Ислоҳотлар мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Раҳмонов ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгаши раиси Ғ.Неъматов Бухоро вилояти Шофиркон туманининг “Қўрғони Вардонзе”, “Ш.Рашидов”, “Искогаре”, “Мазлахон Чандир”, “Бобоато”, “Мирзоқул” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, маҳалла еттилиги, фаоллари, шу билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларида томорқадан унумли фойдаланилиши ишлари билан танишди.

Ҳудудларда бўлган депутат Шерзод Раҳмонов томонидан фуқароларимизга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар, қабул қилинаётган қарор ва нормативлар ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек ижтимоий инфратузилма объектларидан “Қўрғони Вардонзе” маҳалласида жойлашган 46-оилавий поликлиника филиали ва “Искогаре” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларида ҳам бўлиб, ходимлар билан мулоқот олиб борди.

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш