Ўқувчиларга тиббий ёрдам ҳолати ўрганилмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан ҳудудларда “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилар учун яратилган тиббий хизмат ҳолати” бўйича депутатлик ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш мақсадида, ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, туман ва шаҳарларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Қувасой шаҳар кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, Фарғона шаҳридаги 23-, Данғара туманидаги 8-, Ёзёвон туманидаги 6-мактаблар, Қўштепа тумани ишчи гуруҳи 7-мактабни бориб ўрганди. Унда тиббий хизмат иш кабинетлари ташкил этилганлик ҳолати, уларнинг жиҳозланганлиги, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича яратилган шароитлар, дори-дармон таъминоти ва мутахассис ҳамшира фаолияти, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолатига эътибор қаратилди.

Аниқланган камчилик ва муаммолар жойида бартараф этилиб, тегишли тавсиялар берилмоқда.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш