Ўзбекистон Халқ демократик партияси Элликқалъа туман кенгаши, халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги партия гуруҳи ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда “Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда” лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳани ўтказишдан мақсад, аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, турли хил касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, аёллар ва ўсмир қизларни соғломлаштириш ва бўлажак оналарнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш ва индивидуал маслаҳатлар беришни ташкиллаштиришдан иборатдир.
Тадбирда оналик ва болалик муҳофазаси тўғрисида тушунчалар берилиб, шу маҳаллада яшовчи ёши катта онахонлар ҳам ёш оилаларга ўз тажрибаларидан келиб чиқиб тушунчалар бериб ўтдилар.
Худди шундай тадбир Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл тумани кенгаши томонидан ҳам ташкиллаштирилди.
Қонликўл туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси ходимлари "Жана кала" овул фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди.
Тиббий кўрик давомида 30 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва болаларнинг саломатлиги ўрганилиб, зарурий хулосалар ва кўрсатмалар тавсия қилинди. Касаллиги аниқланган аёлларга бепул дори-дармонлар берилди.