Партия янгиликлари
Ёшларни ишга жойлаштириш имкониятлари янада ошади
Қоғоз ва рақамлар ортидан қувмай, партиямизнинг фаол ёшлари, Ёшлар парламенти аъзолари депутатлар билан бирга жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўз кўзи билан бориб кўриши, ўрганиши керак. Ҳудудда қайси касбларга эҳтиёж бор? Бу ерда ёшлар кўпроқ қайси мутахассисликлар бўйича ўқияпти? Уларнинг қизиқиши ва қобилияти, орзу-мақсадлари қандай? Таклиф этилаётган бўш иш ўринлари ёшларнинг касбига, мутахассислигига мос келадими? Ана шу саволларга шаҳар ва туманлардаги реал ҳолатдан келиб чиқиб, жавоб топишимиз, муаммоларни ҳал этиш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқишимиз керак, деб ўйлайман...
Тиббиётни ислоҳ этишда парламентнинг масъулияти катта
Жорий йилдан кечиктирмасдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади. Бу жараён билан 2021 йилда – 11 миллион нафар, 2022 йилда – 17 миллион нафар аҳоли қамраб олиниши кўзда тутилган. Мана шу чоралар самарасида аҳоли ўртасидаги камқонликни 25 фоизга камайтириш мақсад қилиняпти...
Ёшларни ишга жойлаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун нима қилиш керак?(видео)
ЎзХДП фракцияси йиғилиши муҳокамаси
ЎзХДП депутати ташаббуси билан “Тозабоғ” маҳалласидаги бир гуруҳ ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланди
Халқ депутатлари Урганч шахар кенгашидаги ЎзХДП депутати Ширин Рўзметова томонидан шаҳардаги “Тозабоғ” маҳалласида яшовчи “Темир дафтар” га киритилган бир гуруҳ аёллар иштирокида учрашув ўтказилди...
Аёллар дафтари депутатлар эътиборида
Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Алима Парпиева ҳамда Ханифа Тўраевалар тумандаги “Қарлиқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашишди...
80 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди
ХДП Жарқўрғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Маматмуродов томонидан тумандаги "Сурхон текст” МЧЖ корханасида “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш бўйича партия депутатлик гуруҳи ҳамда партия ташкилотининг олдида турган муҳим вазифалар” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда туман партия кенгаши масъул ходимлари, депутатлар ва фаоллар иштирок этди...
ХДП фракцияси Сайлов қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқди
ЎзХДП фракцияси аъзолари сайловлар муддатининг қиш фаслидан кузга кўчирилиши сайловлардан кейинги сиёсий тадбирларни янги йилгача бўлган муддатда ўтказиб олиш, 5 йиллик муддат учун стратегик вазифаларни ҳар томонлама пишиқ ишлаб чиқиш имкониятларини беришини таъкидлаб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди...
ЎзХДП фракцияси: бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар очиқ ва доимий бўлиши зарур
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партиясининг фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди...
Ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш керак
Фаол ёшларимиз, Ёшлар парламенти аъзолари, барча даражадаги депутатлар бирлашиб, йигит-қизлар бандлигини таъминлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар қилишимиз керак. Энг асосийси, битирувчиларни ишга жойлаштиришга юзаки ёндашувлардан воз кечиш керак, деб ўйлайман...
“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор”
ХДП Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Саломат Камилова раҳбарлигидаги “Қарши мебель” корхонасининг фаолияти билан яқиндан танишдик...
«Маҳаллабай» ишлаш бўйича янги тизимни ташкил этиш — камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 26 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда камбағалликни бартараф этиш муаммосини ҳал этиш учун «маҳаллабай» ишлаш бўйича янги тизимни ташкил этиш масаласини стратегик вазифа сифатида кун тартибига қўйди...
Депутат эҳтиёжманд оилаларнинг мурожаатларини ўрганмоқда
Халқ депутатлари Янгиер шаҳар кенгашидаги ЎзХДП депутати Г.Боймирзаева “Маьрифат” МФЙ Туркистон кўчаси 22 уй 5-хонадонида яшовчи “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи Муҳаббат Ҳакимованинг хонадонига бориб, унинг оилавий шароитини ўрганди...
“Спорт бизни бирлаштиради!”
Халқ демократик партияси томонидан жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида жамоавий спорт тадбирларини ўтказишга қаратилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Спорт бизни бирлаштиради!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда...
Депутат маҳаллада
Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига “Темирйўлчи” сайлов округидан сайланган депутат Шерзод Шарипов ташаббуси билан “Депутат маҳаллада” мавзусида сайловчилар билан учрашув ташкил қилинди...
Бюджет маблағлари талон-тарож қилинишига қарши нега таъсирчан чоралар кўрилмаяпти?..
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси мажлисида 2020 Давлвт дастури ижроси ҳақидаги ҳукумат хисоботи танқидий мухокама этилди. Аҳолининг 73 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминлангани ҳақидаги маълумот реал ҳолатга мосми?.. Иш битган, лекин молиялаштириш нега кечиккан?..
Давлат дастурига таклифлар: халқ вакилларининг аниқ вазифалари белгиланиши керак
Пандемия сабоқларидан келиб чиққан ҳолда, тиббиёт соҳасини ривожлантириш, тиббиёт ходимларининг малакасини, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланиши лозим. Бу вазифаларни амалга оширишда жамоатчилик назорати, хусусан, маҳаллий кенгашлар депутатларининг ўрнини белгилаб берувчи бандлар киритилиши керак...
Аёллар билан елкама-елка турамиз!
Фарғона туман Маданият уйида, шунингдек, “Водил”, “Марғилон”, “Саноат”, “Дилкушо”, “Хосилот” маҳаллаларида яшовчи аёллар дафтарига киритилган хотин-қизлар билан учрашувлар ташкил этилди. Мулоқотлар давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга ҳуқуқий ҳамда психологик маслаҳатлар берилди, уларнинг мурожаатлари тингланди.
50 ЁШ билан қутлаймиз!
ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши раиси Олим Равшановнинг бугун туғилган куни, 50 ёшини нишонламоқда...
Сайёр қабул: мурожаат эътиборсиз қолмайди
ХДП Чортоқ туман кенгашининг навбатдаги сайёр қабули “Ойқирон” маҳаллалари фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди...
Ёшлар парламенти аъзолари фаолиятида нима гап?
Партиямиздан сайланган ёшлар парламент аъзоси Умиджон Чўтбоев яқинда Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Жийдали маҳалласида яшовчи, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишни мақсад қилган Юсуфжон Умаровга “Микрокредитбанк” Қумқўрғон тумани филиалидан чорвачилик фаолиятини бошлаши учун 30 миллион сўм кредит олишида амалий ёрдам кўрсатди...