Партия янгиликлари
Бугун туғилган кун
Бугун Халқ демократик партияси Бувайда туман кенгаши раиси Ҳабибахон Тошматова инсон умр йўлининг қутлуғ довони – 75 ёшни қаршилади...
“Депутат маҳаллада”
ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши гўзал гўшалардан бири бўлган Оққўрғон туманида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказди...
Конституциявий ислоҳотлар — тарихий зарурият
Ижро ҳокимияти тизимидаги айрим масъул мансабдорлар ҳам сиёсий партиялар давлат бошқарувини ташкил этувчи сиёсий институт эканини яхши тушунмайди. Жойларда сиёсий партия ташкилотларига оддий нодавлат ташкилот, қандайдир жамғарма ёки уюшма сифатида қараладиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас…
Фаол китобхонлар тақдирланди
Ғаллаорол туманидаги 52-, 62-, 47-, 73-, 65-умумтаълим ўрта мактабларида бўлиб ўтган сўнгги қўнғироқ тадбирларида танловларда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ўқувчи ёшлар партия вилоят кенгашининг Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди...
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди
Пленумда Халқ демократик партиясининг дастури ижроси ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама этилди...
Юксак эътироф муборак!
Бир гуруҳи ЎзХДП фаоллари “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди...
Битирувчи ёшларга Президент табриги етказилди
Когон туманидаги 20-умумтаълим ўрта мактабида бўлиб ўтган сўнгги қўнғироқ тадбирида ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси Зулфия Туйева иштирок этиб, давлат раҳбарининг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди...
Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди (видео)
Бандликни таъминлаш масаласида сайёр қабул ўтказилди
Нуробод туманидаги “Омандара” маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ демократик партияси туман кенгаши депутати М.Усмонова ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Ҳаққулова иштирокида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича қабул ташкил этилди...
Уч авлод учрашуви
Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда Қарши шаҳридаги 4-умумтаълим ўрта мактабида – “Уч авлод учрашуви – маънавий қадрият асоси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир уюштирилди...
ЎзХДП аъзоси ҳоким бўлди
Халқ демократик партияси аъзоси Муҳаммадмусо Орифжонович Обидов Aндижон вилоятининг Олтинкўл тумани ҳокими сифатида иш бошлади...
Депутат ташаббуси билан саёҳат уюштирилди
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати, партиядошимиз Александр Кимнинг ташаббуси ҳамда шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда вилоятдаги муқаддас қадамжоларга саёҳат уюштирилди...
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди
Пленумда ЎзХДП дастуридаги устувор йўналишлари ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда партия ташкилотларининг ҳамда депутатлик гуруҳларининг иштирокини таъминлаш, партия вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди...
Комила Карамова — Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари, ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши фаоли (видео)
“СИЗ ЛИДЕРМИСИЗ?” кўрсатувининг навбатдаги қаҳрамони Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши фаоли Карамова Комила Зайдуллаевна
Партия фахрийси Эътиборхон Ғаниева хонадонида йўқлов (видео)
Партиямиз фаоли, фахрий депутат, сиёсатчи, оқила аёл — фарғоналик Эътиборхон Ғаниеванинг ғайрати, шижоати, ҳаёт йўли кўпчиликка намуна бўла олади...
Соғлом аёл керак ҳаётга
ЎзХДП Балиқчи туман кенгаши ташаббуси билан “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси асосида “Кўлбўйи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди...
Бандликни таъминлаш – партия эътиборида
Халқ демократик партияси Хонқа туман Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди...
Эрта турмуш – келтирар ташвиш
ЎзХДП Термиз шаҳар кенгаши томонидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалида эрта турмушни олдини олиш ва унинг салбий оқибатларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди...
ЎзХДП Жиззах вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди (видео)
Пленумда Халқ демократик партияси дастуридаги устувор йўналишлари ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда партия ташкилотларининг ҳамда депутатлик гуруҳларининг иштирокини таъминлаш, ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди...
Бармоқларда олам тафти
Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида “Бармоқларда олам тафти” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил этилди...