Партия янгиликлари
Фаолларимиз давлат бошқарувида
Зуҳра Мирғозиева Тўраевна Тошкент вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди...
Депутатларнинг сайлов округларидаги фаолияти давом этмоқда. Дилбар Мамажонова Фарғона туманида...
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилбархон Мамаджанованинг сайловчилар билан учрашиш учун Фарғона туманига борди...
Ҳамдардмиз!
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, фракция аъзоси Мақсуда Ворисовага акаси Зафар Абдуллаевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҲАМДАРДЛИК билдиради.
Депутат сайловчи билан...
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шербек Бўронов Пахтачи туман ҳокимлиги фаоллар залида сайловчилар билан учрашди. Депутат дастлаб қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар жумладан, сайлов тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгаришлар ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тўғрисида ёшлар билан суҳбатлашди.
Депутат Шерзод Раҳмонов шофирконлик сайловчилар ҳузурида...
Парламентдаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳмонов Шофиркон туманида ёшлар ва аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммолари, таклифларини ўрганди, ислоҳотлар самарасини таъминлаш бўйича ўзининг фикр ва тавсияларини берди.
Халқ ичига кирмасдан, одамлар билан мулоқот қилмасдан муаммоларни ҳал этиб бўлмайди
Давлат ва халқ юзлашди, кўз илғамаган муаммолар сув юзасига сизиб чиқа бошлади. Бир пайтлар кабинетда ўтириб, ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволдан бехабар ҳолда қабул қилинган қарорлар ўрнини жойлардаги ҳақиқий вазиятдан келиб чиқиб ишлаб чиқилган ҳужжатлар эгаллай бошлади, раҳбарлар шаҳар ва қишлоқлардаги реал вазиятни қоғозга қараб эмас, ўз кўзи билан кўриб таҳлил этадиган бўлди.
Эҳтиёжманд оилалар учун тиббий кўрик ташкил этилди
Халқ демократик партияси Хатирчи туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Гулрух Мухторова, вилоят “Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси ҳамкорлигида “Нурафшон” қишлоқ оилавий поликлиникасида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ва уларнинг фарзандлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
“Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!”
ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан Наманган давлат унверситетида давлатимиз раҳбарининг «Ёшлар форумида»ги маърузаси ва Парламентга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида учрашув ташкил этилди.
Партиямиз фаоллари ва депутатлар ташаббуси билан шаҳрисабзлик бир гуруҳ хотин-қизлар ҳунар ўрганмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шаҳрисабз туман кенгаши Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлаш мақсадида қайта касбга ўқитиш ишларини кучайтириш бўйича қатор амалий тадбирлар амалга оширмоқда.
Депутат Зулайҳо Акрамова толмай-эринмай уйма-уй юриб, оилалардаги катта-кичик масалаларни ўрганмоқда
ЎзХДП фракцияси аъзоси Зулайҳо Акрамовани кўп ҳолларда сайловчилар орасида учратасиз. У аҳоли билан шунчаки учрашмайди, катта залларда одамларни йиғиб, қуруқ маъруза қилмайди, балки ҳар бир сайловчи билан алоҳида, юзма-юз кўришади, гаплашади. Депутат опамиз фуқароларимиз турмуш даражасини, яшаш шароитини ўрганишда ҳам эшик остонасида суҳбат қуриб, қайтиб келмайди. Хонадоннинг ичига киради, оилалар шароитини ўз кўзи билан кўради, муаммоларни ҳеч эринмасдан ён дафтарига туширади. Айни дамда З.Акрамова Фориш туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда...
Депутат Дилором Имомова сайловчилар муаммоларини ўрганмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Дилором Имомова Шаҳрисабз шаҳар “Кеш” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг бандлик даражаси, тадбиркорликни бошлаш ва бошқа ижтимоий масалаларни ўрганди...
Қисқа сатрларда…
Тошкент шаҳри. Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий тадбир ташкил этилди. Тадбирда тикувчилик, компьютер саводхонлиги, бизнесни бошқариш курсларини тамомлаган 60 нафар хотин-қизларга ўз фаолиятини бошлаш учун сертификатлар топширилди...
Ҳудудларда ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар кўп...
Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан маҳаллалар кесимида хотин-қизларни ўйлантираётган масалалар, уларнинг муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда...
“Депутат маҳаллада” лойиҳаси: Шўрчи туман кенгаши депутати Ботир Ражабов “Катта Савур” маҳалласидаги сайловчилар билан учрашди
ХДП Шўрчи туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ботир Ражабов “Катта Савур” маҳалласида аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди. Жараён давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, сайловчиларнинг таклифлари олинди...
"Ариқбўйи" маҳалласидаги сайловчилар депутатдан миннатдор
Халқ депутатлари Чуст туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Аброр Рустамовга "Ариқбўйи" маҳалласининг бир гуруҳ аҳоли мурожаат билан чиққан эди. Сайловчилар ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам сўрашди...
Қашқадарёда “Ёшлар олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди(видео)
“ДИЁР ЯНГИЛИКЛАРИ” │ Қашқадарё вилоятида “Ёшлар олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида муҳим масалаларга эътибор қаратилди
ХДП депутатлари Ғузор тумани Жонқара қишлоғида...
Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгаши депутатлари Отабек Исматов ҳамда Санжар Ғайбуллаев туманнинг энг чекка қишлоқларидан бири Жонқара қишлоғига бориб, қишлоқ аҳолиси билан учрашишди. Жараён давомида ҳудуддаги муаммолар ўрганилиб, таклифлар олинди...
“Депутат ва ёшлар” лойиҳаси: андижонлик ёшлар қандай масалаларда таклифлар беришди?
ХДП Андижон вилоят ва шаҳар кенгаши, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари Андижон Давлат университетида ёшлар билан учрашишди...
Аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий тадбирнинг навбатдагиси Тошкент шаҳрида ўтказилди
Халқ демократик партияси иш билан таъминланмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш, уларни касбга ўқитиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида курслар ташкил қилиниб, уларни ўқитиш ишлари бошлаб юборилди...
Замонавий билим ва кўникмаларга эга, масъулиятни ўз зиммасига оладиган ёшлар мамлакат келажагидир
Ҳар бир жамиятнинг тақдири ва келажаги мамлакатнинг етакчи кучи ҳисобланмиш ёшлар тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Замонавий билим ва кўникмаларга эга, масъулиятни ўз зиммасига оладиган, мақсадга интилувчан, серғайрат ёшларни тарбиялаш кун тартибидаги энг муҳим ҳамда кечиктириб бўлмас вазифаларидан биридир...