
Ўзбекистон ХДП Хонқа туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Эргашбой Абдуллаев томонидан "Янги турмуш" маҳалласи фаоллари билан қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмуни-моҳиятини ўрганиш юзасидан мулоқот ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-208-сон Фармонининг ижросини таъминлаш ҳамда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаоллигини оширишга қаратилган вазифалар ҳақида суҳбатлашилди.
Оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва бандлигини ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш бўйича "йўл харитаси" тасдиқлангани таъкидланди.
Мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.