Тошкент шаҳри
Камбағаллик нима?
Камбағаллик, умуман олганда, нисбий тушунчадир. Баъзилар хорижнинг энг нуфузли масканларида дам олмагани учун ўзини камбағал санаса, бошқа бировнинг бошида бошпанаси ва еярга таоми йўқлиги учун камбағал дейилади. Камбағаллик муаммоси дунё олимлари томонидан икки асрдан бери ўрганилиб келмоқда. Тан олинган қарашларга кўра, камбағаллик уч даража билан белгиланади: мутлоқ кабағаллик, нисбий камбағаллик ва субъектив камбағаллик.
Сиёсий партияларни молиялаштиришни такомиллаштириш керак(ми)?
Вакиллик ҳокимияти яхши ишлаши учун сиёсий партиялар фаолияти кучли бўлиши керак. Бу куч ўз-ўзидан пайдо бўлиши қийин. Бунинг учун сиёсий партияларга ташаббускор, салоҳиятли, ҳаракатчан кадрлар, замонга мос моддий-техник база сув билан ҳаводек зарур. Бу икки зарурат барқарор ва етарли молиявий таъминотни тақозо этади.
22 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди
Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни меҳнатга жалб этиш борасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам ўзининг хиссасини қўшиб келмоқда. Учтепа тумани Бирлик маҳалласида бир марталик ниқоб тикиш цехи фаолияти йўлга қўйилиб, маҳалладаги 22 нафар хотин-қизлар ишга жалб этилди. Асосий эътибор эҳтиёжманд оилалар аъзолари ва карантин шароитида ишсиз қолган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратиляпти...
Дунё болаларники...
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши билан биргаликда пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад Югнакий даҳасида жойлашган Ал-Фаробий маҳалласида истиқомат қилаётган бир қатор фарзандлар кўнглига байрам кайфияти улашилди...
Вазиятга қараб чекловлар юмшатиб борилгани билан карантин талаблари ўзгаргани йўқ
8 майдан бошлаб эса “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилган ҳолда карантин чекловлари белгиланмоқда. Афсуски карантин чораларини юмшатилиши фуқароларимизда карантин талабларини бажариш шарт эмас, деган тушунчани бериб қўймоқда. Шунинг учун бепарволикка берилмасдан карантин қоидаларига тўрилқ риоя қилиниши зарурлигини эслатиб ўтмоқчимиз...
Ногиронлиги бор юртдошларимизга махсус аравачалар олиб берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Сафар Остонов партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши мутасаддилари билан биргаликда пойтахтнинг Учтепа, Чилонзор ва Яккасарой туманидаги ногиронлиги бор юртдошларимиз ҳолидан хабар олди...
“Ёшлар келажагимиз - бунёдкорлари”
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда ислоҳотлар ҳақида мутахассислар томонидан янада тўлиқроқ маълумот бериш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри, Тошкент Молия институти билан ўзаро ҳамкорликда онлайн мулоқот ўтказилди...
"Бўйинбоғсиз суҳбат" 1-сони
Яхши ният билан "Бўйинбоғсиз суҳбат" лойиҳасини йўлга қўйдик. Бу биринчи сон. Мақсадимиз – бу лойиҳа орқали расмий муҳитга озгина енгил ҳаво олиб кириш. Камчиликлари учун узр сўраймиз. Биринчи меҳмонларимиз – Дилбар Мамаджонова, Мавжуда Ҳасанова – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари.
Фахрий инсонлардан кўнгил сўралди
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг «Хотира – муқаддас, қадр – азиз» акцияси доирасида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – 1927 таваллуд топган Иванов Афанасий Данилович ва 1923 йилда таваллуд топган Мурина Вера Васильевна хонадонларида бўлиб, кўнгил сўраб, суҳбатлашишди. Фахрий инсонларнинг яшаш шароити ўрганилди...
“Халқим, ватаним учун жанг қилганман!”
Юнусобод тумани Фирдавсий маҳалласида истиқомат қилувчи, иккинчи жаҳон уруши фахрийси Нурмуҳаммад ота Турсунов ҳолидан хабар олиш мақсадида партия депутатлари, ёшлар қаноти вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари унинг хонадонига ташриф буюрди. Меҳмонлар уйда қўшалоқ тадбирга гувоҳ бўлди. Чунки отахон 6 май куни 95 ёшни қаршилаган эди...
Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 50а-уй.
Телефон: 0 371-276-95-90
Факс: 0 371-276-95-90
Электрон почта: toshkent.xdp@mail.ru