
Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси Е. Бабенко ўз сайлов округидаги ўрганишларни З.М. Бобур номидаги ахборот-кутубхонадан бошлади.
Китобхонлар билан суҳбатда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Марказ ҳар куни 700 дан 1500 нафаргача китобхонга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, ЎзХДП Андижон вилоят кенгашида ҳам фаоллар билан учрашув бўлиб ўтди.
Андижон шаҳридаги 8-оилавий поликлиникада ўтказилган мулоқот давомида эса мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш имкониятлари ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
“Қаландархон” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг эса йиғилиш иштирокчилари ЎзХДП билан ҳамфикр эканликларини, аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда партия дастурий мақсад ва вазифаларига содиқ эканликларини билдирдилар.