Партия янгиликлари
Депутат: оилавий поликлиникалар негизида тезкор реанимацион гуруҳлар тузиш керак
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳудудлардаги бошқармалар вазият бунданда мураккаблашмасдан туриб, барча зарурий чораларни кўришига умид қиламиз.
ЎЗИНИ АСРАГАН МИЛЛАТНИ АСРАЙДИ
Абу Али Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида “Руҳ – шамчироққа, билим ана шу шамчироқдан таралаётган ёғдуга ўхшайди. Шамчироқ ёнишдан тўхтамас экан – сен тириксан. Агар у ўчса – сен ҳалок бўласан”, деган фикрни илгари сурганлар.
Ишлар тизимли рўёбга чиқарилаётган ҳудудларда натижалар ҳам ижобийдир
Хўш, секторлар тизими бизга нима берди?
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг фикрича, секторлар тизими бундан уч йил олдин йўлга қўйилмаганида ҳозирги синовли дамларда маҳаллий ҳокимият пандемия оқибатларини бартараф этиш билан бир пайтда иқтисодиётни тиклаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасида самарали фаолият юрита олмаган бўлар эди...
Электр энергия ишлаб чиқариш манбаалари диверсификацияланади
Ишлаб чиқариш жараёни бор экан, энергия ресурслари унинг асосий омилларидан ҳисобланади. Ресурслар нархларининг ошиши ёки пасайиши ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига бевосита таъсир кўрсатади. Иқтисодий назарияга асосан, энергия ресурслари нархларининг ошиши, қисқа муддатда, маҳсулот ва хизматлар нархининг ошишига, аҳоли томонидан талабнинг пасайишига ва оқибатда иқтисодий фаоллик пасайиб, ишсизликнинг ошишига олиб келади.
Бошқа томондан эса, нархларнинг ўсиши доимо у ёки бу ресурслардан фойдаланиш самарасини оширади. Юқори нархли ресурсларни бу ресурслардан максимал наф оладиган истеъмолчиларгина сотиб олади. Энергия ресурслари нархларининг ошиши камроқ ресурс сарфлаб кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришга мажбурлайди ва узоқ муддатда ишлаб чиқаришда самарали усулларнинг жорий этилишига ва иқтисодий самарадорликнинг ошишига олиб келади...
Хусусий бандлик агентликлари... керак!
Хўш, хусусий бандлик агентликлари томонидан ижобий ишлар амалга оширилган бўлса, нега қабул қилинганига ҳали икки йил ҳам бўлмаган қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда?
Узоқ йиллар ёпиқ бўлган соҳа бирданига эркинлашса, алдов, ёлғон билан боғлиқ салбий ҳолатлардан қочиш деярли имконсиз бўлади. Айниқса, бу кўпчиликни қизиқтирадиган, талаб юқори, таклиф кам бўлган соҳа бўлса. Кейинги пайтларда фуқароларни ишга жўнатамиз, деб алдов билан пул ундирган хусусий агентликлар профессионал бўлмаган, шунчаки кўпроқ пул топишга қизиқадиган кимсалар томонидан ташкил этилган, дейишга асослар етарли. Уларнинг касрига ҳақиқий ва ҳалол ишлайдиган агентликлар ёмонотлиқ бўлиши камида тўғри эмас. Шунинг учун қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда чуқурроқ ўйлаб ёндошилди...
Хотин-қизлар ишли бўлса, оилалар барқарор даромад манбаига эга бўлади
Хўш, бугунги кунда ушбу марказлар фаолияти қай аҳволда ва улар натижа бераяпти? Қайси депутат ушбу марказ фаолияти билан қизиқди ва Президент қарори ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатилди?
Ёшлар бандлиги, аёллар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси биз учун жуда муҳим (видео)
Бу муҳим вазифаларни бажаришда барча даражадаги депутатларимиз фаол бўлиши зарур
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси биринчи онлайн матбуот анжумани ўтказди (видео)
Анжуманда фракция фаолияти ҳақида ахборот берилди, журналистларнинг турли мавзулардаги саволларига жавоб қайтарилди.
У.Иноятов Янгиқўрғон туманидаги реаблитация ва мослаштириш бўлинмаси фаолиятини ўрганди
Ҳаётда турли сабаблар билан қийин вазиятга тушиб қолган, жабр кўрган аёлларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган опа-сингилларимизга ҳунар ўргатиш, уларнинг турмушини изга солиш жуда муҳим масала.
Ҳеч кимга осон эмас, лекин бошқа йўл йўқ...
Кеча давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди. Бундан барчамиз хулоса чиқаришимиз керак.
Эскилари ўрнига янги симёғоч, янги трансформатор
Қишлоқдаги сим ёғочлар яроқсиз ҳолга келиб қолгани сабабли хавф туғдираётган эди.
Муқаддас Ўразалиева: Ўқувчиларни керакли фанларга ўқитиш, уларни касбга йўналтириш долзарб масала (видео)
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Муқаддас Ўразалиева шу ҳақда фикр билдирди.
Ёшлар кун ўтиши учун яшаши керак эмас
Ёшларга шароит яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш кераклиги ҳақида кўп гапирилади. Очиғини айтиш керак, бундай гапларнинг кўпи умумий, баландпарвоз. Ёшларга жони ачийдиган одам умумий гаплардан қочиб, уларни бугун ўйлантиририб, қийнаб турган муаммоларни ҳал этиш ҳақида гапириши керак, деб ўйлайман. Шунда ҳолат яхшиланади...
Хотин-қизлар ишли бўлди
Халк депутатлари Бўстон туман кенгаши депутати Манзурахон Саримсакова маҳалла фуқаролар йиғини биносидаги бўш турган хоналарда ўз сайлов округи ҳудудидаги ҳунарманд аёлларни бирлаштириб, "Ҳунармандлар маркази"ни ташкил қилди...
Жиззах вилоят партия кенгашига миннатдорчилик хати келди
“Сарбозор-қурилиш” маъсулияти чекланган жамияти томонидан келишув асосида фуқарога тўланиши лозим бўлган жами 4 225 000 (тўрт миллион икки юз йигирма беш минг) сўм миқдоридаги иш ҳақи тўлаб берилмаган. Фуқаро ушбу масалани ижобий ҳал этишда, яъни иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди...
ХДП фракциясининг дастлабки олти ойлик фаолияти бўйича онлайн тарзда матбуот анжумани ўтказилди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2020 йил дастлабки олти ойлик фаолияти бўйича онлайн тарзда матбуот анжумани ташкил этилди...
Сенатор мурожаатларни қандай ҳал қилади?
Турфа мавзудаги йиғилишлардаги, жойларда бўладиган турли хил учрашувлардаги мурожаатларга улкан масъулият билан ёндошиш зарур.
Касалланганлар кўп, лекин шифокорларимиз сони хақида ҳеч ўйлаб кўрдикми?..
Шифокор касбини танлаш инсонда қанчалар фахр ва ифтихор туйғусини туғдиради. Лекин сўнгги кунлардаги вазият, уларни ўз касбидан безиб қолишларигача бориб етмоқда. Ҳозирги кунда юқумли касалликлар шифохоналари ва шифокорларига эҳтиёжимиз, афсуски, кун сайин ортиб бормоқда. Лекин уларнинг кучи ва имконияти хақида ўйлашни эса унутиб қўяётгандаймиз. Ўзимиз кутмаган вазиятда бу балога дуч келиш ҳар қандай инсонни саросимага солиб қўйиши аниқ.
Фарғона вилоят ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари З.Зохидов, У.Кучкаровлар томонидан Фарғона вилояти, Данғара туманида сайловчилар олдида шу йил олти ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бериш ҳамда сайловчиларнинг дард-у ташвишларига амалий чоралар топиш, ҳал этиш ва уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида, сайёр қабул ташкил этилди.
Яқинларимизнинг соғлиғини асраш фақат ўзимизга боғлиқ бўлиб қолди
Афсуски, бу юмшатишларни кўпчилигимиз, “бизда энди коронавирус йўқ, уни енгдик!”, деган лоқайд тушунча билан қабул қилдик. Белгиланган тартибларни писанд қилмай қўйдик. Кўчага чиққанимизда эҳтиёткор бўлишни, ҳатто оддийгина ниқоб тақишни унутган ҳоллар бўлди.
Ўз ўрнида лоқайдлигимиз, бепарволигимиз ўзининг аччиқ натижасини беришни узоқ куттириб ўтирмади. Коронавирусга чалиниш, бу касалликдан ўлим кўрсаткичлари ўсиб кетди. Касаллик тарқалиши бўйича кескин шароит карантин тартиб-қоидаларини қайта тиклашга мажбур қилди...