Партия янгиликлари
14 январь — Ватан ҳимоячилари куни
Азиз юртдошлар, барчангизни 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами билан самимий табриклаймиз!
Хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
ХДП Вобкент туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати М.Мустафоев, туман Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан "Косаре" маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар учун мулоқот ташкил этилди...
Аёл ва ҳуқуқ. Республика кенгаши янгича мазмунда ишлаши керак
Фуқаролик жамияти аёллардан ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишни ва улардан ўз муаммоларини ечишга бўлган табиий интилишни талаб қилади. Бугунги кунда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қонуний асослар яратилган. Галдаги вазифа қизларимизни билимли, ҳаёт сновларига чидамли, дунёга теран кўз билан қаровчи, ўз мустақил фикрига шахс сифатида тарбиялашдир...
Ватан ҳимояси – энг олий шараф
“Болам белига белбоғ етмайдиган эр йигит бўлсин, элнинг корига ярасин, Ватанини, халқини, оиласини ёмон кўзлардан асрасин, ҳақиқий ҳимоячи бўлсин...” Булар ҳаммамизга таниш жумлалар, тўғрими?..
Умумий гаплардан узоқроқ бўлиб, амалий натижа учун ишлаш керак
ХДП Марказий Кенгашида видеосеминар ташкил этилди. Унда Президентимизнинг Олий Мажлисга ва халққа Мурожаатномасида белгиланган устуворликлардан келиб чиқиб, 2021 йилда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари олдида турган вазифалар муҳокама этилди...
Сайловчи дарди ва қувончи билан яшайдиган депутат
Халқ демократик партиясидан Қорақолпоғистон Республикаси Жоқарғы Кенгеси депутати Фахратдин Халилаев ташаббуси билан мурожаатлар асосида жумладан, “Шамчирак” МФЙ 2 та, “Тахиатош” 1 та болалар майдончаси қуриб берилди. Шунингдек, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинлари худудидаги бир қатор кўчаларнинг ички йўллари таъмирланиб, тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди...
ЎзХДП фракцияси маъмурий жазо чоралари енгиллаштирилишини қўллаб-қувватлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди...
Эҳтиёжманд фуқароларга ногиронлик аравачаси олиб берилди
Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашидаги ЎзХДП депутати С.Элмуродов сектор раҳбари билан ҳамкорликда ногиронлиги бор бир нечта фуқароларга ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламаларини олиб берди. Депутат бундай хайрли ташаббусларни кўпайтириш ниятида...
Фарғона: Олий таълим ташкилотларида партия етакчилари фаолияти йўлга қўйилди
ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан Президентимизнинг “Ўзбекистон Ёшлари форуми”даги маърузаси ҳамда Олий Мажлисга ҳамда халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш жараёнида Фарғона давлат университетида партиянинг ёшлар етакчиси тайинланди...
“Оилам даромади кундан-кун ошиб бормоқда...”
Боқувчимизни йўқотганимиз боис оиламиз жуда тушкун ва қийин аҳволда қолган эди. Болаларимни қандай боқаман, нима едириб, нима ичираман, уларнинг кийим-кечаги нима бўлади, деган саволлар хаёлимдан кетмас эди. Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашидаги ЎзХДП депутати Динора Сатторова томонидан оиламизнинг аҳволи, яшаш шароити ўрганилди ва “Темир дафтар” га киритилди...
Интернетсиз таълимни риожлантириб бўлмайди
Уйда таълим олаётган болаларни турли билимлар синовлари, фан олимпиадаларига, мактабдаги турли тадбирларга кенг жалб этиш чораларини кўришимиз керак. Одатда, бундай болалар тадбирлардан узилиб қолади. Бу эса унинг руҳиятига салбий таъсир этмасдан қолмайди...
Парламент назоратини кучайтириш бўйича янги механизмлар зарур
Хўш, иш ўрни очилди ҳам дейлик. Ходимга қанча ҳақ тўланяпти? Бугун очилган иш ўрни эртага маълум бир сабабларга кўра ёпилиб кетмаяптими? Ҳисоботларда бонг уриб ёзилган, аниқроғи, яратилган иш ўринлари аслида ҳақиқийми? Ана шу саволларга жавоб топиш керак...
Ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича марказлар керак
Айни кунларда Мурожаатнома асосида қабул қилинадиган жорий йилги Давлат дастурига партиямиз депутатлари, фаоллари томонидан 6 та муҳим йўналиш бўйича таклифлар билдирилмоқда. Ҳозиргача 100 дан ортиқ таклифлар келиб тушди...
ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди(видео)
Янгиликлар 24 | ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик Палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди
Депутатлар уйма-уй юриб сайловчиларнинг муаммоларини жойида ўрганмоқда
Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлари уйма-уй юриб, аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишни бошлашди. Ҳозиргача бир нечта ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилди...
Мурожаатнома: ижтимоий ҳимоя тизимини ислоҳ этиш борасидаги ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаймиз
Энг аввало, бу йилга берилган номни бутун халқимиз хурсандчилик билан кутиб олди. Таълим ва соғлиқни сақлаш бўйича кенг кўламли режалар кенг жамоатчиликни бениҳоя хурсанд қилди. Жорий йилда ҳам тиббиётга эътибор янада кучаяди, жамиятимизнинг энг катта бўғини бўлган ёшлар таълим-тарбияси давлат сиёсати даражасига кўтарилади. Шунингдек, йигит-қизлариннг бандлигини таъминлаш, муносиб иш ўринлари яратиш шунингдек тадбиркорликка ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш ишлари янада кўпаяди...
Президент Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар белгилаб олинди
2021 йил 9 январь куни Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг қўшма йиғилиши видеомулоқот тарзида ташкил этилди...
Биз ҳар бир шахс муносиб иш ўрни ва иш ҳақига эга бўлиши тарафдормиз!(видеоролик)
Ўз ватанингда оиланг билан бағри бутунсан! Ўзга юртларда сарсон бўлма!
Биз ҳар бир шахс муносиб иш ўрни ва иш ҳақига эга бўлиши тарафдормиз!..
Хоразмда Пресс-тур ташкил этилди
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлари ва вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Пресс-тур ташкил этилди...