Партия янгиликлари
ХДП фракцияси мактабларда ўқув жараёни хавфсиз ташкил этилиши бўйича ҳукуматга таклифлар тайёрлаяпти
Фикримча, бугун биз фуқароларимизни чалғитувчи ва кераксиз тортишувлардан воз кечиб, асосий эътиборни фарзандларимизнинг ўқув жараёнини қандай қилиб хавфсиз ва самарали ташкил қилишга қаратишимиз лозим...
Виждонли депутат сайловчи билан елкама-елка туради
Халқ депутатлари Поп туман кенгашидаги ЎзХДП депутати А.Назиров ташаббуси билан тумандаги 10-умумтаълим мактабига тоза ичимлик суви тармоғи тортиб, сув чиқариб берилди...
Озиқ-овқатга нарх-наво ўсишидан биринчи навбатда кам даромадли аҳоли қатлами азият чекади
Озиқ-овқатга эҳтиёж ўсиб борсаю, зарур чоралар кўрилмаса, хусусан, ўзимизда ишлаб чиқариш ривожлантирилмаса, импорт маҳсулотлар кўпаяди, бу эса нарх-наво ўсишига олиб келади. Бундан биринчи навбатда кам даромадли аҳоли қатлами азият чекади. Пандемия шароитида бу янада жиддий масала сифатида кун тартибига чиқди...
Депутат ташаббуси билан ички йўллар таъмирланмоқда
Аҳоли ички йўлларни таъмирлаш масаласида ёрдам сўради. Олдинда қишнинг қировли, қорли кунлари бор. Ёғин-сочинли кунларда абгор йўллар аҳолига анчагина қийинчилик туғдираётганди...
ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан электорат манфаати билан боғлиқ масала доимий комиссия йиғилишда кўриб чиқилди
Мониторинг давомида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларни, ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортапедия воситалари, тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами етарли даражада эмаслиги маълум бўлди...
Депутат аҳоли орасида!
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутати Ширин Алдабергенова “Мустақиллик” маҳалласида юксак ҳурмат қозонган халқ вакилларидан бири...
Олтиариқ туманидаги ЎзХДП депутатлари эҳтиёжманд аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласини ўрганди
Депутатларнинг таъкидлашича, айрим аёллар имтиёз бериладиган тоифага кирса ҳам, уларга арзон уй-жойлар берилмаяпти. Бу ҳақида сайловчилар томонидан тез-тез мурожаатлар бўлмоқда...
ЎзХДП фракцияси камбағаллик масаласидаги парламент сўровига тўлдирилган жавобни маъқуллади
Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлламаслик таклиф этилмоқда...
Бу ишни пайсалга солишга, маблағ ва таъминотни муаммо сифатида кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ... (видео)
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида қонун қабул қилингани катта ютуқ. Лекин бу қонун ҳаётда ишлаб, одамларга фойда бериши, енгилликлар яратиши учун кўплаб меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарур...
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида қонун қабул қилиниши тарихий воқеадир
Партиянинг Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, берилган таклифлар инобатга олинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси парламент қуйи палатасида қабул қилиниб, Сенатнинг 2020 йил 11 сентябрдаги йиғилишида маъқуллади...
Депутатлар мактаблар очилиши бўйича қарор қабул қилишда масъулиятдан қочаётгани ҳақидаги гаплар асоссиз
Ҳеч биримиз фарзандларимиз соғлиги ва билим олишидек ҳаётий муҳим масалага бефарқ бўлолмаймиз. Бунга ҳаққимиз йўқ.
“Менга озиқ-овқат эмас, ер беринг...”
иқтисодий тафаккур ўзгармас экан, камбағаллик тузоғидан чиқишимиз мушкул
ХДП: мактабларни очиш масаласида шошма-шошарликка йўл қўйиб бўлмайди
Мактабларнинг карантин талабларига тайёрлиги даражасига қараб, уларда 14 сентябрдан анъанавий тартибда ўқиш бошланиши режалаштирилган. Бу ўта жиддий ва масъулиятли масала. Шу сабаб Халқ демократик партияси депутатлари ва фаоллари томонидан жойлардаги мактаблар карантин шароитида ўқишни ташкил қилишга қай даражада тайёрлиги кўриб чиқилди.
“Тарбия” ҳаммамиз учун муҳим фанга айланиши керак
Янги ренессансга мос авлод бўлиш учун ёшлар қандай хислатларга эга бўлиши кераклиги ҳақида чуқур ўйлашимиз, ундан кейин таълим-тарбияни шунга йўналтиришимиз лозим...
Кўнгиллилар билан уч томонлама шартнома имзоланмоқда
Фориш тумани “Амир Темур” маҳалласида пахта йиғим-теримига кўнгилли бўлиб борувчилар учун «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу меҳнат ярмаркасида 100 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этди.
Депутатлар фаолиятига қандай муаммолар тўсиқ бўляпти? Қатъиятни ошириш учун нима қилиш керак?.. (видео)
Маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар фаоллигини кучайтириш, тажриба алмашиш бўйича ЎзХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан республика онлайн семинари ўтказилди.
ЎзХДП депутатлари мактабларнинг ўқув йили бошланишига қай даражада тайёрлигини ўрганмоқда
7 сентябрдан тажриба тариқасида, 14 сентябрдан барча ҳудудларда мактабларни янги ўқув йили учун очиш назарда тутилган.
Биз танлаган ўқитиш усули фарзандларимиз учун хавфсиз ва ишончли бўлиши керак
Жорий йилнинг 7 сентябридан Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 21 та умумтаълим мактабида анъанавий тарзда янги ўқув йили бошланди. Дарслар синов тариқасида карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолатда ташкил этилган.
48 нафар ёшлар ва хотин-қизлар ишга жойлашди
Меҳнат ярмаркасида Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши вакили Маҳбубахон Қодирова, депутат Салимжон Хайитов ҳамда бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ҳам иштирок этди. Жамоатчилик қабулхонасига ишга жойлашишда ёрдам сўраб келган фуқаролар ҳам бўш иш ўринлари билан танишишди.
ҲАЁТ БИЗ ЎЙЛАГАНДАН АНЧА ДОНО
Сўзлари амалларига уйғун, дилидаги тилида, атрофдагиларга яхшилик қилиш иштиёқи билан яшаш — буларнинг барчаси саҳифамизнинг бу галги меҳмонига тегишли бўлган фазилатлардан. Елена Бабенко одамларга беминнат ёрдам қилиш, хизмат кўрсатиш, кўмаклашишни олий инсоний қадрият, деб билади. Асосийси, унинг ўзи ана шу тамойилга кўра яшашга ҳаракат қилади. Ёлғон гапириш, тилёғламалик, сохта мулозамат каби тушунчаларни ёқтирмаслиги шундоққина бизга берган жавобларида ҳам акс этди.