Ўзбекистон ХДПнинг Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашидаги депутати, Жондор туман ҳокими Жамшид Худоев Бухоро Давлат тиббиёт институтида вилоятдаги олий таълим муассасаларини тугатаётган жондорлик битирувчи ёшлар билан учрашди.
Талаба-ёшларнинг бўш иш ўринлари асосида ишга жойлаштириш мақсадида ташкил қилинган учрашувда туманда фаолият олиб бораётган ташкилот, муассаса ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди. Туман ҳокими Ж.Худоев туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, ишга тушиши режалаштирилаётган йирик лойиҳалар ҳамда мавжуд вакансиялар ҳақида гапириб, яратилаётган янги иш ўринларига алоҳида тўхталди.
Самимий мулоқот, ишчанлик, савол-жавоб руҳида ўтган учрашувда битирувчилар томонидан бир қанча таклиф ва янги ташаббуслар ўртага ташланиб, яқин истиқболда бу таклифларни амалиётга жорий қилиш юзасидан келишиб олинди.