ХДП: Дори воситаларининг рекламаси ва савдоси билан боғлиқ айрим бўшлиқларни тўлдириш зарур (видео)

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси ишчи гуруҳи йиғилишида дори воситаларининг рекламаси, уларнинг савдоси ва қўлланилиши борасида қонунчилигимизда айрим бўшлиқлар кўзга ташланаётгани, ечимини кутаётган муаммолар кузатилаётгани қайд этилди.

Жумладан, дори воситалари рекламаси турли кўринишларда авж олаётгани, баъзи шифокорлар томонидан беморларга асосан қиммат дори воситалари тавсия қилинаётгани, дори воситалари нархлари сунъий ошиб кетаётгани, бундай салбий ҳолатлар барча юртдошларимизга зиён етказаётгани, айниқса, кам даромадли оилалар қийинчиликларга дучор бўлаётгани таъкидланди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш