Партия янгиликлари
Синовни тафаккур ва қатъият билан енгамиз
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайд этилган рақам ва далилларга эътибор қаратиб ўтиш жоиз. Яъни, юртимизда коронавирус инфекциясига чалиниб, даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бир бемор учун 32 миллион сўмдан, оғир аҳволдаги, жонлантириш бўлимидаги ҳар бир беморга ўртача 64 миллион сўм маблағ сарфланмоқда...
Риштонлик уруш фахрийси: биз кўрган кунларни сизлар ҳеч қачон кўрманглар болаларим!
17 ёшида Абдулҳай бобонинг қалбида душманга нисбатан нафрат, ўч олиш туйғуси уйғонди, ҳаёт-мамот жангига отланди. Марказий фронтда хизмат қилди. Кўплаб шаҳарларнинг озод қилинишида қатнашди. Шавқатсиз жангларнинг бирида ярадор бўлди. III гуруҳ ногирони бўлиб, ўнг қўлидан яраланган ҳолда уйига қайтган...
Форишда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи қандай ҳал этиляпти?
Ҳозирги глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлашда қишлоқ хўжалиги энг кўп имкониятга эга соҳа ҳисобланади.
Бу борадаги рақамлар, амалий ишлар ва режаларни Жиззах вилояти Фориш тумани мисолида таҳлилдан ўтказамиз...
Яхшиликни ҳеч ким, ҳеч қачон унутмайди
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мамлакатимиз ҳудудларида оммалашаётгани ҳақида кўплаб хабарларни эшитиб, хурсанд бўляпман, тўғриси. Қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш ҳисси Рамазон кунларида янада кенгроқ ёйилади, деб умид қиламиз, албатта...
«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати халқимизни янада жипслаштиради
ЎзХДП дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, жойлардаги ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ вазиятдан партиямиз депутатлари яқиндан хабардор бўлиши керак.
Бунинг учун биринчи навбатда қайси ҳудудда кимга ёрдам қилиниши бўйича манзилли рўйхатларни шакллантириш, ногиронлар, боқувчисини йўқотган ёлғиз аёллар ва кексалар, кўп болали оилаларга мурожаат қилишини кутиб ўтирмасдан ижтимоий кўмак етиб боришини эътиборга олиш керак...
Саховат ва кўмак инсон зийнати
Қийналганларга кўмак бериш, ёши улуғларга иззат кўрсатиш, ҳаётдаги ҳар турли вазият ва ҳолатлардан келиб чиқиб жамиятда ўз ўрнини топишга қийналаётганларга ёрдам қўлини узатиш халқимизнинг ҳаёт фалсафасига айланиб бўлгани ҳам рост...
Депутат Дилором Имомова карантин чекловларни юмшатишни ташкил этиш ҳақида таклифлар билан чиқди
Бугунги кун ҳар биримиз учун синов, саховатпеша инсонлар учун эса меҳр-мурувват кўрсатиш, касал бўлганлар ва эҳтиёжманд оилалар учун сабр-тоқат қилиш, умуман барчамиз учун меҳр-оқибатни кучайтириш учун берилган имконият. Бу имкониятни қўлдан бой берманг, азизлар...
Хотира азиздир, қадр муқаддас
Инсон қадри улуғ, хотираси ҳамиша сарбаланд юртда яшаймиз. Айниқса, тинчлик учун курашган, бугунги фаровон кунларимиз учун жанггоҳларда жон бериб, жон олиб, кўксини қалқон қилган ватандошларимиз ҳар бир юртдошимиз қалбида мангу яшайди. Бугунги кунда ҳат бўлганларига катта эҳтиром ва эътибор кўрсатилади. Зотан, инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик ва барҳаётдир...
Саховат изсиз кетмайди
Тадбиркорлик субъектлари, фермерлар, кластерлар туманда банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш, мавжуд ва мавсумий иш ўринларини сақлаб қолиш вазифасига эътиборли бўлиши зарур. Бугун туманда пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидан ташқари 18 та балиқчилик, 2 та асаларичилик фермер хўжаликлари ҳамда 4 та кластер фаолият юритмоқда...
Саҳоват – азалий миллий қадрият
Мурувват ва саҳоват юртимизда азалдан юксак қадрият ҳисобланган. Ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир. Ҳозирги залворли кунлар ҳам халқимизнинг меҳнатсеварлиги, тадбиркорлиги, инсонпарварлик тамойиллари ва албатта, меҳр-шавқат ҳамда саҳоватпеша эканини яққол намоён қилмоқда...
ЎзХДП депутатлари ҳукумат ҳисоботини маъқулладими?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг видеомулоқот шаклида ўтказилган йиғилишида «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг жорий йил биринчи чорагидаги ижроси билан боғлиқ масала, шунингдек, бир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди...
“Яхши амаллар – яхши ниятдан бошланади”
Тадбиркорлар ва саховатпеша фуқаролар томонидан қарийб 1 млрд. сўмга яқин озиқ-овқат махсулотлари ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга етказиб берилди. Нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди...
Оталар жасоратига эҳтиром
Наманганлик Аҳмадали ота 95 ёшни қарши олди. Ота элликдан зиёд набираю эваралари даврасида, эл-юрт эъзозида. Ўзидан кўпайишиб, эл ўртасида обрў эътибор қозонган 3 ўғил ва уч қизи оила аъзолари билан ташриф буюрганида Аҳмадали отанинг хонадони тўйхонага айланади...
Жамоатчилик фикри давлат миқёсидаги қарорларга асос бўлади
Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини кучайтириш, уларга услубий ва бошқа амалий ёрдам кўрсатиш, қонун ижодкорлиги сифатини тубдан яхшилашга кўмаклашиш, жумладан, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта долзарб масалаларга доир ҳужжат лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, уларни жамоатчилик билан маслаҳатлашув ва эшитувлар асосида такомиллаштиришга кўмаклашиш вазифалари кўзда тутилган...
101 ёшли Абдураҳим отанинг уйида элчи меҳмон бўлди
2-жаҳон уруши иштирокчиси Мавлонов Абдураҳим отани кўриш учун Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Лионид Маринич меҳмон бўлди.
Жаноб элчи Абдураҳим отага Беларусь ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда кўрсатган жасорати учун Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг табрик мактуби ҳамда “Жасорат” медалини тантанали равишда топширди. Совға сифатида Абдураҳим отага Белорусда ишлаб чиқарилган “Беларусь” русумли трактор тақдим этилди...
Карантинни бузганлик учун қайси давлатда қандай чора кўрилади?
Бу рақамларни кўриб, фикр қилсак, карантин қоидаларига амал қилиш қанчалик зарурат экани аён бўлади. Бир бизда эмас, дунёда вазият жиддий. Бошқа мамлакатларда ҳам одамлар сабр қилишга мажбур бўляпти. Карантин қоидалари қатъийлиги вирус қанчалик хавфли эканини тушунтирувчи бир омилдир...
Ҳушёрлик ва огоҳликни кескин кучайтириш вазиятни барқарорлаштиришнинг кафолати
Кундан кунга касалликка чалинганлар сони ортиб бориши билан бир қаторда улардан бутунлай соғайганлар сони ҳам ошиб бораётгани қувонарли ҳолдир. Албатта, барча амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда шифокорларимизнинг қаҳрамонона меҳнатлари эвазига бугунгача ушбу касалликка чалинган 200 нафарга яқин юртдошимиз тўлиқ тузалди...
Деҳқонларга рағбат билан бирга, кўмак ҳам керак
Бугун далага, томорқасига чиқиб меҳнат қилаётган деҳқонга қандай ёрдам керак? Бу саволга ҳар бир ҳудудда реал ҳолатдан келиб чиқиб, жавоб топилиши лозим, деб ўйлайман.
Томорқалар ва қишлоқ хўжалигида фойдаланса бўладиган ерлардан самарали фойдаланишда ёшларнинг имкониятлари катта, деб ўйлайман...
ҲАР ДАРДНИНГ ДАВОСИ БОР: Ўзбек халқ табобати
Халқ табобати 5 минг йилдан буён аҳоли саломатлигини яхшилашга хизмат қилиб келмоқда. Ривожланган давлатларда аҳолига саломатлигини асраш ва тиклашда халқ табобатидан самарали фойдаланиб келмоқда. Масалан, Хитой, Япония, Корея каби ўнлаб мамлакатларда халқ табобатига давлат мақоми берилган. Хитойда тиббий хизматнинг 40 фоизидан ортиғи табиблар томонидан кўрсатилади...
«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати ташаббуси атрофида бирлашайлик!
Орамизда Хайрия марказлари ишига халақит бераётган, ҳар хил бўлмағур нарсаларни сўраб мурожаат қилиб, вақтни беҳудага сарфлаётганлар ёки хайрия молларидан норози бўлиб, ҳеч андишасиз ношукурлик қилаётган фуқаролар ҳам учраяпти. Бундай номаъқул ҳаракатлар одамни чуқур ўйга толдиради ва мушоҳада юритишга ундайди...