Партия янгиликлари
“Ёшлар дафтари” – ёшлар учун имкониятлар яратмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида ҳам "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатишда партиянинг туман Кенгаши туман ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.
Сўнгги қўнғироқ байрами
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам жумладан, имконияти чекланган болаларга мўлжалланган мактабларда ҳам битирувчилар янги ҳаётга тантанали кузатилди. Бугун Қарши шаҳридаги 18-сонли кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасида “сўнгги қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.
Ҳеч бир битирувчи эътибордан четдан қолмайди
Давлатимиз раҳбарининг битирувчи ёшларга йўллаган табриги биз катталарга ҳам катта шижоат берди. Табрикда “Янги Ўзбекистон шароитида, замонавий тараққиёт талаблари асосида таълим-тарбия олган ёш авлод вакиллари сифатида барчангиз давлатимиз, халқимиз томонидан яратилаётган имкониятларни қадрлаб, улардан янада самарали фойдаланасиз”, – дея ёшларга ишонч билдирилди.
Аёллар ва болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан эълон қилинган “Аёллар соғлиги – келажак бойлиги” мавзусида амалий семинар ўтказилди.
“Болаларга беринг дунёни”
Мамлакатимизда эртамиз эгаларига кўрсатилаётган ғамхўрлик, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро Конвенцияси иштирокчиси сифатида унинг барча банди ва унда кўзда тутилган талабларга оғишмай амал қилиб келмоқда.
Фармон ижроси депутатлар назоратида
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси кўриб чиқилди.
Муҳтожларга мурувват кўрсатилмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг асосий саъй-ҳаракати ҳокимиятнинг вакиллик органларида давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилмоқда.
Деҳқонга келганда пул етмайдими?
Халқ демократик партияси фракцияси йиғилишида "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Ҳужжатда фракция билдирган таклиф инобатга олинмагани депутатлар эътирозига сабаб бўлди.
Етук олим, фидойи устоз
Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шамансур Сагдуллаев қулуғ 70 ёшини қаршилади.
Депутатни калтаклаганлар жазосиз қоладими?
Жорий йилнинг 14 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Кенгашига Халқ демократик партиясидан депутат Ўктам Жабборов бир гуруҳ шахслар томонидан калтакланган.
Конвенция ратификация қилиниш арафасида
2006 йилда БМТ Бош Ассамблеяси БМТ “Ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” Конвенциясини ва ногиронлиги бор одамларнинг ҳуқуқларини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган Факултатив Протоколини қабул қилганди.
ҲУНАРМАНД АЁЛЛАР КЎПАЙМОҚДА
Марғилон азалдан ўзининг атласу адрас, хонатласлари, шойию ипак гиламлари билан бутун дунёга танилган. Бугунги кунда қадим кентда ҳунармандчилик янада ривожланиб, ҳунармандлар, айниқса аёллар ишлаши, касб-ҳунар ўрганиши учун барча қулайликларга эга бўлган замонавий, республикада ягона “Ҳунармандлар маркази”нинг ташкил этилган.
5 болали аёлга кўмак берилади
Яқинда ижтимоий тармоқларда “Ғузорлик она: йўқчиликдан ногирон боламни "Меҳрибонлик уйи"га бермоқчиман” сарлавҳа остида видео лавҳа тарқатилган эди. Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Музаффар Туропов, халқ депутатлар туман Кенгаши депутати Қундуз Жумаева ҳамда бир гуруҳ фаоллар материални ўрганиш мақсадида Ғузор тумани, Гулистон қишлоғида истиқомат қилаётган Райҳон Холбоева хонадонида бўлди.
Томорқадан фойдаланиш самарадорлиги депутатлар эътиборида
Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши ЎзХДП депутатлик гуруҳи ташаббуси билан туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги "Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори юзасидан ўтказилган ўрганиш якуни тўғрисидаги масала Кенгашнинг доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилди.
“Аёллар соғлиги – келажак бойлиги”
Партиянинг Наманган вилоят Кенгаши томонидан Янгиқўрғон туманида ўтказилган “Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш ойлиги” доирасида олис ҳудудда яшовчи опа-сингилларимиз учун ташкил этилган тиббий кўрик, амалий семинар ва спорт мусобақалари шундай тадбирлардан бири бўлди.
Кутубхона – нурхона
Кутубхона концепцияси давлатимиз раҳбарининг ғоялари билан ташкил этилди. Президентимиз 2020 йил январь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари билан илк бор учрашганда, бу ғояни илгари сурган эдилар. Ушбу кутубхона китоб маданияти, китобхонлик ва китобга бўлган муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир пайтда барпо этилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат.
Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилинишини юзасидан фракциялараро Дебат бўлиб ўтди.
Мажбурий меҳнат инсонга нисбатан ҳақоратдир
Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича қатъий чоралар кўрилишига қарамасдан, ҳудудларда яна мажбурий меҳнатга оид қонунбузилишлар учрамоқда.
Айрим раҳбарлар ҳанузгача мажбурий меҳнат деганда фақатгина пахта теримини тушунади. Ташкилот ҳовлисини супуриш, ёввойи ўтларни юлиш, ерни юмшатиш каби ишларни эса оддий ҳол деб қабул қилишади. «Оқ ҳалатли ҳамшира шифохона ҳудудидан, ўқитувчи эса мактабдан чиқмаса бўлди, ичкарида ҳаммаси мумкин» деган ақида онгида ўрнашиб қолган.
КЛАСТЕРНИ КАСРИГА ДЕҲҚОН ҚИЙНАЛИШИ КЕРАКМИ?
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасига кластер тушунчаси кириб келганига уч-тўрт йил бўлиб қолди. Янги тузилманинг афзалликлари, унинг имкониятларидан ҳамма баробар манфаатдор бўлиши ҳақида кўп гапирилди.
ДЕҲҚОНГА КЕЛГАНДА ПУЛИМИЗ ЕТМАЙ ҚОЛАДИМИ?..
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин тус олди. Қонун лойиҳасига билдирилган фракция таклифи масъул қўмита томонидан ҳисобга олинмагани эътирозга сабаб бўлди.