Партия янгиликлари
Эркинжон Турдимов: Улар «бомж»га айланиб, кимларнингдир «қурол»и бўлиб қоляпти
Ҳар битта вилоятда камида 150—200 нафардан қаровсиз бола бор. Булар кимларнингдир қўлида «қурол» бўлиб қоляпти. Масалан, «Меҳрибонлик» уйини тугатганига 5—10 йил бўлган болаларнинг қарийб 30—40 фоизи жиноятга қўл урган. Бизда аниқ мисоллар бор...
Зуҳра Шадиева ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг имтиёзли уй-жой билан таъминланишидаги муаммоларни ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шадиева Тошкетн вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани Халқ қабулхонасида сайловчилар билан учрашди...
Камбағалликни камайтириш ўз қўлимизда
Биргина мисол келтирадиган бўлсак, автомобиллар салонида доим фойдаланиладиган ҳаво ҳушбўйлаштиргичларни олайлик. Хитойдан ва бошқа давлатлардан катта миқдорда кириб келадиган ушбу воситани ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўядиган бўлсак, валюталарнинг ҳам четга чиқиб кетиши камаяди...
Ногиронлиги кўриниб турган одам қайта тиббий кўрикдан ўтиб буни тасдиқлатиши шартми?
Бу аслида шарт бўлмаса ҳам амалдаги тартиб бўйича ногиронлар тиббий кўрикдан ўтиб, овора бўлмоқда. Бу ҳолатни Сенат раиси “оёғи ёки қўли йўқ ногироннинг шу аъзоси қайта ўсиб чиқмайди-ку?!”, деб кескин танқид қилди...
Ёшларни қувонтирган учрашув
«Ёшлар – келажагимиз бунёдкорлари» шиори остида ўтказилаётган депутат ва ёшлар учрашувининг навбатдагиси Қизилтепа туманидаги Қалъайи-Азизон маҳалласида халқ депутатлари туман кенгаши депутати Шабон Набиев иштирокида бўлиб ўтди...
Айбдорлар жамоатчиликка кўрсатилиши шарт
Фильмда исми-фамилияси айтилган, Бош прокуратура терговчилари экани таъкидланаётган ходимлар ҳозир қаерда? Улар фаолияти давомида яна қандай ишлар бўйича қанақа тергов ҳаракатларини амалга оширган?..
Аҳоли муаммолари ўрганилди
Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши, вилоят Кенгаши депутатлари, Бўстонлиқ тумани “Халқ қабулхонаси”, сектор раҳбарлари ҳамкорлигида Ғазалкент шаҳрида “Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди...
Партиямизнинг собиқ депутати бола ҳуқуқлари бўйича парламент вакили бўлди
Етим, ота-она қарамоғидан мосуво болаларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, ҳаттоки уй-жойга эга бўлишга доир ҳуқуқларини таъминлаш масаласида ташаббус кўрсатиб келган ўтган чақириқдаги ЎзХДПдан сайланган депутат — Алия Юнусова ушбу лавозимга энг муносиб номзод...
Бор йўғи 3,1 фоиз. Ҳисобот эшитилди, камчиликлар танқидий таҳлил қилинди
Қонун лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай жисмоний муҳит – бинолар, транспорт, ахборот ва алоқалардан фойдаланиш имкониятини, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий, иқтисодий, маданий муҳит яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларни камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўймаслик кабиларга хизмат қиладиган чора-тадбирлар кўзда тутилган...
Депутатлик сўрови асосида масала ижобий ечим топди
Тўрткўл тумани “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғинида Халк демократик партияси депутати У.Юлдашев томонидан аҳоли муаммолари ўрганилганда электр энергияси етказиб бериш бўйича муаммолар айтилган эди...
“Беш ташаббус – беш имкон!”
Норин туманида “Беш ташаббус – беш имкон!” номли ёшлар форуми ўтказилди. Биринчи йўналишда ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш ҳамда қобилиятини юзага чиқаришига кўмаклашиш мақсадида “Истеъдод” шоуси ташкил этилди...
ХДП аҳоли мурожаатлари билан ишлашда фаоллик кўрсатмоқда
Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси С.Файзиева Бўстонлиқ туман хокими Ғ.Мадаминов билан Халқ қабулхонасига 2019 йил давомида келиб тушган 1061 мурожаатни ҳал этиш масаласида суҳбатлашди...
“Уйинг тинчми, замондош?..”
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Бухоро шаҳрида мазкур ҳудуддаги Кўксарой маҳалла аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди...
Касби туманида бўш иш ўринлари ярмаркасида амалий натижа бўлдими?
Форум доирасида ташкил этилган хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркасида Касби туманидаги 49 та корхона-ташкилот 318 та бўш иш ўрни билан қатнашди.
Тўрткўлдаги “Уллубоғ”да энди чироқ ўчмайдими?
Тўрткўл тумани “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғинида Халк демократик партияси депутати У.Юлдашев аҳоли мурожаатларини ўрганди.
Омбудсман мурожаат тушишини кутиб ўтириши керак эмас
Бугунги кунда Омбудсмандда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ташаббускорлик етишмайди. Ҳисоботдан кўриниб турибдики, аксарият ҳолатларда Омбудсманд мурожаатлар келиб тушгандан кейингина инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга киришмоқда...
“Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми”: сайловдан сўнг ХДП ўз таклифини амалга ошираяптими?
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўтган йили сайлов кампанияси бошланиши олдидан “Истеъмол саватчаси” ва “Яшаш минимуми”ни белгилаш, бу борада қонун қабул қилиш таклифи билан чиққан эди.
ХДП фракцияси одамларни ортиқча харажатга ундаган тадбиркорларга жаримани оширишни таклиф қиляпти
Белгиланган тартиб тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан бузилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланиши мумкин...
Авазбек Ўринбоев: Ишга жойлашишдаги “таниш-билишчилик”га барҳам берилади
Сир эмас, кўп ҳолларда ана шу иллат аҳолини иш билан таъминлаш борасида тўғаноқ бўлиб келмоқда. Бугунги кунда иқтисодиётимизнинг аксарият соҳаларида ишга жойлашишда “таниш-билишларни ишга солиш” ҳолатлари мавжуд. Бу ҳам коррупциянинг бир кўринишидир...
ХДП фракцияси аъзолари Норин туманида маҳаллий депутатлар билан учрашди
Маҳаллий Кенгашлар депутатлари зиммасида турган долзарб вазифалар, партия гуруҳлари ишини самарали йўлга қўйишнинг зарурати ва аҳамияти ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шоҳиста Турғунова ҳамда ЎзХДП Марказий Кенгаши ходими Ғуломжон Ҳошимов таҳлилий маълумотлар берди...