Партия янгиликлари
Депутатимиз ташаббуси билан “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар аёл сиҳатгоҳга жойлаштирилди
Халқ демократик партиясидан Фарғона туман кенгаши депутати Мақсаджон Саткинов ташаббуси билан Фарғона вилоят партия кенгаши ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар аёллар Чимён шаҳарчасида жойлашган “Чимён Чашмаси” дам олиш сиҳатгоҳига жойлаштирилди...
Депутатимиз эҳтиёжманд оиланинг уйи таъмирланишига бош-қош бўлди
Зангиота тумани М.М.Хоразмий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, “Темир дафтар”га киритилган Мирхоновалар оиласи хонадонини таъмирлаш масаласида мурожаат қилди. Ушбу оилада икки нафар ногирон қиз тарбияланади...
Қирғизистон билан дўстлик ришталари мустаҳкамланади
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари Қўшма баёнот қабул қилдилар. Шунингдек, икки мамлакат вазирликлари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашдилар. Ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди...
ХДП тизимида халқ билан халқона мулоқот кенг йўлга қўйилмоқда
Партиямиз ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этади. Шундан келиб чиқиб, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш бўйича жойларда партиямиз фаоллари ва депутатларининг аҳоли билан сайёр учрашувлари ташкил этиляпти. Энг муҳими, бу каби ижобий ишлар халққа яқинлашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда...
“Чекка бир қишлоқдаги ёш ижодкор учун катта ишонч бу...”
Ўйлаб қарасам, шу вақтгача мени кўп қўллаб-қувватлашибди, энг катта қўловни Президентимиздан олдим. Энди бу ишончни оқлашим зарур...
Партиямизнинг "Ёшларга кўмак" лойиҳаси асосида республика бўйича 2100 нафардан ортиқ йигит-қизлар қамраб олинди (инфографика)
Сифатсиз ва пала-партиш қурилаётган уйлар ҳақида ўйлар
Қурилишлар сони кўп бўлгани яхши. Аҳоли сонининг кўпайиши ва ривожланишдаги асосий белгилардан бири ҳам айни шунда. Бироқ шуни ҳам унутмаслигимиз керак, объектлар мустаҳкам ва сифатли бўлсин, бугун биз Темур бобомиздан қолган мемуарларни қанчалик эъзозласак, келажак авлод ҳам биз яратган бинолардан фахрга тўлсин...
Сайлов ва сайлашдаги янгиликлар қонунчиликни такомиллаштиришга ва халқимиз манфаатига хизмат қилади
Бу — ҳар бир фуқаронинг конституцион ҳуқуқи бўлиб, давлат раҳбари, парламент вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва яна бошқа қатор лавозимлар учун сайловлар бўлиб ўтади. Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, сайловлардан сўнг кейинги сайловгача орттирилган тажрибадан ҳамда халқнинг хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, қонунчилик такомиллаштириб борилади. Шу маънода миллий қонунчилигимизга ҳам тегишли тартибда ўзгаришлар киритиш мақсадида лойиҳа ишлаб чиқилди...
Улуғбек Иноятов Термиз туманида очиқ мулоқот ўтказиб, ижтимоий масалаларни ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, ХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти Термиз туманида бир қатор объект ва муассасаларда бўлди...
Маънавият ва миллий хавфсизликка тажовуз ёки ижтимоий тармоқлардан бири — TikTokдаги ахлоқсизликлар ҳақида мулоҳазалар
Тасаввур қилиб кўрайлик, ғурурсиз, ориятсиз, уятсиз бу йигитларнинг, аёллик ҳаёси, назокатини аллақачон йўқотиб бўлган тарбиясиз бу қизларнинг қилиқларини кўрган, ярамас сўзларини эшитган ёшлар, айниқса, ўсмир қизлар, болалар руҳиятида қандай бузилишлар бўлади?..
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасидаги сиёсатнинг моҳияти ва аҳамияти беқиёс (видео)
Фирдавс Шарипов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси "Ўзбекистон 24" телеканалининг махсус кўрсатувига интервью берди.
Ҳар бир тадбир натижа бериши керак
Бугун жамият ҳаётида кечаётган ўзгаришлар, янгиланишлар, ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда халқнинг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ва ўрнида ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар ҳам сайёр қабулларда ҳудуд аҳолиси билан ўзаро мулоқотда бўлиб, одамлар билан дилдан суҳбатлашмоқда. Уларнинг дардларини тинглаб, елкаларига елка тутмоқда...
Аҳилликда маъно ва ҳикмат жамланган
Биламизки, ўзбек халқи азалдан юртимиздаги ўзга миллат ва дин вакилларига доимо бағрикенглик билан муносабатда бўлган. Ўз навбатида бошқа миллат ва элат вакиллари ҳам диёримизнинг ривожланиши йўлида ўз меҳнатлари билан хизмат қилмоқда. Мамлакатимиздаги мавжуд тинчлик ва барқарорлик бу ерда яшаётган турли миллатларнинг ўзаро иноқлигига асосланган...
Эътибор, эътироф аёлни руҳлантиради, янги марраларга ундайди
Биз партия ходимлари, фаоллари, депутатлар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, эҳтиёжманд аёлларнинг муаммоларини ўрганиб, уларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериб, бу йўналишдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш борасидаги ишларда бошқаларга намуна бўлиб, жамиятимиздаги ҳар бир аёлнинг ҳаётдан рози бўлиб, бахтли яшашига ҳисса қўшсак, уларнинг ишончни оқлаган бўламиз. Зеро, аёл бахтли бўлса, турмуш фаровон, жамият эса мустаҳкам бўлади...
Депутат футбол мусобақаси ўтказилишига ҳисса қўшди
Косонсой туманида ногирон-ампутантлар ўртасида илк маротаба республика чемпионатининг 1-тур мусобақалари ўтказилди. Унинг очилиш маросимида туман ҳокими Баҳодир Юсупов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар хусусида сўз юритди...
"Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот (инфографика)
Ҳар ким ўз оиласида бахтли ва фаровон яшасин!
Таҳлилларнинг кўрсатишича, айрим ҳолларда кичик маиший сабаблар ҳам оилавий ажримларни келтириб чиқармоқда. Турмуши бузилган аёлларнинг 50 фоиздан ортиғи ўрта ҳол ёки кам таъминланган, яшаш шароити оғир оилалар фарзандларидир. Яна бир томони, ажрашиш ёқасида турган оилаларнинг аксарияти ёш оилалардир. Бу кўпинча ёшларимизнинг оила боқишга салоҳияти етмаганидан, қизларимизнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслигидан келиб чиқмоқда...
ЎзХДП ташкилотлари ва депутатлар томонидан хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар тўғрисида маълумот (инфографика)
Болаларга бахт улашамиз!
ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Х.Джалолов ҳамда Гулистон шаҳар Кенгаши депутати В.Хасановлар "маҳаллабай" ва "фуқаробай" тизими доирасида Гулистон шаҳар “Сайқал” маҳалласи худудида жойлашган 15-сонли болалар ихтисослашган мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар билан яқиндан танишди...
Партиямизнинг "Депутат маҳаллада" лойиҳаси Бухоро вилоятида кенг қамровли тадбирлар билан ўтказилди (видео)
Партиямизнинг "Депутат маҳаллада" лойиҳаси Бухоро вилоятида кенг қамровли тадбирлар билан ўтказилди