Партия янгиликлари
Наврўз муборак бўлсин!
Расман
Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарлик жараёнларига киришди
Партия фаоллари ва депутатлар учун ўқув машғулотлари
Сиёсий партиялар тизимида фаолият олиб бораётган кадрларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини ошириш бугунги куннинг муҳим талабларидан бири.
Жорий йил муҳим сиёсий жараён олдидан ташкил этилган мазкур сиёсий ўқувлар бугунги куннинг ўткир талабларидан келиб чиқиб, сиёсий билимларимизни мустаҳкамланишида асос бўлади ва бу партия ходимлари учун ҳам депутатлар учун ҳам фақат фойдали...
Наврўз — боқий байрам
Юртимизда айни кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб, соғиниб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда. Айниқса, тинчлик ва соғликни улуғлайдиган, ҳаётни, яшариш ва янгиланишни шарафлайдиган байрам — Наврўзнинг бу йилги қадри ўзгача. Чунки ўтган йили бутун инсоният бошига келган синовлар бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Азалдан пок нияти ва ёруғ умидига таянган олижаноб халқимиз ўз меҳнати ва матонати, улкан сабр-тоқати, огоҳлиги билан бу синовлардан устун келди...
Миллат руҳи жо бўлган асарларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти
Ҳозирги глобаллашув шароитида ёшларни турли хил ахборот хуружларидан асрашга қаратилган замондош ёзувчиларнинг асарларини кенг оммага етказишда оила, таълим муассасалари, Ёшлар ишлари агентликлари, ОАВ, кутубхоналарнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятларини ташкил этишга тўлақонли эришилмоқдами? Минг афсуски, бу саволга тўлақонли ижобий натижалар орқали жавоб бера олмаймиз...
Камбағаллик нима ўзи?
Камбағаллик кеча ёки бугун пайдо бўлган тушунча эмас. Китобий тилда камбағаллик бу – меҳнат қилиш, авлодлар узвийлигини давом эттириш, ҳаётий эҳтиёжларни қондириш имкониятига эга бўлмаган шахс ёки ижтимоий гуруҳларнинг иқтисодий ҳолатларини ифодаловчи кўрсаткич дейилар экан. Камбағаллик нисбий тушунча бўлиб, ҳар бир жамиятда қабул қилинган турмуш даражасининг умумий стандартига боғлиқ бўлар экан...
"Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз" мавзусида тадбир (видео)
ХДП Жиззах шаҳар кенгаши томонидан "Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Партиямиз депутатлик бирлашмалари бандлик йўналишида парламент ва депутатлик назоратини кучайтиради
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкент шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)да “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитиш” мавзусида видеосеминар ўтказди...
Улуғбек Иноятов Оқдарё туманида “темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш борасидаги ишларни ўрганди (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари У.Иноятов Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги маҳаллаларда очиқ мулоқот ва ўрганишлар ўтказди...
ЎзХДПда “марказ – вилоят – туман” тизими самара бермоқда
Сиёсий партиянинг сайловолди дастури руёбга чиқиши биринчи навбатда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг узвий фаолият юритишига боғлиқ. Қонун ижодкорлиги, ижтимоий масалаларни таҳлилий ўрганиш, электорат мурожаатларига ечим топиш жараёнларида қуйидан юқоригача бўлган тизим ўртасида узилиш бўлмаслиги жуда муҳим...
Фарғонада “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар аёл дам олиш сиҳатгоҳига жойлаштирилди (видео)
Фарғона туман кенгаши депутати Мақсаджон Саткинов ташаббуси билан Фарғона вилоят партия кенгаши ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар аёл Чимён шаҳарчасида жойлашган “Чимён Чашмаси” дам олиш сиҳатгоҳига жойлаштирилди...
Улуғбек Иноятов Оқдарё туманида “темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш борасидаги ишларни ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари У.Иноятов Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги маҳаллаларда очиқ мулоқот ва ўрганишлар ўтказди...
Самарқанд вилоят кенгашига янги раис сайланди
Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди.
Пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган Бадриддин Насриев Насриевич Самарқанда вилоят кенгаши раислигига сайланди...
Ахборот 24 | Қонунчилик палатасида Осиё-Тинч океани минтақаси парламентлари учун вебинар
Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира тадбири ўтказилди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида видеоанжуман шаклида хотира тадбири ўтказилди...
“Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида 42 нафар хотин-қизга иш жойлашиш бўйича йўлланма берилди
Жиззах вилояти Дўстлик туманида Халқ демократик партиясининг “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик акцияси ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди...
Дўстлик туманида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси ўтказилди
Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир бўлиб ўтди...
Фаолларимиз давлат бошқарувида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, (107-Риштон сайлов округидан) Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси сифатида фаолият юритиб келган Ўринбоев Аваз Рустамович Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди...
Тошкент вилоят кенгаши раиси сайланди
Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгашининг пленуми бўлиб ўтди. Унда партия ташкилоти ва депутатлик бирлашмаларининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
Пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди...
Ёшлар билан бўлган мулоқотда ташаббускор йигит-қизларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди (видео)
ХДП Марказий Кенгаши "Ёшлар қаноти", Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва Тошкент шаҳар партия кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ёшлар билан мулоқотда ташаббускор йигит-қизларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди