Партия янгиликлари
Партиямиз фидойиси Ҳасан Нормуродовни табриклаймиз!
Бугун Самарқанд вилояти нуронийлари сардори, давлат ва жамоат арбоби Ҳасан Нормуродов 81 ёшни қарши олди. Ўзбекистон Қахрамони Ҳасан Норбековични таваллуд аёми билан самимий муборакбод этамиз!..
Тўрақўрғонлик бир гуруҳ ёшлар иш билан таъминланди
ХДП Тўрақўрғон туман кенгаши партиянинг Сайловолди Дастури ҳамда 2020-2024 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат Дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман бандликка кўмаклашиш маркази, ёшлар агентлиги билан хамкорликда “Ёшларга кўмак”лойиҳасини амалга оширди...
Студия 24 | Муқаддас Раҳматиллаева - 44 оилавий поликлиника бош шифокори билан суҳбат(видео)
Интервью 24 | Мақсуда Ворисова билан суҳбат(видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, ХДП фракцияси аъзоси Мақсуда Ворисова билан суҳбат
Келажакка хиёнат қилмаяпмизми?
Тил шунчалар муҳум, зарур ва азиз илоҳий неъмат экан унга бўлган муносабат ҳам шу даражада жиддий бўлиши зарур. Шу сабабли алифбони такомиллаштириш, уни ўзгартириш ўта масъулиятли ишдир. Аслида жиддий, асосли эътирозларим бўлса ҳам 1995 йилда қабул қилинган лотин алифбосини жорий қилиш ҳақидаги қарорни муҳокама қилмоқчи эмасман. Чунки бу тарих, бу қарорни қабул қилганларнинг ўша даврда бунинг учун объектив сабаблари бўлгандир. Лекин...
Қизилгул Қосимова – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси билан суҳбат (видео)
Қизилгул Қосимова – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси билан суҳбат
Давлат бюджети ижроси: ХДП фракцияси қатъий эътироз билдирди
Фракция аъзолари муҳокамалар жараёнида ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағларнинг қанчалик самарали сарфлангани масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ҳисобот даврида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 129,1 млрд. сўм бюджет ижросида камомад ва асоссиз харажатлар аниқлангани депутатлар томонидан кескин танқид қилинди.
Аёллар бандлигини таъминлаш – муҳим вазифа
ХДП Тошкент шаҳар кенгаши Бектемир туман партия кенгаши ҳамкорлигида “Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди...
Масала ижобий ҳал этилди
Иштихондаги мактаблар сифатли кўмир билан таъминланмоқда
Ёшларга кўмак лойиҳаси: нуроталик 11 нафар ёшлар ишли бўлди
Ишчи гуруҳ томонидан йигит-қизларнинг қизиқишига қараб тумандаги бўш иш ўринлари таклиф қилинди...
Байроқ – руҳимиз билан ҳамоҳанг эзгулик рамзидир
Инсон Ватан байроғини кўриб ҳам кўзига ёш олиши мумкин. Байроқда сўз ва мусиқа бўлмаса нима сабабдан йиғлашимиз мумкин? Сабаб нимада деб ўйлайсиз?! Қачонки давлат рамзи ўша юрт тарихи, маънавияти ва келажагига бўлган ишончни ўзида акс эттирсагина инсонга, унинг рухиятига таъсир ўтказади...
Қашқадарёда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишга солинмаган имкониятлар кўп
Сув ресурслари чекланган бўлишига қарамай, деҳқончилик қилиш, мўл ва сифатли ҳосил олиш сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар қўллаб-қувватланиб, бунинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиб берилмоқда...
Партиямиз аъзолари сафи кенгаймоқда
ХДП Наманган шаҳар кенгаши бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Яқинда Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг партиянинг дастурий мақсадларига хайрихоҳ бўлган 11 нафар малакали ходимларига партияга аьзолик гувоҳномасини топширилди...
“Ёшларга кўмак” лойиҳаси йигит-қизларга яқиндан кўмак бермоқда
ЎзХДП Самарқанд вилояти Кенгаши хамда ЎзХДП Самарқанд шаҳар Кенгаши билан хамкорликда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси ташкил этилди. Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан шаҳардаги ишсиз ёшлар аниқланди, уларни ишга жойлаштириш бўйича амалий тадбирлар бошлаб юборилди...
Иштихондаги мактабларга берилган сифатсиз кўмир алмаштириладими?
14-Чайжовул сайлов округидан халқ депутатлари Иштихон тумани кенгаши депутати Темур Ражабов ва партия депутатлик гуруҳи раҳбари Нурали Қиёмов ҳудуддаги айрим таълим масканлари фаолияти билан яқиндан танишди. Муассаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бу борада амалга оширилган ишлар ўрганилди. Ўрганиш давомида умумий ўрта таълим мактабларига куз-қиш мавсуми учун берилган кўмир сифати пастлиги аниқланган...
“Чизгиларда ўз ички дунёсининг беғубор ранглари бор...”
Диёра қўли бўлмасада, оғзида қалам ушлаб расм чизади. Ўзининг айтишича, хаёлида ҳукмрон орзуларини қалам билан сурат орқали тасвирлаб беради. Орзуларини суратларда маҳорат билан ифодалайди. Чизгиларда ўз ички дунёсининг беғубор ранглари бор...
"Раҳбарлар ўзини синдириши керак" (видео)
"Раҳбарлар ўзини синдириши керак" Депутат Фирдавс Шарипов жамият ва ҳокимият ҳақида
Олтинкўллик бир гуруҳ партиямиз фаолларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишони топширилди
Фидойи, ташаббускор ва саховатли инсонларнинг хизматини ҳар қанча эътироф этсак, эъзозласак ҳам кам. Кенг кўламда олиб борилаётган ана шундай инсонийлик, мурувват тадбирларида Халқ демократик партияси фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг ҳам ҳиссаси борлиги бизни беҳад қувонтиради...
Ҳудудларда қабул қилинган қонунлар тарғиб қилинди
Денов туманидаги Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида ўқув курси тингловчиларига қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди...
Аёллар фаоллиги ошмоқда
“Аёллар бандлиги — оила фаровонлиги” лойиҳасининг навбатдаги тадбири Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ўтказилди. Тадбирга қатнашувчилар ҳам, қизиқувчилар ҳам анча кўп бўлди. Иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари бир-бирини тўлдирди, таклифлар кўпайди, савол-жавоблар, кескин фикрлар, ўткир муаммолар очиқ-ойдин таҳлил қилинди...