Партия янгиликлари
Ахборот маконида сиёсий партиянинг фаол ўрни бўлиши керак
Таклифим шуки, ҳар бир партия фракция аъзоси ижтимоий тармоқлардаги ўз шахсий саҳифаси ва партия расмий саҳифаларида тез-тез фойдаланувчилар, сайловчилар билан онлайн мулоқотларни ташкил қилиб борса, мақсадга мувофиқ бўлади. Мулоқотнинг бу шакли аҳолини ўйлантираётган масалаларни тез ва сифатли ҳал қилиш, қолаверса, депутатларнинг сайловчилар олдидаги ҳисобдорлик даражасини ошириш, шу билан бирга партиянинг ҳам аҳоли орасидаги нуфузини янада юксалтиришга хизмат қилади...
Устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси
Партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини халқимиз ҳаётидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтириш борасидаги устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича 6 йўналишдан иборат ЙЎЛ ХАРИТАСИ эълон қилинди
Партия тизимида кадрлар сиёсати
Жамиятнинг, қолаверса, ташкилотнинг ривожланишида етук кадрлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Кадр салоҳиятли, интилувчан, масъулиятли ва билимли бўлса, иш унумдорлиги ошади, соҳада ўзгариш, тараққиёт бўлади. Бу исбот талаб этмайдиган ҳақиқат...
Аёлларга яқиндан туриб ёрдамлашамиз!
ЎзХДП ташаббуси билан ўтказилаётган “Аёлларга кўмак!” лойиҳасининг навбатдагиси Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳри ҳамда Бешариқ туманида ўтказилди...
“Маҳаллабай” иш тизими амалда
Қарши шаҳридаги “Арал” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон ХДП вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди...
“Аёлларга кўмак” лойиҳаси: имтиёзли кредитлар ҳисобидан аёллар бандлиги таъминланмоқда
ХДП Шўрчи туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ўктам Бекмуродов ташаббуси билан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси асосида амалий тадбир ташкил этилди...
Ўрганишга чиққан депутат маҳалла вакиллари билан нималарни келишди?
Олий Мажлис Қонунчилик палатси депутати Зулайҳо Акромова Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги “Қаҳрамон”, “Боғзор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида истиқомат қилаётган сайловчилари билан учрашиб, уларнинг шодлигу-қувончига, кундалик ҳаётий ташвишларига шерик бўлди...
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича эзгу ташаббуслар фаол қўллаб-қувватланди
Ҳуқуқий демократик давлат, очиқ ҳамда адолатли жамияти қуришнинг пойдевори мустаҳкам бўлиши учун аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш кафолати мустаҳкам бўлиши керак. Чунки фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли тарзда ҳимоя қила олган жамиятдагина адолат қарор топади инсонга муносиб яшаши учун тўлақонли шароит яратиб берилади...
Аҳоли муаммолари ўрганилди
Халқ демократик партияси Мингбулоқ тумани кенгаши халқ депутатлари туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Нуршод Худойбердиев билан бирга “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди...
“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш - барчамизнинг бурчимиз!” мавзусида давра суҳбати(видео)
Маълумки, 22 февраль куни ўтказилган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида дунёнинг етакчи сиёсатчилари бугунги кунда долзарб бўлиб турган масалалар бўйича фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Хусусан, давлатимиз раҳбари ўз нутқида 8 та йўналиш бўйича таклиф-ташаббусларини илгари сурди, уларнинг барчаси кенг жамоатчилик, парламент аъзолари томонидан алоҳида эътибор билан кутиб олинди...
Ёшларга янада яқинмиз!
Партиямиз ташаббуси билан жойларда “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида бир қатор амалий тадбирлар ташкил эитиб келиняпти. Лойиҳа доирасида партиянинг Фарғона шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги тадбир “Fargonaazot” АЖ корхонасида бўлиб ўтди...
Ёшлар манфаати ислоҳотлар марказида
Партиямиз ташаббуси билан ушбу амалий ишларни давом эттирган ҳолда фаол ёшларимиз, партиямизнинг Ёшлар парламенти аъзолари ва жойлардаги депутатларимиз билан хамкорликда меҳнат бозоридаги талабни ўрганиш ва аниқланган мутахасисликлар бўйича ёшларимизни устоз-шогирд анъанаси асосида касб-ҳунарга ўргатиш бўйича қатор амалий ишлар олиб бориляпти...
Аёллар билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара
ХДП Қизилтепа туман кенгаши раиси Ф. Темиров ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Раъно Валиева иштирокида Ғамхўр маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг муаммоларини ўрганишди...
Хизмат вазифасини бажараётиб тажовузга учраган тиббиёт ходимлари ҳақида
Бирор дардга чалинсак ёки яқинларимиз бетоб бўлса, дарҳол 103 рақамини терамиз, нажот истаймиз. Кеча-ю кундуз шошилинч чақирувга тезкорлик билан етиб бориб, тиббий хизмат кўрсатадиган беминнат врач ва ҳамширалар муолажасидан миннатдор бўламиз...
У.Иноятовнинг Сирдарё вилоятидаги ўрганишлари ҳақида махсус видеолавҳа
Улуғбек Иноятов Сирдарё вилоятида тиббиёт муассасаларидаги реал ҳолатни ҳамда янги – "маҳаллабай" тизими бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиб келган эди. Сирдарё вилоят телеканали шу ҳақда махсус лавҳани эфирга узатди...
Янгиликлар 24 | Вакцинация юзасидан парламент эшитуви бўлиб ўтди (видео)
Истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги кафолатланиши зарур
Ҳозирги пайтда товар учун нақд пул ёки пластик карточка орқали ҳақ тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирганлик учун амалдаги қонун хужжатларида жавобгарлик белгилаб қўйилган. Бироқ қонун ҳужжатларида тўлов шаклига кўра товар нархини турли миқдорда белгилаш мумкин эмаслиги ҳақидаги меъёр аниқ қайд этилмаган. Қонун лойиҳасида бу жиҳат ҳам эътиборга олинган...
Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясида партиямиз вакили маъруза билан иштирок этди
Бугун Осиё сиёсий партиялари Халқаро конференцияси (ICAPP) Аёллар қанотининг “Covid-19 ва ундан кейинги даврда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференциясида партиямиз фаоллари иштирок этди...
“Депутат маҳаллада”
Янгиқўрғон туманидаги кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон ХДП туман кенгаши масъуллари ва депутатлик гуруҳи аъзолари хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда...
Энг олий қадрият
Таъкидланганидек, гендер сиёсати масалалари бугун мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг муҳим бўғинига айланди. Масалан, юртимизда оилавий зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга «Ҳимоя ордери» берилиши ҳам мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида қўлга киритилган салмоқли ютуқлардан бири бўлди...