Партия янгиликлари
“COVID-19” га қарши курашда барчамиз ҳамжиҳатмиз
Бу давр ичида биз ҳуда-беҳуда ваҳимага тушмасдан карантин қоидаларига риоя этиши шарт. Тиббий ниқоб ва қўлқопдан фойдаланиш, имкон қадар кўчага чиқмаслик лозимлиги барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез таъкидланмоқда. Бу таъкид эса бугунги кунимизнинг энг муҳим нуқтасига айланиши шарт...
Ўзбекистон Халқ демократик партиясига 2019 йилда тушган ҳамда сарфланган молиявий ва бошқа маблағлар тўғрисида МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ
Ҳозир ҳаммамиз курашувчан кайфиятда бўлишимиз зарур
Кузатиб турибмизки, кейинги кунларда айниқса картошканинг нархини яна сунъий ошириш ҳолатлари юзага келмоқда. Бундай инсофсиз олиб-сотарларга нисбатан янада қатъий курашиш лозим. Албатта, депутатларимиз ва халқимизнинг ўзи ҳам жамоатчилик назорати принципларини қўллаши лозим. Шундагина масъул органларга бу каби инсофсиз олиб-сотарларга нисбатан курашда ёрдам бўлади...
Инсоният коронавирусни тез орада енгади
Қисқа вақт ичида Ўзбекистонда, бутун дунёда халқларнинг бирдамлиги, олимларнинг билими ҳамда тиббиёт ҳодимлари ва масъулларнинг саъй-ҳаракатлари билан инсоният коронавирус инфекцияси устидан тўла ғалабага эришишига ишонамиз. Ўша кундан бошлаб биз яна доимий ҳаёт тарзимизга қайтамиз...
Нафақа тайинлашда энди муаммо бўлмайди
Ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эҳтиёжманд ҳар бир фуқаро ҳақлидир. Бу, айниқса, ҳозирги мураккаб шароитда долзарб масала. Вақтинча ишламаётган, моддий қийинчиликларни бошидан кечираётган кўплаб оилалар учун ижтимоий нафақа бугун сув ва ҳаводек зарур...
Ҳурматли тадбиркор, давлат сизни ҳимоя қилди, энди сиз иш ўринларини асранг!
Ҳурматли тадбиркорларимиз давлат ёрдамининг мазмунини тўғри тушуниб, синовли кунларда имкон қадар ишчи-ходимларга оғирлик туширмасликка ҳаракат қилади, маошидан бошқа даромади бўлмаган, ижтимоий ҳолати мураккаб оилаларни қўлдан келганча қўллаб-қувватлайди, деб ишонамиз...
Инсонпарвар чоралар жипсликни янада оширади
Биз бу каби инсонпарвар чораларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Партиямиз электорати ҳисобланган якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, муҳтож оилалар синовли кунларда яккаланиб қолмаслиги жамиятимизда ижтимоий жипсликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади...
Нажот фаришталари
Зулфия Мўминова, шоира:
Короновирусга чалинган беморлар ёнида кечаю кундуз курашаётган врач, қадрдон укамиз Зафар Мейлиевга ва барча тиббиёт ходимларига бағишланади.
Ўзимизни асраб, иқтисодиётимизни зарарлардан ҳимоя қилишга ҳисса қўшайлик!
Давлатимиз мураккаб вазиятда керакли қўллаб-қувватлаш чораларини кўряпти. Халқимиз буни ҳис қиляпти, ҳаммамиз бир-биримизни асраш ва қўллаб-қувватлаш учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилайлик. Шунда нафақат соғлиғимизни асраган, шу билан бирга, иқтисодиётимизни катта йўқотишлардан ҳимоя қилишга ҳисса қўшган бўламиз...
Бугунги вазиятнинг ечими аввало одамларга боғлиқ
Халқимизда “Бирники мингга, мингники туманга” деган мақол бор. Ана шу мақол айнан бугунги жараёнларга тўғри келади. Масалан, Ўзбекистонда илк бор коронавирус инфекцияси аниқланган, Францияда бўлиб қайтган фуқаро 35 кишилик зиёфат қилгани, зиёфатда бўлган 13 кишида вирус аниқлангани ёки Фарғоналик аёл Умрадан қайтиб келиб...
Ижтимоий ҳимояга қаратилган фармон
Жорий йилнинг март, июнь ойларида муддати тугайдиган бола парвариши учун нафақа ва моддий ёрдамлар олиниши муддатини узайтириш ва қўшимча ҳужжатлар талаб қилмаслик белгилангани ҳам фуқароларимизни ортиқча қоғозбозликдан ҳимоялайди, вақт сарфлаб, сарсон бўлишининг олдини олади...
«Зарар етказилаётгани учун устама белгиланиши керак». ЎзХДП депутати ҳукуматга таклиф билан чиқди
Пахтачи тумани «Навоий кон-металлургия», «Навоийазот», »Навоиелектркимё», «Қизилқумцемент» каби йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатаётган Навоий шаҳрига анча яқин жойлашган. Мазкур корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳавога ажралиб чиқаётган заҳарли газ ва чиқиндилари туман аҳолиси саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб келяпти...
Евроосиё иқтисодий иттифоқи: корхоналаримиз рақобатга тайёрми?
Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш транспорт харажатларини камайтириш, тарифсиз тўсиқларни оптималлаштириш, тўқимачилик ва трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади. Айниқса, тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари бозорида Ўзбекистоннинг улушини ошириш имкониятлари жуда яхши...
Эл фарзанди синовли кунларда хизмат қилади
Албатта, зарур асбоб-ускуналар бўлса, касалликни вақтида аниқлаш, тўғри ташхис қўйиш ва даволаш имкони янада ортади. Шу маънода элимиз фарзанди Алишер Усмоновнинг беғараз ёрдами катта кўмак, қанчадан-қанча ватандошларимизга ўрнак бўлди. Ўтган йили ҳам Алишер Усмонов она юрти Намангандаги “Обод қишлоқ” дастури учун 50 миллион доллар миқдорида ҳомийлик қилди...
Камбағалликни қандай енгамиз?
Камбағалликни камайтириш учун натижадорлиги паст бўлган субсидиялар бериш услубидан воз кечиб, камбағал аҳолининг ишсиз қисмини тадбиркорлик ва бошқа иш ўринлари билан таъминлашни мақсад қилиш тўғри бўлади. Кам таъминланган аҳолининг асосий қисми қишлоқларда яшагани сабабли уларга томорқалардан унумли фойдаланиш имконияти яратилиши керак...
Эзгу ният – ярим давлат
Коронавирус пандемияси бирлашишни тақозо этади. Шунинг учун келган балони олдини олиш учун бир тану бир жон бўлайлик, тушунтириш ишларини янада кучайтирайлик...
Мева-сабзавотчилик: бошқариш эмас, ёрдам бериш керак
Айниқса, мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантиришда самарали бозор механизмлари тизимли йўлга қўйилмагани, таҳлилий ёндашувнинг етарли эмаслиги тармоқдаги имкониятлардан самарали фойдаланмаслигига олиб келмоқда...
Қишлоқ хўжалигида ишлаган кишилар нега кам пенсия олади?
Қишлоқ хўжалиги соҳасида (жамоа хўжалиги, давлат хўжалиги) ишлаб, пенсияга чиққан шахслар бошқа соҳа вакилларига нисбатан камроқ пенсия олаётганлиги билан боғлиқ масала муҳокамалар марказида бўлди. Айтиш керакки, депутатлар ўз сайлов округларида бўлганида, фуқаролар, мутасадди идоралар вакиллари билан бевосита мулоқот асосида ушбу муаммоли масалани атрофлича ўрганиб, таҳлилий маълумотларни тайёрлаганлар...
Берлинни яланг оёқ олган аёллар
Мен ўзбеклардек болажон, бағрикенг халқни кўрмадим. Уриш пайти мени асраб олган Шариповлар оиласининг яна бир ўғли бор эди. У мендан икки ёшлар катта эди. Бу боланинг онаси менга эна, боланинг ўзи эса менга ака- бўлди. Эрталаб ўзбек энам мен ва акамга нон тўғралган сут берар, негадир менга икки қошиқ ичирса, акамга бир қошиқ ичирарди. Шунда мен “Акамга ҳам икки қошиқ тутинг” - дердим. Ўзбек энам эса “Аканг бақувват сен кўпроқ ичмасанг бўлмайди” - деб меҳрибончилик кўрсатар эди...
Огоҳ ва ҳушёр бўлайлик!
Биз тарихдан биламизки халқимиз ҳамиша ўз турмуш тарзини, озода ва файзли бўлишни, инсон соғлиғи ҳамиша унинг ўзига боғлиқ эканлигини англаб яшаб келганлар. Бунга сабаб албатта юртимиз табиати, боғ-роғларимизнинг ширин-шакар мевалари, тўлиб-тошиб оқиб турган дарёларимиз ширин сувли, тоза, покиза булоқларимиз ҳам сабаб бўлган...