Партия янгиликлари
Президент фармони аҳолини ижтимоий ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фармонда иқтисодий инқирознинг салбий таъсирларидан халқимизни тўлиқ ҳимоя қилиш борасида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди. Бунда инқирозга қарши курашиш жамғармасини ташкил этилиши ва бунга 10 трлн сўм миқдарида маблағ ажратилиши барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга...
КОРОНАВИРУСНИ БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ!
Коронавируснинг мамлакатимизда кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида аниқ натижага қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Коронавирусдан ҳимояланиш учун шахсий гигиенага қатъий риоя қилиш лозим...
Ваҳимага ҳеч қандай асос йўқ!
Қабул қилинган Фармон Коронавирус тарқалашининг олдини олиш, шифохоналарни дори, ҳимоя ва диагностика воситалари билан таъминлаш, аҳоли бандлигини ошириш, тиббиёт ходимларини моддий қўллаб-қўвватлаш, карантин харажатларини ўз вақтида молиялаштиришга хизмат қилади деб ишонамиз...
Иш берувчилар учун имтиёзлар кенгайтирилади
Қонун лойиҳасида илк маротаба иш ўринларини яратиш ва бандликни таъминлаш борасидаги фаолияти учун иш берувчини рағбатлантириш, аҳолининг иш билан бандлиги давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, жумладан, субсидиялар, грантлар ва имтиёзли кредитларнинг ажратилиши, иш берувчиларнинг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги...
Боймурод Юсупов: Тиббий тавсияларга амал қилиш натижасида коронавирус эпидемиясини бартараф этамиз!.. (видео)
Коронавирусдан ҳимоя: Намангандаги ҳолат назорат-таҳлил тартибида ўрганилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов ўзи депутат этиб сайланган Наманган вилоятига бориб, коронавирус кириб келиши, тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ жараёнларни жойларга чиқиб, атрофлича ўрганди...
Депутатлар ва ёшлар ҳамкорликда кўплаб амалий ишларни олиб боришмоқда
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлар гуруҳлари билан узвий ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва амалий натижадорликни таъминлаш мақсадида “Депутат ва ёшлар ҳамкорлиги” бўйича истиқболли лойиҳалар асосида иш олиб бормоқда...
Мақсуда Ворисова: Коронавирус эпидемиясига қарши курашиш кўрсатгичимиз яхши!.. (видео)
Парламент депутатлари сайлов округларида коронавирус инфекцияси профилактикаси билан яқиндан танишишди
2020 йил 18 март куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари коронавирус инфекцияси профилактикаси юзасидан аҳоли орасида олиб борилаётган ишларга кўмаклашиш мақсадида сайлов округларига чиқиб кетди...
Ваҳимага тушманг ваҳиманинг ўзи ярим касаллик
Тиббиёт илми асосчиси бобокалонимиз Ибн Сино “Ваҳиманинг ўзи ярим касаллик, хотиржамлик ярим соғлиқ, сабр эса шифонинг бошланишидир” деб таъкидлаган. Тўғри, ҳар қандай касаллик инсонга қўрқув ва хавотирга солиши табиий. Лекин психологик нуқтаи-назардан қарасак, бу киши руҳиятига таъсир қилиш орқали касалликни янада кучайтириши мумкин...
Халқ учун ёниб, куядиган депутат
Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман кенгаши депутати Тоҳиржон Ғаффоров ўз ишига масъулият билан ёндашадиган депутатлардан. Уни аксарият ҳолларда сайловчилар ҳузурида учратасиз. У сайлов округидаги Бекобод маҳалла фуқаролар йиғинини ободонлаштириш мақсадида 50 туп манзарали арча кўчатларини экди...
Коронавирус мамлакат иқтисодиётига зарар етказмаслиги лозим
Дейлик, хусусий болалар боғчаси банкдан кредит олган. Карантин туфайли боғча тарбияланувчиларининг маълум муддат боғчага келмаслиги оқибатида унинг ҳисоб рақамига ҳеч қандай тўловлар амалга оширилмайди. Чунки бозор қоидасига кўра, кўрсатилмаган хизмат учун пул тўланмайди. Лекин бу ҳолат корхонани банк олдидаги мажбуриятидан озод қилмайди...
«Меҳрибонлик уйидаги болаларни 10—15 йил оқ ювиб-оқ тараб, кейин кўчада қолдириш бизга ярашмайди». Депутат Ҳукумат қарорини ўзгартиришни сўрамоқда
Бошпанаси йўқ, кўчада сарсон юрган ёшларнинг, норасида гўдакларнинг келажаги, тақдири нима бўлади? Шунча қийинчилик ва синовларни бошидан ўтказгани камдай, энди улар жамиятдан, ҳаётдан ижтимоий етим сифатида узилиб қолиши керакми?..
Бирламчи тиббий тизим: маош муҳим, ислоҳот ундан ҳам муҳим
Бизда бугунги кунда маблағлар тақсимоти бутунлай тескари: маблағлар шифохоналардан ортсагина поликлиникалар, ҚВПларга берилади. Бу муассасаларнинг моддий техника базасини яхшилаш, йиллар давомида ҳам жисман, ҳам маънан эскирган тиббий асбоблар ва жиҳозларни тизимли янгилаш йўлга қўйилмас экан, бирламчи тизимдан аҳоли норозилигини тугатиб бўлмайди...
Шаҳрисабздаги сайловчилар билан учрашув: электр таъминотидаги узилишлар, йўллардаги носозлик, газ таъминотидаги муаммолар...
Сайёр қабулда Заргарлик МФЙ Кўркам кўчасида яшовчи Б.Имомов, Янги ҳаёт МФЙда яшовчи Ж.Пўлатов, Қўшқанот МФЙ Водариғ қишлоғида яшовчи Д.Норбобоеваларнинг мурожаатлари жойида ўрганилиб, улар ҳал этилди...
Ваҳима кўтармаслик ҳақида ваҳима билан гапирмайлик
Айрим одамларнинг талвасага тушиб, ваҳима билан, худдики оч қолиб кетадиган каби ўзларини тутиши ҳайрон қоларли. Бу ҳақда кўп гапирилаяпти. Лекин масаланинг бошқа жиҳатини ҳам эсдан чиқармайлик. Бизда аҳоли бундай ҳолатларга аввал тушмаган, карантин ҳолатида ўзимизни қандай тутишимиз кераклиги ҳақида кўпчиликда етарли тушунча йўқ...
Мақсуда Ворисова: «Дока оласиз ва ниқоб тикасиз, бу қийин эмас»
Коронавирусдан ҳимояланиш учун ниқоб тақишга мажбурсиз. Уни 10 ёки 20 кун тақмайсиз.
“Доимо эътиборимиздасиз!”
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Мухтор Илхомов томонидан Учтепа туманидаги “Учтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, муаммолар ўрганилди...
Зарафшонда ёшларга қандай кўмак берилди?
Ўзбекистон ХДП Зарафшон шаҳар кенгаши ташаббуси билан ёшлар билан амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Ёшларга - кўмак” лойиҳаси доирасида ўтган ҳафтада бир қатор тадбирлар ташкил этилди...
Ўзимизни ҳам, яқинларимизни ҳам эҳтиёт қилайлик
Юртдошларимизга алоҳида эслатишимиз керакки, карантин касаллик тарқалиб кетмаслиги учун эълон қилинади. Шу сабабли мактаб ва боғча ёшидаги болалар заруратсиз кўчага чиқишини имкон даражасида чеклаш зарур...