Тошкент вилояти
ДЕПУТАТЛАР ҚОДИРИЯ НАСОС СТАНЦИЯСИ ҚУРИЛИШИДА
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисова, Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг масъуллари билан бирга Қодирия ҳудудидаги 7 гектар майдонда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яна бир бор яқиндан танишдик. Қурилиш раҳбарлари, мутахассислари ва ишчилар билан иш устида суҳбатлашдик. Шу куни бу ерда 140 нафар қурувчилар ва кўплаб махсус техникалар иштирокида ишлар жадал суръатларда олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлдик...
75 нафар ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги таъминланди
Ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга қулай меҳнат шароити яратиб бериш жуда муҳим масала. ЎзХДПнинг жойлардаги депутатлик гуруҳлари ва ташкилотлари, ёшлар қанотлари фаоллари билан ҳамкорликда бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда...
“Ўзбекистондан борган аскарларнинг шиори барча жангчиларни руҳлантириб турарди”
Тошкент вилоятида 84 нафар уруш иштирокчилари умргузаронлик қилмоқда. Урушда аёллар ҳам эркаклар билан елкама-елка туриб, фронтда қатнашган. Ана шундай мард ва жасур 11 нафар аёл Тошкент вилоятида фарзандлари ва неваралари эъзозида ҳаёт кечирмоқда...
Томорқаларимизда маҳсулотлар мўл бўлади
Тошкент туманидаги Масалбой қишлоғидаги дала деҳқончиликлари — сабзавоткору боғбонларининг, шунингдек, "Сохибкор" ва "Хиёбон" маҳаллалари аҳолисининг томорқаларидан фойдаланиш ҳолатлари билан танишилди...
Депутатлар ташаббуси билан 48 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Зулфия Закирова ЎзХДП Тошкент туман Кенгашига сайланган бир гуруҳ депутатлар билан бирга тумандаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларни озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди...
Ерга хиёнат – элга хиёнат
Қўлингдан келмаса нима қиласан гектарлаб ҳосилдор ерларга эгалик қилиб, унинг уволига қолиб. Улар шу ерларни шундайлигича эмас, танловларда қатнашиб, талашиб, тортишиб олишган. Охир оқибат эса...?
Хотира азиздир, қадр муқаддас
Инсон қадри улуғ, хотираси ҳамиша сарбаланд юртда яшаймиз. Айниқса, тинчлик учун курашган, бугунги фаровон кунларимиз учун жанггоҳларда жон бериб, жон олиб, кўксини қалқон қилган ватандошларимиз ҳар бир юртдошимиз қалбида мангу яшайди. Бугунги кунда ҳат бўлганларига катта эҳтиром ва эътибор кўрсатилади. Зотан, инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик ва барҳаётдир...
Саҳоват – азалий миллий қадрият
Мурувват ва саҳоват юртимизда азалдан юксак қадрият ҳисобланган. Ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир. Ҳозирги залворли кунлар ҳам халқимизнинг меҳнатсеварлиги, тадбиркорлиги, инсонпарварлик тамойиллари ва албатта, меҳр-шавқат ҳамда саҳоватпеша эканини яққол намоён қилмоқда...
101 ёшли Абдураҳим отанинг уйида элчи меҳмон бўлди
2-жаҳон уруши иштирокчиси Мавлонов Абдураҳим отани кўриш учун Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Лионид Маринич меҳмон бўлди.
Жаноб элчи Абдураҳим отага Беларусь ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда кўрсатган жасорати учун Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг табрик мактуби ҳамда “Жасорат” медалини тантанали равишда топширди. Совға сифатида Абдураҳим отага Белорусда ишлаб чиқарилган “Беларусь” русумли трактор тақдим этилди...
Ўзимизни ва оиламизни асрайлик
Одамлар ваҳимага берилмасдан, уйда қолиб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя этсалар, ушбу муаммони ҳам тез ва осон енгиб ўтамиз. Зеро, ҳар бир соҳада, айниқса, ижтимоий йўналишда алоҳида чора-тадбирлар олиб борилмоқда...

Манзил: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 220-уй. 
Телефон: 

Факс: 

Электрон почта: