Партия янгиликлари
Ҳамдардлик билдирамиз
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлими бошлиғи Боймурод Юсуповга онаси Ирис ая вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради...
ЎзХДП депутати ташаббуси: иккита боғча биноси янгидан қурилмоқда
ЎзХДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов Пешкў туманининг “Қорақалпоқ” ва “Бобоҳожи” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 7 ва 32 мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш бўйича вазирлик ва мутасадди ташкилотларга мурожаат билан чиққан эди...
Жўқорғи Кенгесда бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунланди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 5 та, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунланди...
Ҳамдардлик билдирамиз
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради...
Янги ўқув йилининг янги талаби
Туманда 49 та умумий ўрта таълим мактаблари ва битта “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият кўрсата бошлади. Уларда 19125 нафар ўқувчилар уч тилда таълим олади...
“Ёшлар парламенти” ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги учун ҳақиқий майдондир
Бугун ЎзХДП Марказий Кенгашида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган ўқув-семинар ўтказилди...
Инсон руҳидаги муаммо қандай ечилади?
“Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси парламент муҳокамасида
"Ўзбекистон 24" телеканали ХДП Ҳукуматга киритган таклиф ҳақида... (видео)
Мурожаат ижобий ҳал этилди
Партиямиздан “Ёшлар Парламенти”га сайланган Жасур Усманов халқ депутатлари Оқолтин туман(Сирдарё вилояти) кенгаши депутати Ғуломжон Аҳмедов билан биргаликда сайловчи мурожаатни ижобий ҳал этди...
Мақсад – хотин-қизлар бандлигини таъминлаш
Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши Хотин-қизлар билан ишлаш сектори Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш” мавзусида видеомулоқот шаклида тадбир уюштирди...
Сектор раҳбарлари эҳтиёжманд оилалар сонини яширяптими?
Секторлар раҳбарлари томонидан эҳтиёжманд оилалар сонини яшириш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Гап нимадалиги ҳам ойдинлашяпти. Эҳтиёжманд оилаларни рўйхатга олиш кейинчалик уларнинг доимий даромад манбаини яратиш вазифасини юклаши сабабли ҳам рўйхатга олинмаётган экан. Ана холос...
Янги Меҳнат кодекси лойиҳаси эълон қилинди
Лойиҳада ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ўриндошлик асосида ишловчиларнинг, касаначилар меҳнатининг, масофадан ишловчи ходимларнинг, шунингдек, навбатчилик услубида ишлаётган шахслар меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари батафсил баён этилмоқда...
Болалар омбудсмани Алия Туйгуновнани табриклаймиз!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Юнусова Алия 1961 йил 17 сентябр куни Тошкент шаҳрида туғилган...
Шуманай туман кенгаши янги бинода иш бошлади
Шуманайлик партиядошларимиз қувончда: туман марказида 6 та хонадан иборат янги ва чиройли иморат қад ростлади...
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
ЎзХДП Марказий Кенгаши, Хоразм вилоят кенгаши Хива туман Кенгаши депутати Бахтиёр Қиличев вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Тошкент шаҳрига вилоятдан янги ер майдонлари қўшиб олиниши мумкин. Депутатлар бунга қарши (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қизилгул Қосимова ҳамда Мақсуда Варисова Тошкент шаҳрига Тошкент туманидан анклав сифатида берилиши мумкин бўлган ер майдони масаласида муносабат билдирди...
Экологик муаммоларни бартараф этишга ҳар биримиз масъулмиз!
16 сентябрь – Озон қатламини муҳофаза қилиш халқаро куни. Бу юпқа қатлам ерга тушаётган қуёш радиациясининг қарийб 93-99 фоизини тутиб қолиб, сайёрамиздаги жамики тирик организмни зарарли ультрабинафша нурлари таъсиридан асрайди...
“Сирдарёликларга ёрдам берганларнинг отасига раҳмат!”
Ўзбекистон ХДП Боёвут туман кенгаши раиси А.Ибодуллаев партия фаоллари билан бирга Сирдарёдаги сув тошқинидан зарар кўрган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиш учун Боёвут туманига биркитилган Оқолтин туманидаги Саховат (Янги Тошкент) маҳалласига борди, аҳоли билан учрашди...
ХДП фракцияси мактабларда ўқув жараёни хавфсиз ташкил этилиши бўйича Ҳукуматга таклифлар киритди
Ўрганиш натижалари таҳлили асосида тайёрланган таклифлар ХДП фракцияси томонидан Ўзб. Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаевга киритилди...
Энди маҳаллий Кенгашларнинг ўз котибияти бўлади
Қонунга асосан эндиликда маҳаллий Кенгашлар фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли Котибият томонидан таъминланади...