Партия янгиликлари
Ёшлар халқаро конвенция қабул қилинишини қўллаб-қувватламоқда
“Халқаро ёшлар куни” муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида ўтказилган “Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги Самарқанд форуми тарихий тадбир бўлди...
ЎзХДП фракцияси: Ишсиз ва камбағал фуқаролар фаоллиги давлат томонидан қўллаб-қувватланади
Ишсиз ва камбағал фуқароларни қўллаб-қувватлашнинг энг самарали йўли уларнинг кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий билимларини мустаҳкамлаш ҳисобланади...
Эҳтиёжманд оилаларни қийин вазиятга тушиб қолишдан асрашимиз керак
Пойтахтимизда партиямиз фаоллари, депутатлар томонидан март-июль ойларида 8,5 мингга яқин оилага озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармонлар ва тиббий ниқоблар тарқатилган...
НЕКРОЛОГ
Партия фаоли ва фаҳрийси Ахмедов Илхам Бобожоновичнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Ўзбекистон ёшларининг парламентдаги овози
Ёшлар парламенти иш фаолиятини бошлади. Бу фаолият Ўзбекистон ёшларининг парламентдаги овози бўлади, деб умид қиламиз...
Ишонч катта масъулият дегани
Мен ҳам Ёшлар парламентига Халқ демократик партиясидан ўз номзодимни қўйдим. Кўплаб ёшлар орасидан сараланиб, республика комиссияси томонидан тавсия этилдим. Таъсис йиғилишида "ОAВ ва инновация" қўмитаси раиси этиб сайландим...
“Ёшлар парламенти”га ЎзХДПдан сайланган аъзолари рўйхати билан танишинг
Сиёсатчиларнинг ёш, янги авлоди етишиб келмоқда
Давлат бошқаруви, демократик институтлар ривожланишининг мутлақо бошқача даврига кириб келинмоқдаки, бу даврга хос билим ва кўникмаларни чуқур ўрганган ёш авлод сиёсатчилари етишиши муҳим...
Ҳоким билан муаммоларни ҳал этишга келишиб олинди
ХДП депутати Д.Имомова ва партия вакиллари янги тайинланган Шаҳрисабз туман ҳокими Aбдусамад Ҳасанов билан танишиш ва ҳудуддаги муаммоларни бартараф этишни режалаштириш мақсадида туман ҳокимлигига боришди.
Фрилансинг – бизга янгилик эмас
Ўзини ўзи иш билан таъминлашни истовчилар учун иш стажи ва пенсия ҳисобланиши мумкин бўлган, қонуний бандликнинг янги мақоми – “ўзини ўзи банд қилган шахс” жорий этилди...
Экспорт кўпайса, ижтимоий муаммолар камаяди
Янги ташкил этилган МЧЖ, корхоналар, ЯТТ ва хусусий корхоналар кўп, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз маҳсулотини экспорт қилишдаги имтиёзлар ҳақида тўлик маълумотга эгами?..
Давлат-хусусий шериклик ривожланиши ижтимоий муаммолар ҳал этилишига ёрдам беради
Ўзбекистон ХДП электоратининг ижтимоий манфаатлари нуқтаи назаридан қараганда, коммунал соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга бўлган эътиборнинг кучайиши муҳим аҳамият касб этади...
Ёшлар парламенти қандай парламент бўлади?
Бугун Ёшлар парламентининг таъсис йиғилиши онлайн тарзда ўтказилди.
Раҳбарлар масъулиятини янада ошириш пайти келди
Очиқ айтиш керак, ҳозирги кунда бутун дунё коронавирусга қарши уруш ҳолатида турибди. Урушга кирган ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ ўз юртини, ўз аҳолисини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради. Энг аввало, хавф-хатарнинг йўлини беркитади, темир интизом ўрнатади. Қатъий сафарбарлик шароитида яшаш ва ишлашга ўтади. Бугун биз ҳам айни шундай ҳолатдамиз...
Эҳтиёжманд оилалар эътиборимиз марказида
Сергели туманининг “Мададкор” маҳалласида ҳам ёрдамга муҳтож оилалар анчагина. Айрим кишилар карантин даврида келиб чиққан ишсизлик муаммоси туфайли рўзғорини тебратишда қийналаётган бўлса, баъзилари умр йўлдоши вафот этиб, вояга етмаган фарзандлари билан бева қолган.
Уларга “Саховат ва кўмак” ҳаракати бўйича ёрдамлар кўрсатилди. Ўн битта эҳтиёжманд оилага эса белгиланган миқдорда пул маблағлари тарқатилди...
Маҳалланинг ҳаётимиздаги ўрни беқиёсдир
Ижтимоий тармоқларда, сўнги пайтларда маҳалла раисларини салбий қахрамон сифатида кўрсатилаётган холатлари йўк эмас. Тўғри гуруч курмаксиз бўлмайди. Лекин, кимнингдир айби учун маҳалла жавоб бермаслиги керак...
Шарофиддин НАЗАРОВ: «Вазият ўзгаришини кутиш эмас, унга мослашиш керак»
Пандемия айрим соҳаларда мураккабликларни юзага келтирган бўлса, рақамли иқтисодиёт, рақамли технология тушунчаларини тез суръатларда ривожлантириб юборди. Бу бизнинг фаолиятимизда ҳам акс этмоқда. Эшитувларда турли илмий муассасаларнинг олимлари, экспертларини ҳам кенг жалб қилиш имкони юзага келди. Натижада эшитувлар қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Айнан бугунги пандемия шароитида юзага келган иқтисодий қийинчиликларнинг ечими билан боғлиқ танқидий таҳлилий масалалар ўртага ташланди...
Аҳолини дори воситалари билан узлуксиз таъминлашга ким масъул?
Коронавирус пандемияси, айниқса, уйда даволаш ва профилактика масаласи жиддийлашгани сари дориларга бўлган талаб кескин ортиб бормоқда. Натижада сифатсиз, қалбакилаштирилган, республикамизда рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ғайриқонуний тарзда мамлакатимизга олиб кириш ҳолатлари ҳам кузатиляпти. Энг ачинарлиси, айрим уддабурон “тадбиркор”лар дори воситаларининг сунъий тақчиллигини келтириб чиқармоқда. Нархларни ўзлари истаган даражада, ҳаттоки, 15-20 бараварга ошириш ҳолатлари кузатиляпти...
Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди
Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида берилган топшириқлар бўйича туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Ж.Абдуллаев "М.Аъзам" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи "Темир дафтар"га киритилган 21 нафар оила вакиллари билан суҳбат ўтказди...
Вирус занжирини узишда ҳамма бирдек масъулдир
Биздан уйда қолиш сўраляпти. Лекин биз бунга қай даражада амал қиляпмиз? Айниқса, маҳалла бошида, кўчаларда ёшлар тўпланиб ўтиришганига кўп гувоҳ бўляпман. Кўча-куйда номига ниқоб тақиш ҳоллари тез-тез учраяпти. Тўғри, кўчада ҳаво иссиқ, лекин тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилсаккина, вирус занжирини уза оламиз...