Партия янгиликлари
Бир маҳалладан 12 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
“Қадамжо” МФЙ раиси, партия фаоли Соҳиб Нажмиддинов ташаббуси билан хусусий тадбиркор Юсуф Ҳайдаров ҳамкорлигида маҳалла ҳудудида бир неча йиллар давомида қаровсиз бўлиб ётган бўш бино қайта таъмирланиб, буюртма асосида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган тикувчилик цехи ташкил этилди...
Қачон халқ дардини тинглашни ўрганамиз?
Бугун халққа хизмат қилиши керак бўлган давлат идоралари масъулларнинг бепарволиги, лоқайдлиги фуқароларни сарсон қилаётгани оқибатида ўз саволига жавоб ололмаётган, амалдорларнинг қабулхонасида сарғайиб кунларини беҳуда ўтказаётганлар дардларини ижтимоий тармоққа олиб чиқишга мажбур бўлишмоқда...
Янги Ўзбекистонга ярашмайдиган ишлар
Бир неча кундирки, ижтимоий тармоқларда олий ўқув юртлари битирувчиларига диплом берилмаётгани ва уни олишдаги қийинчиликлар қизғин муҳокама этилмоқда. Бунга ишга кирганлик ҳақида маълумотнома ва меҳнат дафтарчасидан нусха талаб этилаётгани сабаб бўлмоқда экан...
Нанай қишлоғи аҳолиси муаммолари ХДП депутатлари томонидан ўрганилмоқда (видео)
Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши томонидан Бўстонлиқ тумани Нанай қишлоғида “Аёллар дафтаридан тадбиркорликка” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди...
Куч ишлатар тизимда ишлаш фақат куч ишлатиш кераклигини англатмайди
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Оқтом маҳалласида яшаган Ҳасан Хушматовни ички ишлар ходимлари мажбурлаб идорага олиб кетиб, ваҳшийларча қийнаб ўлдиргани ҳақида мурожаат тарқалди. Видеомурожаатда айтилишича, эркакнинг жароҳатланмаган жойи қолмаган ва аёвсиз калтакланишидан аҳволи жуда аянчли ҳолга тушган...
Янги Ўзбекистон – янгича ҳимоя
Давлатимиз раҳбари томонидан муҳим, долзарб масалада, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди...
“Боланинг бегонаси бўлмайди”
2 минг нафар туғма юрак нуқсони бор, 1 минг нафар бош мияда ўзгаришлари бор ҳамда 1,7 минг нафар ҳаракат аъзолари касалликлари бор болаларда бепул жарроҳлик операциялари ўтказилади, уларнинг минг нафари протезлаш ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланади...
#Ёш_етакчи: Орзуим Тошкент вилояти ҳокими бўлиш...
"Ёш етакчи" лойиҳасининг навбатдаги меҳмони:
Мухсиддин Низомиддинов, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, депутат.
Эътибордан ҳеч ким четда қолмайди
Халқ демократик партияси ташаббуси билан жойларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари манфаати йўлида ташкил этилаётган лойиҳалар доирасида ҳудудлардаги Меҳрибонлик уйлари фаолияти билан ҳам танишганмиз...
Партиянинг янги логотипи жиззахлик маслакдошлар томонидан якдиллик билан маъқулланмоқда
Партияни ребрендинг қилиш, сиёсий брендини яратиш бўйича амалга оширилган ишларда, замон билан ҳамнафас бўлишга интилишда нафақат партия фаолиятини, балки дастурий ҳужжатларини, кўп йиллик рамзини, янги логотипини ҳам ўзгартириш таклиф қилинди...
Узоқ кутилган Конвенция кучга кирди
Мазкур ҳужжатлар қабул қилинишида партия томонидан етмишдан ортиқ таклифлар ишлаб чиқилди ва унинг кўпчилиги мазкур ҳужжатларда ўз аксини топди...
Партиямизнинг ваколатли вакилига гувоҳнома топширилди
Бугун Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорларига биноан мамлакатимизда фаолият юритаётган бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакили рўйхатга олинди...
Партиянинг янги рамзи таклиф этилди (видео)
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида партиянинг янги рамзи таклиф этилди
ҲАМДАРДМИЗ!
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Асака туман кенгаши раиси Мўйдинжон Дадажоновга ўғли Жасурбек Дадажоновнинг бевақт вафот этганлиги муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши марҳумнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
ЎзХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди (видео)
Улуғбек Иноятов, ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси:
— 2019 йилги сайловларда партиямиз умумий сайлов якунлари, умумий депутатлик ўрни бўйича 5 та сиёсий партия ичида иккинчи ўринни эгаллади...
Депутат ва ҳаёт
Тобора яқинлашиб келаётган мустақиллигимизни 30 йиллик тўйи ҳар биримизни ватан ва халқ манфаатларида йўлида жонкуяр бўлишга, биз депутатларни сайловчилар орасида кўпроқ бўлишга, уларнинг дарду ташвишлари билан яшашга даъват этмоқда...
Раҳбар ходимларнинг масъулияти янада ошади
Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор муҳим аҳамият касб этади...
Хотин-қизлар доимий эътиборимизда!
Партиямиздан халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутати, “Қарши мебель” масъулияти чекланган жамият раҳбари Саломат Камилованинг амалий ишлари бошқаларга ибрат бўлмоқда...
Тест синовлари шаффоф ва очиқ, мумкин қадар қулай шароитларда ўтказилиши лозим
Бу йил юртимизда ёз ҳаддан ортиқ иссиқ келгани, аномал ҳароратлар кузатилаётгани тест жараёни стадионларда ўтказилиши муносабати билан айримларда хавотир уйғотмоқда. Уларга кўра, ёшлар ҳаётидаги энг масъулиятли, ҳаяжонли дамларда омадларини ана шундай ноқулай шароитда синаб кўришлари билим ва истеъдодларини юзага чиқаришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин...
Фуқаролар саломатлиги ҳар нарсадан устун
Мамлакатимиз раҳбарининг “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ана шундай эзгу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятли...