Партия янгиликлари
«Тошкент йўлбарси» хонадонига йўқлов тадбири амалга оширилди, партия ёшлари иштирокида ҳашар уюштирилди
Руфат Рисқиев АҚШ, Куба, Австрия, Югославия, Испанияда ўтказилган халқаро турнирларда рақиблари устидан оламшумул ғалаба қозонган қаҳрамон эди. 1974 йилда у бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган...
Партиядошларимиз умумхалқ ҳашарида фаол қатнашмоқда
14-15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод юрт» умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари акцияси ўтказиляпти. Ўзбекистон ХДП фаоллари ҳамда масъул ходимлари фаол қатнашмоқда...
Ишимизда ўзгариш бугун сезилиши, натижа бўлиши керак
Партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилиши видеомулоқот тарзида бўлиб ўтди...
Шаҳрисабз аёллари учун тиббий кўрик
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомова ташаббуси билан 133-Шаҳрисабз сайлов округида яшовчи 33 нафар хотин-қизлар Қарши шаҳридаги вилоят Онкология диспансери хамда вилоят Кўп тармоқли шифохона поликникасидаги замонавий тиббий аппаратлар ёрдамида кўрикдан ўтказилди...
Кар ва соқовлардан иборат оила нега ўз уйидан ҳайдаб чиқарилмоқда?
Кутилмаганда ўз уйидан жудо бўлиш хавфи ҳар қандай одамни изтиробга солиши тайин. Снослар, оммавий уй бузилишларида одамларнинг қай ҳолатга тушгани барчага маълум. Айниқса, болта кўтариб, ўз уйини ҳимоя қилган аёл қиёфаси ҳали ёдимиздан чиқмади...
ХДП депутатлари Давлат дастури ижроси бўйича парламент ва депутатлик назоратини ўрнатади
Халқ демократик партияси тизимида махсус ўқувлар йўлга қўйилди. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўсимлик моддалари кимёси институти мажлислар залида ана шундай ўқув бўлиб ўтди...
Шарофиддин Назаровни табриклаймиз!
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Назаров Шарофиддин Хакимович табаррук 60 ёшни қаршилади...
Депутатлар томонидан зиёратгоҳ ободонлаштирилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари ташаббуси билан тумандаги «Қораполвон» зиёратгоҳида ободонлаштириш ишлари олиб борилди...
Улуғбек Иноятов: «Муаммо нархнинг оширилишида эмас, балки оқибатни келтириб чиқараётган сабаблардадир»
UzAuto Motors енгил автомобиллар нархини кескин ошириши катта норозиликларга сабаб бўлмоқда. ХДП раҳбари Улуғбек Иноятов сўзини ўзи бошчилик қилаётган партия ҳар қандай соҳадаги монополияга қаршилигини таъкидлашдан бошлади...
Касби туманида тиббий-ижтимоий ёрдам ҳолати қониқарли эмас(ми)?
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Туманда аҳолининг алоҳида тоифаларига ажратиладиган дори воситалари, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамни имтиёзли тақдим этилиши ҳолатини ўрганиш тўғрисида”ги масала халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги сессия йиғилишида кўриб чиқилди...
Фуқаронинг ишлаган кунлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва 614,250 минг сўм тўлаб берилди
Халқ демократик партияси меҳнатга лаёқатли фуқароларни ижтимоий нафақалардан юқорироқ меҳнат ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг асосий йўналиши, деб ҳисоблайди...
ХДП фракцияси йиғилишида икки вазир ўринбосари депутатларнинг саволлар ёмғири остида қолди
Парламент қуйи палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишларидан келиб чиқиб, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликларининг мазкур соҳаларда олиб борилаётган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди...
Муаммолар жойида ўрганилмоқда
Учтепа туманидаги Бирлик маҳалла фуқаролар йиғинида Халқ демократик партиясидан сайланган депутат Собиржон Бузиев аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганишга қаратилган сайёр қабул ўтказди...
Депутат ташаббуси билан йўллар таъмирланди
Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши депутати Абдурасул Пирвалиевга сайловчилар йўлларни таъмирлаш бўйича мурожаат қилишди. Депутат Қуйи Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига депутатлик сўрови жўнатди, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш учун...
“Хом ашё етиштирувчи ҳудудларнинг саноати ривожланмай қолаверадими?” ХДП депутати таклиф билан чиқди
Хом ашё етказиб, чигитини ўзида қайта ишлашдан маҳрум бўлиб қолаётган ҳудудларда айнан саноат ўта суст ривожланган. Чунки, ҳозирги ҳолатда пахта хом ашёсини етиштириш энг кам даромадли соҳа ҳисобланади, даромад эса харажатни деярли қопламайди. Пахтани қайта ишлашдан даромад оладиган жараёнлар чигитни бирламчи ва кейинги босқичларда қайта ишлашдан бошланади...
Аёл бахтли бўлса, турмуш фаровон, жамият мустаҳкам бўлади
Бугунги жамиятда аёл мавқеи меҳрибон она ва уй бекаси доирасидан ташқарига чиқиб, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётининг фаол иштирокчисига айланди. Жамиятда аёлнинг ўрни жуда муҳим ва фахрлидир. Чунки аёл ўзининг қалб меҳри билан эркакларнинг чексиз қудратини ижобий йўналишга буриш хусусиятига эга...
АЁЛ БЎЛИШ ШАРАФ, ЎЗБЕК АЁЛИ БЎЛИШ ЯНАДА ШАРАФ!
Айни пайтда эса, кенг жамоатчиликнинг эътиборидаги яна бир масала бир қатор туманларда аёллар ҳоким сифатида иш бошланаётганидир. Албатта, тарихда бўлмаган бундай эволюцион ўзгаришга муносабат турлича бўлиши табиий. Аммо барча соҳаларда етукликка эришиб келаётган опа-сингилларимиз бу борада ҳам чинакам Тўмарислар авлоди эканини амалда намойиш қилишади...
ЭЪТИБОР, ЭЪТИРОФ АЁЛНИ РУҲЛАНТИРАДИ, ЯНГИДАН-ЯНГИ МАРРАЛАРГА УНДАЙДИ
Ростини айтсам, давлат раҳбари иштирок этган байрамда илк бор қатнашдим. Ўтган йилларда бундай кенг миқёсдаги тадбирларни ОАВ орқали кўриб, қизиқиб кузатардим. Таъкидлаш керакки, бу йилги байрам ўзгача руҳда, ўзгача кайфиятда ўтди...
Депутатлар муаммоларни ўрганмоқда
– Ёлғон ваъдалар билан иш битмайди, – дейди Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова. – Халқни рози қилишнинг бирдан бир йўли бу мулоқот ва муаммоларнинг ечимидир. Ана шу мақсадда жойларда сайёр қабулларни амалга ошириб келмоқдамиз...
Зулайхо Акрамова «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, ЎзХДП фракцияси аъзоси Зулайхо Акрамова «Дўстлик» ордени билан мукофотланди...