Сурхондарё вилояти
Аёллар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан “Аëли қадрланган юрт қудратли бўлур!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди...
ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон халқ демократик партияси Жарқўрғон туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Алишер Маматмуродов шу йил 17 апрель куни 65 ёшида вафот этди...
«Маҳаллабай» ишлаш самараси
Партия ташкилоти ҳамда депутатлик гуруҳи ҳамкорлигида жойларда учрашувлар ташкил қилинмоқда. Сайёр ва кўчма қабуллар ўтказаяпмиз. Масалан, жорий йилнинг ўтган даврида “Гулбаҳор”, “Айритом”, “Халқобод”, “Сабзипоя” ва бошқа маҳаллалардаги 200 га яқин хонадонда бўлдик. Одамларни бандлик, кредит олиш, уй-жой, электр энергияси, тоза ичимлик суви ва бошқа масалалар қийнаётгани аниқланди. Ўрганишлар давомида 20 дан ортиқ муаммо жойида бартараф этилган бўлса, қирққа яқин мурожаат тегишли тартибда назоратга олинди...
Томорқага бўлган эҳтиёж ҳал этилади
Партиямиз депутати яқинда Олтинсой туманидаги “Паҳлавон” МФЙда истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар хонадонларига бориб, суҳбатлар ўтказди, уларнинг муаммоларини ўрганди. Хонадон эгаларига партия ташкилоти ва депутат томонидан зарур озиқ-овқат маҳсулотлари берилди...
Мусобақа мезбонлари ғолиб бўлди
Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлари Даврон Мустафаев, Жамшид Бегматов, туман Ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамда “Ҳурлик” маҳалла фуқаролар йиғини ташаббуси билан ташкил этилган “Спорт – соғлиқ гарови” шиори остидаги волейбол мусобақасида вилоятнинг барча туманларидаги уюшмаган ёшлардан иборат жамоалар иштирок этди...
Депутат сўрови асосида Деновдаги маҳаллага 7,2 км. ичимлик суви тортилмоқда
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида Денов туманидаги «Юрчи» маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Маҳалла аҳолиси ҳудудлари обод бўлаётганидан хурсанд бўлиб, ўзлари ҳам ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда...
“Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари — муаммоларни акс эттирувчи кўзгу
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида туманда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди...
Сиёсий ўқувлар айни зарур пайтда ўтказилмоқда
Сурхондарё вилоятида 460 нафар сиёсий партия ходимлари, депутатлар ва ОАВ вакиллари ўқувга жалб этилиб, 4 нафар республика, 27 нафар маҳаллий тренерлар Термиз давлат университетида машғулотлар ўтказишмоқда. Мен ҳам ўз фикр-мулоҳазаларим билан ўқув-машғулотларда иштирок этаяпман. Айтишим керакки, ҳаётий ва меҳнат фаолияти бўйича юқори тажрибага эга бўлган тингловчилар ўзининг амалий таклифлари билан фаоллик кўрсатишмоқда...
Сурхондарё вилоят кенгаши раиси сайланди
Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашининг пленумида партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини кучайтириш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама этилди. Пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилиб, Алишер Очилович Пардаев вилоят кенгаши раиси лавозимига сайланди...
Улуғбек Иноятов Термиз туманида очиқ мулоқот ўтказиб, ижтимоий масалаларни ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, ХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти Термиз туманида бир қатор объект ва муассасаларда бўлди...
Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси, 36-уй.
Телефон: 0 376-223-10-20
Факс: 0 376 -
Электрон почта: