Партия янгиликлари
Шифокорлик заҳмат, лекин улкан шарафдир
Ҳозирги коронавирус пандемияси юзага келтирган мураккаб вазиятда малакали шифокорларимиз томонидан беморларни даволашда дунё тажрибаси, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари, Хитой, Жанубий Корея каби давлатларнинг амалий ишлари ўрганилиб, амалиётда қўлланилмоқда. Ҳар бир беморга алоҳида эътибор билан ёндашилиб, жаҳон стандартлари бўйича даволаш чоралари кўрилмоқда...
Ер участкасини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Кейинги йилларда жойларда ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш борасида ҳокимлик ва идоралар томонидан қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Мазкур ҳаракатлар оқибатида, фуқароларнинг ерга бўлган ҳуқуқлари поймол этилиб, уларда жойлашган кўчмас мулкларнинг даҳлсизлигига путур етказилмоқда...
Янгиланаётган Cурхондарёнинг янги довонлари
Ўтган асрнинг эллигинчи йилларидан мустақиллигимизнинг йигирма олтинчи йили, яъни 2017 йилгача Сурхондарё вилоятида биттагина олий таълим муассасаси – ТерДУ бор эди, у ҳам педагогика йўналишига ихтисослашган эди. “Асосан аграр соҳага ихтисослашган чекка бир вилоятда ОТМ ларни кўпайтириш ушалмас орзуда”, деб юрган пайтимизда, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бундан уч йил аввал бир йилнинг ўзида Термиз шаҳрида тўртта олий даргоҳнинг филиаллари, Денов шаҳрида ТерДУнинг филиали иш бошлади...
Томорқа қийин кунларни енгиб ўтишга ёрдам беради
Денов туманида танлов асосида, албатта, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, маҳаллалардаги хонадонларда бўлиб, томорқадан фойдаланиш ҳолати ўрганилди...
Оиланинг даромади кўпаяди
Бугунги вазиятдан келиб чиқиб, томорқамиздан тўғри фойдаланиш ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ тадбирларни тўғри қабул қилиб, ҳар бир дақиқани ғанимат билишимиз талаб этилади. Зеро, оила фаровонлигини ошириш ўз қўлимиздадир...
Коррупцияни енгиш мумкинми?
Биз коррупция енгилган жамиятда яшашни истар эканмиз, яхши билишимиз керакки, ҳеч ким келиб бизга бундай жамиятни яратиб бермайди. Ҳаммамиз шу мақсад йўлида бирлашсак, ўзгаришларни ўзимиздан, ўз иш жойимиздан бошласак, албатта, жамиятимиз ҳам бу иллатдан покланади...
Амалга оширилаётган ишлар самараси назоратга боғлиқ
Бугун коронавирус инфекциясига қарши кураш жараёнида ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, деҳқон бозолари ва савдо марказларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик махсулотларининг узлуксиз савдосини ташкил этиш, озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ўта долзарб вазифа ҳисобланади...
Сизга таъзим, сизга эҳтиром!
Сайдулло бобо Жабборовнинг ёшлиги иккинчи жаҳон урушининг суронли даврларига тўғри келди. Бобо 1920 йил Шаҳрисабз туман Қутчи қишлоғида туғилган. 1941 йил 21 ёшида Сталинградга урушга борган. 1942 йил ярадор бўлган. Шундай бўлса-да, уруш йилларида Сталинград, Латвия, Литва шаҳарларида оғир жангларда қатнашган...
Ҳақиқатни мардлар юзага чиқаради
Наманган шаҳрида рўй берган мунозарали ҳолатда қатнашган, гувоҳ бўлган ички ишлар ходимлари ҳам мард, ҳақгўй, юксак инсоний фазилатларга эга ака-укаларимиздан, деб ишонаман. Улар ўзларини кўрсатиб, ўша кунги воқеа тафсилотларини тўлиқ очишга куч топади, ИИВ бунга шароит яратади, деб умид қиламан...
Халқ манфаати бирламчи масала
Ҳа, чиндан ҳам жаҳон миқёсида ниҳоятда мураккаб дея баҳоланаётган пандемик ҳолат минг шукурки, юртимизда кутилганидан анча енгил ўтмоқда...
Депутат Шербек Бўронов таклифи билан 2 та мактабни таъмирлаш масаласи ҳукумат дастурига киритилди
Гап шундаки, депутат ўзи сайланган ҳудуд Самарқанд вилояти Нарпай туманида жойлашган 30 ва 43-умумий ўрта-таълим мактаблари бинолари ҳолатини яқиндан ўрганиб, педагоглар, мутахассислар ва маҳаллий аҳоли билан маслаҳатлашиб, шу асосда ушбу муассасаларга қарашли биноларни таъмирлаш бўйича таклиф билан чиққан эди...
Тиббиёт коллежлари техникумларга айлантирилмоқда
Шунингдек, тиббиёт кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга мақсадли қабул параметрлари 50 фоизгача оширилиши эса юқоридаги фикримизни яна бир бор исботлайди...
Жамият иродасини рўёбга чиқарган давлат қудратли бўлади
Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамият институтларининг амалий ва самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш эканида чуқур маъно бор...
Бозорларимизда маҳсулот кўп бўлади
Ҳозир ҳар биримиздан енг шимариб, ақл билан меҳнат қилишни талаб қилмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун бу йил жуда катта синов ва кенг имкониятлар йили бўлади. Боиси, пандемия ва карантин қачон тўхташини ҳеч ким билмайди. Инсон учун энг зарур маҳсулот озиқ-овқат бўлиши табиий. Шу боис, ҳозирданоқ эрта ҳосил берадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш озиқ-овқат тақчиллигини олдини олиш имконини беради...
Халқ фикри – қудратли куч
Жамоатчилик палатасининг аҳамияти жуда узоқ гапириш мумкин. Айни пайтда қисқа, лўнда шаклда асосий хулосани айтиш ҳам мумкин. Бу янги институт, унинг ташкил этилиши Ўзбекистон халқи, жамоатчиликнинг фикри биринчи ўринга чиқаётганини билдиради. Янги Ўзбекистон сиёсатининг асосий мазмуни, моҳияти ҳам шунда...
Ватан биздан фидойиликни кутмоқда
“Бу дунё бир тоғ кабидир. Унга қандай садо берсанг, у ҳам сенга худди ўша садони қайтаради. Оғзингдан хайрли бир сўз чиқса, хайрли сўз жаранглайди. Ёмон сўз чиқса, орқама кетин ёмон сўз жаранглайди. Шундай экан ким-ки, сенинг ҳақингда ёмон сўз сўзласа, сен у инсон ҳақида қирқ кеча кундуз фақатгина гўзал сўзлар сўзла. Қирқ кундан сўнг, барча нарсани ўзгарганини кўрасан. Агар сенинг кўнглинг ўзгарса, бутун дунё ўзгаради”...
Томорқаси обод оиланинг рўзғорида барака бўлади
Бир сотих ердан рўзғор учун қанча маҳсулот олиш мумкинлигини билган билади. Томорқа ризқ-насиба, мўмай даромад манбаидир. Унинг дастурхонимиз файзу баракаси, аҳоли турмуш фаровонлиги, юрт ободлигини таъминлашдаги ўрни беқиёс. Шунинг учун бугун одамларда ерга бўлган муносабатимиз тубдан ўзгариши керак...
Давлат идоралари харажатларини қисқартиришни карантиндан кейин ҳам давом эттириш керак
Бюджетдан давлат ташкилотларига ажратилаётган маблағларни ҳам қайта кўриб чиқиш ва қисқартириш лозим. Чунки Президентимиз ҳар бир йиғилишда давлат ташкилотлари зиммасига хуфиёна иқтисодиётга барҳам бериш, шаффофликни ошириш бўйича берилган топшириқларга қарамасдан мутасадди давлат ташкилотлари яширин иқтисодиётга барҳам бериш юзасидан кутилган натижага эриша олмаяпти. Натижада давлат бюджети имкониятларида катта ўзгариш бўлмаяпти...
Фракциямиз Ҳисоб палатаси ҳисоботини кўриб чиқди
Депутатлар бундан кейин рақамли иқтисодиёт имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали давлат ташкилотлари харажатларини камайтириб, тушумларини ошириш чораларини кўриш кераклигини алоҳида таъкидлашди.
Йиғилишда муҳокама этилган ҳар бир масала бўйича депутатлар вазирлик ва ташкилотлар ходимларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди...
Томорқасини қаровсиз қолдирган одам уялиши керак
Биз яхши тажрибаларни бошқа маҳаллалаларда ҳам кенг тарғиб қилиш, тушунтириш чораларини кўрмоқдамиз. Ҳамма ҳудудда шундай муҳит яратишимиз керакки, ҳозирги шароитда ишламай бефарқлик қилаётган, томорқасига қарамаган одам маҳалла-кўй олдида уялиши керак. Шунда умумий муҳит, маданият ўзгаради...