Жиззах вилояти
Бахмал туманидаги ЎзХДП депутатлари туман ҳокими ўринбосарлари ҳисоботини эшитишни режалаштиряпти
Ҳозир туманда 24585 та хонадон бор, аҳоли сони эса 155 800 нафарни ташкил этади. Маълум бўлишича, бугунги кунда ҳудудда 1693 та камбағал оила рўйхатга олинган, уларда 2569 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз бор...
Дўстлик туманида ўрганишлар ўтказилди
Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича чора- тадбирлар режасида касбга ўқититилиши бўйича туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан барча зарурий чоралар кўрилиб, туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи базасида корантин тадбирлари тугагач, касбга йўналтириш бўйича ўқитиш жараёни бошланади...
Ойлик даромад одам бошига ўртача 110 минг сўм атрофида. Мирзачўлда нечта қамбағал оила бор?
Бугун туманда 51630 нафар аҳоли истиқомат қилиб келади. Шундан меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 29568 нафарни ташкил этади. Айни вақтда ишсизлар сони 2156 кишидан иборат бўлиб, бу аҳоли сонининг 7,3 фоизни ташкил этмоқда. Ишсизлик даражасининг юқорилигига сабаб туманда ишлаб чиқариш корхоналари, хизмат кўрсатиш субъектларининг камлигидадир...
Пахтакор туманида Президент Фармони ижроси қай ҳолатда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 26 мартдаги Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони чекка ҳудудларимизда қандай ижро этилмоқда? Бу катта аҳамиятга эга ҳужжат реал ҳаётда қандай ўзгаришларга асос бўлаяпти? Ижрода камчиликлар йўқми? Оилалар камбағаллик шароитидан чиқиши учун айнан қанақа чоралар кўриляпти? Яна қайси масалалаларга эътибор қаратиш муҳим?..
Жиззахликлар учун яна бир муҳим қадам
Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, кооперация муносабатларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланишни ушбу қарорда ўз тасдиғини топмоқда...
Янгиобод туманида инфратузилма чатоқ бўлса, 408 оила камбағалликдан қандай чиқади?
Ўзбекистон ХДП масъул ходимлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари биргаликда Жиззах вилояти Янгиобод туманида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, ана шу саволларга жавоб қидириб кўрди...
Форишда 10 мингга яқин киши расмий, 25 минг киши норасмий секторда ишлайди
“Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалчиликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонда белгиланган вазифалар Жиззах вилояти Фориш туманида қандай ижро этилаётгани ўрганилди...
Ғаллаорол туманида камбағалликни қисқартириш ишлари қандай кетяпти?
Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари ва партия масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда. Электорат вакилларининг иқтисодий фаоллигини ошириш билан боғлиқ ташкилий, ҳуқуқий масалаларда ёрдам кўрсатилмоқда...
Аниқ режа бўлмас экан, натижа бўлмайди
Жиззах вилоятининг Зарбдор ҳамда Зомин туманларида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар томонидан жами 316,5 млн. сўм маблағлари келиб тушган. Хуш, мазкур маблағлар нимага сарфланмоқда ва белгилаб берилган вазифалар ижроси қай даражада олиб борилмоқда?..
Номи ўчсин, урушнинг!
«Нурак» маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нурмуҳаммад Аёсовнинг хонадони ҳамиша гавжум. Отахонни ёшлар, маҳалла аҳли, узоқ-яқиндаги танишлари йўқлаб келишни канда қилмайди. Нурмуҳаммад бобо Аёсов машъум урушнинг бошидан охиригача иштирок этган саноқли жангчилардан бири. Ўша оловли йиллардан унга 25 та орден ва медаллар хотира бўлиб қолган...
Жиззах вилояти
Холматов Нуриддин Ибодуллаевич
Раис

Батафсил

Манзил: Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов шоҳ кўчаси, 63-уй

Телефон: 0 372-226-29-44, 72-226-29-40.

Электрон почта: