ЎзХДП Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар кенгашларидаги вакант жойлар бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши юқори малакали мутахассисларни ишга таклиф этади. 2023 йил 21 август ҳолатига Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар кенгашларида қуйидаги бўш (вакант) штатлар мавжуд.
ЎзХДП Марказий Кенгаши |
|||||||
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ахборот хизмати сектор мудири | 2022 йил | Номзод ўрганилмоқда |
Ишга қабул қилишдаги талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлишлиги;
- бошқа сиёсий партияда аъзо бўлмаслик (туман ва шаҳар кенгаши раислиги лавозимига тавсия этиладиган ходимлар учун Ўзбекистон ХДПга аъзолик мажбурийдир);
- туман ва шаҳар кенгаши раислиги лавозимига тавсия этилаётган ходимларда олий маълумот мавжудлиги;
- Назорат-тафтиш бўлими бошлиғи ва Бош бухгалтер лавозимига тавсия этилаётган ходимларда ўз мутахассислиги бўйича маълумот ҳамда камида уч йиллик иш стажига эга бўлишлиги;
- туман ва шаҳар кенгаши раислиги лавозимига тавсия этилаётган ходимлар мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий ва демократик ислоҳотларнинг асосий устуворликларини, сиёсий партиялар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик меъёрларини билиш ва аниқ англашлиги ҳамда ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятлари, жамоада ишлаш, ахборот-таҳлилий фаолият юритиш, омма олдида чиқиш кўникмаларига эга бўлишлиги;
- электрон ҳужжат алмашиш тизимида ишлаш асосларини билиш, офис дастурий иловалар билан фойдалана оладиган даражада персонал компьютерда ишлаш борасида амалий кўникмалар, интернет тармоғи, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш, электрон почта ва электрон ҳужжат алмашиш тизимидан фойдаланиш, оргтехникадан фойдаланишни билишлиги;
- юксак маданиятли ва манавий етук бўлишлиги.
Бунда, етакчилик қобилиятига эга ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этишга интилаётган, сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий фанлар, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича юксак тайёргарликка эга, олий ўқув юртлари битирувчилари бўлган - ёш, истиқболли кадрларга афзаллик берилади.
Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
- қайси вакант лавозимга ишга киришни ҳоҳлаётганлиги тўғрисида ариза;
- номзоднинг маълумотномаси (расми билан, белгиланган тартибда тўлиқ тўлдирилган бўлиши лозим);
- сўровнома (ўз қўли билан тўлдирилиши лозим);
- номзоднинг охирги иш жойидан тавсифнома;
- номзоднинг таржимаи ҳоли;
- 2х3 см ўлчамдаги рангли 4 та расм;
- номзод тўғрисида фикрнома (уч кишидан):
- маълумоти тўғрисидаги диплом нусхаси;
- меҳнат дафтарчасидан нусхаси;
- малака оширган курслар бўйича сертификат ёки маълумотнома;
- паспорт нусхаси (яшаш жойи кўрсатилган варағи билан).
Ҳужжатларни қабул қилиш жойи: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мустақиллик майдони, 5/3 – бино.
Алоқа учун телефонлар (0371) 239-83-10, 239-15-85, 239-19-03.
Алоқада бўлувчи шахс: Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ташкилий-назорат ва кадрлар билан ишлш бўлимининг Кадрлар билан ишлаш сектори мудири Раманова Гавҳар Кенжаевна.
Алоқа маълумотлари: e-mail: uzxdp@mail.ru
Интернет-сайт: www.xdp.uz
Изоҳ: Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашига тавсия этилган ҳужжатлар қайтарилмайди.