Партия янгиликлари
ЎзХДП фракцияси аъзолари давлат дастури ижроси бўйича эътирозлар билдирди
Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида ҳукуматнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижроси ҳақидаги ҳисоботи атрофлича муҳокама этилди. Фракция аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда Давлат дастуридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратишди.
Ижтимоий ҳимоя олиш учун чеклов олиб ташланган – Пенсия жамғармаси
Бу тизимнинг олдинги ижтимоий хизматлардан асосий фарқи – инсон омили жуда ҳам кам. Фуқаронинг тегишли ҳужжатлари дастурга киритилгандан кейин, ушбу шахснинг бир ойда қанча даромад топиши, кўчмас мулки, тўлайдиган солиқлари, меҳнат фаолияти каби бошқа маълумотларни дастурга тегишли вазирликлар ва идоралардан топиб, автоматик солиштиришни амалга оширади ва фуқарога мумкин бўлса ижтимоий ёрдам автоматик тарзда белгиланади...
ЎзХДП фракцияси сайловга оид қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади
Президент сайлови, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига ҳамда Жўқорғи Кенгесга, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши назарда тутилмоқда...
Жамиятда фаол аёллар тобора кўпаймоқда
Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги А.С.Пушкин номли кутубхонада “Давлат хизматида гендер тенгликни таъминлаш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди...
Султон Мирҳайдар ота зиёратгоҳи маънавий комиллик тимсоли
Миср шаҳрида таҳсил олиб, “фақиҳ олим” деган даражага етишган Хожа Шамсиддин фиқҳ илмида доно бўлган. Инжил, Таврот, Забур, Қуръонни мукаммал билган. Арабий, форсий, яҳудий, туркий тилларда сўзлашиш, ўқиш ва ёзишни билган. Ўн тўрт ёшида Макка ва Мадинага имом ҳамда Ҳарам толибларига устоз бўлган...
Парламент назорати: Навоий вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида қандай муаммолар бор?
Бир нарсани унутмаслигимиз лозим, фуқароларнинг ўз ҳаёт шароитларидан розилигини белгиловчи энг муҳим мезонлардан бири бу – уларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарадорлигидадир. Бунинг учун эса тизим етарли даражада кадрлар билан таъминланиши зарур. Қулай бинолар, замонавий асбоб-ускуналар бор тиббий муассасаларда малакали ходимлар ишламаса, тиббий хизматдан одамларни рози қилиш имконсиз...
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш эътибор марказида
ЎзХДП Марказий Кенгашида “Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш” мавзусида онлайн шаклда давра суҳбати ташкил этилди...
ЎзХДП фракцияси аъзолари ҳудудларда ўрганишлар ўтказмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари Президент Мурожаатномасида қўйилган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида парламент комиссиялари таркибида сайлов округларида фаолият олиб боришмоқда...
Ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраган аёллар жуда кўп...
ЎзХДП Навоий вилоят ва Навоий шаҳар кенгаши фаоллари «Баҳор» МФЙда истиқомат қилаётган хотин-қизлар билан суҳбатда бўлишди. Уларни қийнаётган, ўйлантираётган масалалар хусусида суҳбатлашилди...
Тизим шаффоф ишлашини парламент ва депутатлар назорат қилади
Тиббиёт соҳасини ривожлантиришга доир тизимли вазифаларни бажариш мақсадида Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат янги Парламент комиссияси ташкил этилди. Унинг таркибига барча сиёсий партиялар фракциялари вакиллари киритилди. Сайловолди дастурларидан келиб чиқиб, комиссия фаолиятини самарали ташкил этишга Халқ демократик партияси фракцияси ҳам масъул бўлди. Айтиш керакки, бу борада фракциямиз катта масъулиятни зиммасига олди...
Маърифатли инсонларни бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатишимиз керак
Мен туғилиб ўсган жой ҳам оддий қишлоқ, “раис бобо келаяпди”, деса, биз ёшлар олдига чиқишга ийманганмиз. Бу маҳалла раислари ҳурматга сазовор инсонлар бўлганлигидан далолат беради. Бир эслаб кўрайлик, бир вақтлар қишлоқларимизда тўй-маъракалар бўладиган бўлса, раис бобомизнинг розилиги, иштирокисиз ўтказилмас эди...
Мурожаатнома тарғиботи давом этмоқда
ХДП Ҳазорасп туман кенгаши ташаббуси билан “UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилоят филиалида ташкил этилди. Унда Мурожаатноманинг асосий йўналишлари, унда илгари сурилган фикрлар, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар, уларни самарали ташкил этиш йўллари хусусида иштирокчиларга кенг тушунча ва маълумотлар берилди...
“Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз” мавзусида давра суҳбати(видео)
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонни билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди...
Сайёр қабул сайловчилар учун фойдали бўлди
Ўзбекистон ХДП Наманган вилояти Учқўрғон туман кенгаши томонидан cайёр қабул ташкил этилди...
Электорат манфаати: 2021 йил 21 январдан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун расман кучга кирди
Бугунги кунда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш муаммоси жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим макроиқтисодий хусусиятларидан бири бўлиб иқтисодиётда алоҳида аҳамиятга эга.
Шофирконда партиянинг янги бошланғич ташкилоти тузилди
Ўзбекистон ХДП Шофиркон туман кенгаши томонидан партия ғояларини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида тумандаги “SARBOZOR TA`MINOT SERVIS” масъулияти чекланган жамиятида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Халқимиз олдидаги масъулият туйғуси
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиалида Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ва Ёшлар форумидаги маърузасида белгиланган устуворликлардан келиб чиқиб, партия ёшлари олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган очиқ мулоқот ташкил этилди.
10 йилдан буён бирон бир сиёсий партия ёхуд депутат бормаган ташкилотда учрашув ташкил этилди
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси асосида Ўзбекистон ХДП Яккасарой туман кенгаши ташаббуси билан республика Пахтасаноат илмий марказида давра суҳбати ўтказилди.
Туғилган кун!
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Мақсуда Ворисова табаррук ёшини нишонламоқда.
Мақсуда Азизовнага ҳар доим хушкайфият, узоқ йиллар фарзандлари, набиралари ва шогирдлари ардоғида ҳаёт кечириш насиб этиб юришини тилаб қоламиз!..
Улуғ мақсадга элтувчи йўл
Давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш, давлат активларидан самарали фойдаланишда замонавий бошқарув усуллари, очиқлик, шаффофлик ва бозор тамойилларини жадал жорий этиш, ислоҳотлар жараёнида хусусий капитал иштироки учун кенгроқ имкониятлар яратиш, иқтисодиётда рақобат муҳитини янада яхшилаш янги бошланган йилда иқтисодий ўсишга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этишга хизмат қилади...