faol-ayollar-qanoti
Мақсад – хотин-қизлар бандлигини таъминлаш
Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши Хотин-қизлар билан ишлаш сектори Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш” мавзусида видеомулоқот шаклида тадбир уюштирди...
Янгийўлдаги ётоқхона: аҳолининг қандай муаммолари бор?
Марказий Кенгаши ходимлари Янгийўл шаҳридаги кам таъминланган, Меҳрибонлик уйидан чиққан оилалар, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган аёллар истиқомат қиладиган ётоқхонага бориб, бу ердаги оилалар, аёллар ҳолидан хабар олишди...
Биз мустақил юртнинг бахтли аёлларимиз!
Айтиш керакки, мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеи янада ошди, уларнинг турмуш шаротини яхшилашга эътибор кучайди...
Оила саришталиги, фаровонлиги кўпроқ аёлларга боғлиқ
Ўзбекистон ХДП тизими ва сафидаги хотин-қизларни аёлларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, оилалар фаровонлигини таъминлаш йўлида жипслашиб, ўз ҳиссаларини қўшишга чақирмоқчиман...
Хотин-қизларга имтиёзлар беришни назарда тутган ҳужжатга ўзгартириш киритиш керак(ми?)
Низомда назарда тутилган тоифаларга кирувчи хотин-қизлар ҳамда Маҳалла масъуллари билан ўтказган суҳбатлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда билдирилган фикрлардан маълум бўлдики, юқоридаги Низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига эҳтиёж мавжуд...
Умумий гапдан узоқроқ бўлиб, амалий натижа учун ишлашимиз зарур
Аёллар, оналар ёшларнинг заруратсиз кўчага чиқмаслиги, шифокорлар томонидан тавсия этилаётган карантин тартиб-қоидаларига риоя этишларини қатъий назорат қилсалар, улар нафақат оила аъзоларини, балки бутун ўзбек халқини вирусдан ҳимоя қилган бўлади...
Маърифатли оналаримиз кўпайсин!
Хотин қизларимизни қўллаб-қувватлашда бандликни таъминлаш катта аҳамиятга эга. Бандлик жиноятчилик, ажрим, оилавий кўнгилсизликларнинг олдини олади, аёлнинг узоқларга кетиб қолишларига тўсиқ бўлади, энг муҳими, оилавий фаровонликни, дастурхон тўкинлигини таъминлайди. Ўз касби, ҳунарини севиб, меҳнат қилаётган аёлнинг руҳи баланд бўлади. Баланд руҳ эса барча қийинчиликларни мардонавор енгишга, эртанги кунга ишонч билан боқишга рағбат беради...
Хотин-қизлар ишли бўлса, оилалар барқарор даромад манбаига эга бўлади
Хўш, бугунги кунда ушбу марказлар фаолияти қай аҳволда ва улар натижа бераяпти? Қайси депутат ушбу марказ фаолияти билан қизиқди ва Президент қарори ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатилди?
Хотин-қизларга яна бир имтиёз
Президент қарорига асосан олий таълим муассасаларига кириш учун хотин-қизларга алоҳида 4 фоизлик давлат гранти асосида квота ажратилгани эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ифодаси бўлди.
Буни нафақат аёллар учун, хотин-қизлар учун, балким келажагимиз учун берилаётган имтиёз, имконият деб қабул қилишимиз лозим. Бу кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва тўлов контрактини тўлашга имкони йўқ, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, отаси ёки онаси ногирон бўлган ёки ногирон фарзанди бор оилалар, оғир уй-жой шароитларида яшаётган ва доимий уй-жойига эга бўлмаган оилалардаги, бир сўз билан айтганда, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалардаги хотин-қизларга берилаяпти...
Матлубахон Тўйчиева – фидойи депутат
Кимлардир аёл киши раҳбар ёки масъулиятли вазифада бўлишининг нимаси яхши, дейиши мумкин. Бундай саволга жавоб аниқ: нозик хилқат соҳибалари ижтимоий масалаларни кўпроқ юракдан ҳис қилиб ёндашади, дилидан ўтказиб қарорлар қабул қилади. Ижтимоий масалалар эса одамларни шу кеча-кундузда ўйлантираётган муаммолардир...