ЎзХДП депутати 7 триллион сўм учун вазирликдан изоҳ сўради

Хабарингиз бор, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилмоқда.

Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари лойиҳадаги масалалар бўйича таклиф ва эътирозларини билдирмоқда. Депутат Анвархон Темиров бир нечта масалада вазирликларга мурожаат қилди.

Жумладан, бюджет тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасида бюджет ижро интизомини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликни қўллаш чораларини кўриш, қонунчиликни такомиллаштириш лозимлигини қайд этди. ЎзХДП фракцияси аъзоси, шунингдек, мигрантларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига ажратилаётган маблағлар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун ажратилиши кутилаётган 7 триллион сўм борасида тушунтириш сўради.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш