Эҳтиром китобига киритилганлар
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ “ЭҲТИРОМ КИТОБИ”

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби” партия ташкилотларида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар меҳнатини муносиб эътироф этиш ва тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.

“Эҳтиром китоби”га партия дастурий мақсадларини амалга ошириш, ғояларини кенг жамоатчилик орасида оммалаштириш ҳамда электорат манфаатлари йўлида самарали фаолият кўрсатиб келаётган ходимлар, партиянинг барча даражадаги сайланма орган аъзолари, партия гуруҳи аъзолари, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда жонбозлик кўрсатаётган, партиянинг тадбирларида мунтазам иштирок этадиган тарғиботчилар, фаоллар, фахрийлар киритилади.

Номзодни “Эҳтиром китоби”га киритиш ҳақида партия бошланғич ташкилотлари ҳамда туман, шаҳар ташкилотлари раислари минтақавий кенгаш раиси номига тавсия билан мурожаат қилади. Тавсия қилинган номзодлар минтақавий партия ташкилоти Ижроия қўмитаси томонидан ўрганилиб, шундан 3 нафари Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашига тавсия билан мурожаат қилинади.

Марказий Кенгашга тавсия қилинган номзодлар барча бўлимлар вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади. Шундан сўнг, номзодни “Эҳтиром китоби”га киритиш ёки киритмаслик тўғрисидаги хулосалар асосида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ҳайъатининг қарори қабул қилинади.

“Эҳтиром китоби”га киритилган партия фаоли учун алоҳида саҳифа ажратилиб, унда фуқаронинг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, иш жойи, лавозими ёки машғулот тури, “Эҳтиром китоби”га киритилганлиги тўғрисидаги қарорнинг санаси, тартиб рақами ва тўлиқ номи, “Эҳтиром китоби”га киритилаётганлиги ҳақида қисқача ёзма маълумот ҳамда матннинг тепа қисмининг ўртасида фуқаронинг 9х12 см ҳажмдаги фотосурати жойлаштирилади.

Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна

Марказий Кенгаш (2015 йил)

Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, 24.01.1958 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган, Марказий Кенгаш аъзоси, партия фахрийси. 2004 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. 2005 йилда Республикамизнинг саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, транспорт, алоқа ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жаҳон андозалари асосида юксалтириш, фан-техника ютуқлари ва илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, тинчлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган. Иқтисод фанлари доктори, профессор.

Кўп йиллар давомида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг равнақи йўлида олиб борган самарали ижтимоий фаолияти, партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Сейилбеков Аманбай Толыбаевич

Қорақалпоғистон Республикаси (2015 йил)

Сейилбеков Аманбай Толыбаевич, 13.11.1958 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган, Ўзбекистон ХДП Чимбой туман кенгаши раиси.

Кўп йиллар давомида маҳаллий партия кенгаши фаолиятини самарали ташкил этишдаги фидоийлиги, партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатларини ҳимоя қилишдаги амалий иштироки, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Каримова Зулхумор Хожимухамедовна

Андижон вилояти (2015 йил)

Каримова Зулхумор Хожимухамедовна, 06.02.1962 йил Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган, Ўзбекистон ХДП Қўрғонтепа туман кенгаши раиси.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларини оммалаштириш ва электорат манфаатлари ҳимоясига қўшган улкан хиссаси, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Рахматуллаев Юсуп Усманович

Бухоро вилояти (2015 йил)

Рахматуллаев Юсуп Усманович, 10.09.1953 йилда Бухоро вилояти Когон шаҳрида туғилган, Ўзбекистон ХДП Қорвулбозор туман кенгаши раиси.

Қоровулбозор туман партия ташкилотининг ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаганлиги, партия ғояларини аҳолиси ўртасида кенг тарғиб-ташвиқ этишдаги самарали ижтимоий фаолияти, электорат манфаатларини ҳимоя қилишда эришган ютуқлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Сиддиков Насир Соатович

Жиззах вилояти (2015 йил)

Сиддиков Насир Соатович, 12.03.1953 йил Жиззах вилояти Жиззах туманида туғилган, Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар Кенгаши раиси.

Партия ғоялари ва ижтимоий сиёсатини электорат орасида тарғиб қилиш ҳамда нуфузини ошириш бўйича олиб борган ишлари, ҳамда электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Назирова Иба Кушжановна

Навоий вилояти (2015 йил)

Назирова Иба Кушжановна, 01.01.1961 йилда Навоий вилояти Конимех туманида туғилган, Конимех туманидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори. 2006 йил Мустақилликнинг 15 йиллиги кўкрак нишони, 2007 йил “Шуҳрат” медали, 2010 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган. 2014 йилда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати, ўзининг ҳудудидаги партия депутатлари билан биргаликда электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишида олиб борган фаолияти учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Турғунов Мамат Таджимирзаевич

Наманган вилояти (2015 йил)

Турғунов Мамат Таджимирзаевич, 26.04.1952 йилда Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган. Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси.

Ўзининг ҳудудидаги партия ташкилоти равнақи йўлида олиб борган самарали ижтимоий фаолияти, партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Неъматов Мамашариф Неъматович

Самарқанд вилояти (2015 йил)

Неъматов Мамашариф Неъматович, 10.07.1951 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Ўзбекистон ХДП Булунғур туман кенгаши партия ташкилотчиси.

Партия электорати билан ишлаш ва унинг ғояларини кенг тарғиб қилиш, ўзининг ҳудудидаги партия ташкилоти равнақи йўлида олиб борган самарали ижтимоий фаолияти, партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Эрбўтаева Ўғилой Суюновна

Сирдарё вилояти (2015 йил)

Эрбўтаева Ўғилой Суюновна, 10.02.1954 йилда Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган. Гулистон давлат университетининг “Тарих” кафедраси катта ўқитувчиси.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати ва ўзининг ҳудудидаги партия депутатлари билан биргаликда электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишида олиб борган фаолияти учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Қурбонов Икром Ҳамитович

Сурхондарё вилояти (2015 йил)

Қурбонов Икром Ҳамитович, 07.06.1955 йил Сурхондарё вилояти Термиз туманида туғилган. Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раисининг ташкилий-кадрлар ишлари бўйича ўринбосари.

Сурхондарё вилоят партия ташкилотининг ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаганлиги, партия ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб-ташвиқ этишдаги самарали ижтимоий фаолияти, дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Мансуров Латиф Эргашевич

Тошкент вилояти (2015 йил)

Мансуров Латиф Эргашевич, 17.01.1967 йилда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида туғилган. Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши раиси. 2005 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2007 йилда Ватанимизда яшаётган барча миллат ва элатлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги катта хизматлари, ижтимоий-иқтисодий соҳалар ва бошқарув идораларидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати билан юртимиз тараққиётига қўшган самарали ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Юқори Чирчиқ туман партия ташкилотининг ташкилий салоҳиятини мустаҳкамлаганлиги, партия ғояларини аҳолиси ўртасида кенг тарғибот этишдаги самарали ижтимоий фаолияти, партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Рахматуллаева Муқаддасхон Мамаюнусовна

Тошкент шаҳри (2015 йил)

Рахматуллаева Муқаддасхон Мамаюнусовна, 05.01.1957 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани 44-оилавий поликлиника бош шифокори. 2009 ва 2014 йилларда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати ва ўзининг ҳудудидаги партия депутатлари билан биргаликда электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишида олиб борган фаолияти учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Сайдахмедов Шамшидинхўжа Мухторович

Фарғона вилояти (2015 йил)

Сайдахмедов Шамшидинхўжа Мухторович, 12.01.1955 йилда Фарғона вилояти Фарғона туманида туғилган. “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси УШК “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” директори. Техника фанлари доктори, профессор.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати ва ўзининг ҳудудидаги партия депутатлари билан биргаликда электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишида олиб борган фаолияти учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Салижонов Абдупатта Туланович

Фарғона вилояти (2015 йил)

Салижонов Абдупатта Туланович, 01.01.1957 йил Фарғона вилояти Қўштепа туманида туғилган. “Фарғона Азот” ОАЖ бош директори. 2009 йилда халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланган.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати ва ўзининг ҳудудидаги партия депутатлари билан биргаликда электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишида олиб борган фаолияти учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Халимбетов Бахтиёр Юлдашевич

Хоразм вилояти (2015 йил)

Халимбетов Бахтиёр Юлдашевич, 05.12.1958 йил Хоразм вилояти Гурлан туманида туғилган. Гурлан туманидаги “Истиқлол самар” фермер хўжалиги раҳбари. 2009 йилда халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутатлигига сайланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган.

Партия дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ қилиш, ғояларни оммалаштириш ва электорат манфаатлари йўлида амалга оширган ишлари, ташаббускорлиги, фаоллиги ва партия ишига садоқати ва ўзининг ҳудудидаги партия депутатлари билан биргаликда электорат вакилларини ўйлантираётган масалаларини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишида олиб борган фаолияти учун 2015 йил 23 октябрдаги Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-4/58-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Эҳтиром китоби”га киритилди.

Раҳматов Шароф Сирожович

Қашқадарё вилояти (2015 йил)

Раҳматов Шароф Сирожович, 14.03.1961 йил Қашқадарё вилояти Қарши туманида туғилган. “Муборакнефтгаз” унитар шўъба корхонаси касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида ишлайди. 2001 йилда “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 10 йиллиги” кўкрак нишони, 2002 йилда “Шуҳрат” медали, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг “EHTIROM NISHONI” билан тақдирланган. 2014 йилда халқ депутатлари Муборак туман Кенгаши депутатлигига сайланган.