Партия янгиликлари
Ҳамдардлик
Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши партия фаоли, халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Чўли ЖЎРАЕВнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила-аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради...
Аёллар учун семинар
Семинар давомида аёлнинг жамиятдаги ўрни юзасидан тадбир иштирокчилари ўртасида интерфаол ўйинлари ташкил этилди...
Навбаҳорлик фаоллар Ўзбекистон ХДП сафига қабул қилинди
Халқ демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан маҳалла, давлат ташкилоти ва таълим муассасаларида тарғибот тадбирлари, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, янги БПТлар тузиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсаддаги тадбирлардан бири Навбаҳор туманидаги “Меҳнат” маҳалла фуқаролар йиғини ва мазкур ҳудуддаги 37-мактаб интернатида ўтказилди...
Аёллар учун зўр янгилик! Партиямизнинг таклифи амалга ошди
Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча имзоланган «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуннинг 2-моддасига мувофиқ, Меҳнат кодексининг 234-моддаси бешинчи қисмидаги «уч йил» деган сўзлар «олти йил» деган сўзлар билан алмаштирилди...
Партия иштирокида ёшлар бандлиги масаласи муҳокама қилинди
Халқ демократик партияси Гурлан туман кенгаши ташаббуси билан туман Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда “Тахтакўпир” маҳалласида “Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз!” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил қилинди...
«Диёр 24» | Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан Хатирчи туманида амалий семинар ўтказилди
Тадбир доирасида дастлаб «Тамабаҳрин» оилавий шифокорлик поликлиникасида тиббий кўрик ташкил этилди. Унда 60 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди...
“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасидаги учрашув(видео)
Хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясига оид масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув савол-жавобларга бой тарзда ўтди...
Аёл – муқаддас хилқат
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг Медиа марказида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди...
Аёллар ва ёшлар билан ишлаш масалалари муҳокама этилди
Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” томонидан партия вилоят кенгашларидаги хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш секторлари мудирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди...
Ўзбекистон—Қозоғистон: дўстлик ва қардошликка асосланган мустаҳкам ҳамкорлик
Қозоғистон – бизнинг яқин қўшнимиз, ишончли ҳамкоримиз ва қардош давлатдир. Халқларимиз ўртасидаги ўзаро алоқалар, биродарлик ришталари узоқ тарихга эга. Сўнгги йилларда эса икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг янги даври бошланиб, сиёсий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаатли бошқа соҳалардаги муносабатлар жадал ривожланиб бормоқда...
Буюк аждодимиз ёд этилди
Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган яна бир тадбир Ўзбекистон ХДП Каттақўрғон шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди...
Олис ҳудудларда яшовчи хотин-қизлар партия эътиборида
ХДП Навоий вилоят кенгаши ташаббуси билан Хатирчи туманида «Ижтимоий кўмак: эзгу мақсадлар йўлида» лойиҳаси доирасида «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни аҳоли орасига тарғибот қилишга қаратилган тадбир ташкил этилди...
10 минг етакчи
Ўзбекистон ёшлари кўп мамлакат. Қувонч ҳам, ташвиш ҳам шунга яраша. Агар ёшлар ҳунарли ва ишли бўлса, бахт устига бахт, лекин акси бўлса, муаммо кўпаяди. Шунинг учун ёшларга муаммо эмас, имконият, деб қараш зарур. Янги тизим бунинг устидан чиқа оладими?..
Навоий даҳосига буюк эҳтиром
Буюк аждодимиз, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги жойларда кенг нишонланмоқда. Навоий даҳосига бағишланган шундай тадбирлардан бири Чирчиқ шаҳрида "Алишер Навоий ва Бобур мероси – абадий мавзу" шиори остида ташкил этилди...
“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси давом этмоқда
Халқ демократик партияси Дўстлик туман Кенгаши ташаббуси билан “Манас” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ёрдам бериш мақсадида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди...
Март ойидан 36,4 миллиард
“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент фармони янгилик ва яхшилик келтирадиган ҳужжатлардан бири бўлди. Унга кўра, жорий йил 1 мартдан имтиёзли тоифага кирувчи, лекин расмий ишда ишламайдиган ва нафақа олмайдиган шахслар ҳам компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлди...
Инсон қадри улуғланган юртнинг қадди юксалаверади
Президентимиз вазифасига киришган биринчи кунлариданоқ илк имзолаган қарорлари ҳали-ҳануз ёдимизда. Мазкур ҳужжат 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда ҳамда шаҳарларда арзон уй-жойлар қурилиши тўғрисида эди...
Мўътабар оила: Тараққиёт стратегиясининг тарихий мазмун ва моҳияти ҳақида мулоҳазалар
Давлатчилик тарихи жаҳон давлатчилиги ибтидоси билан тенгдош бўлган Туронзамин халқлари ўзининг буюк яратувчилик, бунёдкорлик имконияти, ақлий салоҳияти, тафаккур кенгликлари билан замонавий цивилизация шароитида ҳам ўзининг юксак маънавий-ахлоқий, маърифий-маданий имкониятларини намоён қилмоқда...
Агентлик фракцияларни ҳурмат қилмайдими?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши Президент ташрифларига оид хабарлар, фикр-мулоҳазалар билан бошланди. Таъкидландики, давлатимиз раҳбари Пекинда 24-қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиб, тоғ чанғичимиз Комилжон Тўхтаевни шахсан қўллаб-қувватлади...
Ҳам дадил, ҳам тарихий қадам
Халқ депутатлари Кенгашига биринчи марта ҳоким раҳбарлик қилмайди. Кеча Ўзбекистонда янграган энг демократик хабар шу бўлса керак. Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ўролова халқ депутатлари Кенгаши раиси мақомини депутатларга топширибди...