МАҲАЛЛА АҲОЛИСИ ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Маҳалла аҳли неча йиллардан буён орзиқиб кутган тоза ичимлик суви хонадонларга етиб келди.
Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси,11- Ахшак сайлов округи депутати Азизбек Қодировнинг саъйи ҳаракати билан тумандаги "Қанжирға" маҳалласининг Фурқат кўчасида янги сув қудуғи қазилди, сув минораси, сув насоси ҳамда трансформатор ўрнатилиб, 5 км 300 метрга сув тармоғи тортилди.
Асосийси, сув минораси олдида тозалов (фильтр) қурилмаси ҳам ўрнатилди. Бу ишлар учун республика бюджетидан 2 млрд. 649 миллион сўм маблағ сарфланди. Натижада маҳалла ҳудудидаги 739 та хонадоннинг 500 таси тоза ичимлик суви билан таъминланди.