Депутат ва ёшлар учрашуви

 

Олтинсой туман Ихтисослаштирилган мактаби биносида Олий Maжлис Қонунчилик палатаси депутати О.Абдуллаева ва Халқ депутатлар Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати А. Ориповлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Maжлис Қонунчилик палатаси депутати бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти, айниқса, ёш авлод вакилларининг ҳар томонлама билимли ва бахтли бўлиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ёшларнинг фикрлари ва саволларига депутатлар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси ўз сайлов округидаги қатор маҳаллаларда ҳам бўлиб, фуқароларнинг яшаш шароитлари, муаммолари билан қизиқди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш