Партия янгиликлари
Афв, қувонч, кўз ёш, ҳаёт
Албатта, покланиш ва кечиримлилик ойи бўлган Рамазон ҳайити арафасида улар билан оила аъзоларининг бағри тўлиб, қувончига-қувонч қўшилгани баробарида, мазкур Фармон афв этилган юртдошларимизга жамиятда ўз ўрнини топишлари учун катта имкониятдир.
Маданият тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳаётдан узилиб қолмасин
Ҳозирги кунда оддий бир туманда маданият соҳасида 30 нафардан кўпроқ ходим бўлса, уларнинг бор-йўғи 2 ёки 3 нафари олий маълумотли мутахассис холос.
Маданият ва санъат соҳасининг қадри ошиши муҳим
Аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган юртдошларимизга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, бунинг учун республиканинг барча ҳудудларида театр, музей, кўчма цирк ва ҳайвонот боғлари фаолиятини доимий равишда йўлга қўйиш долзарб вазифадир...
Депутат эҳтиёжманд оилаларга борди
Юртимиз бўйлаб «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракати доирасида кўплаб савобли ишларга қўл урилди. Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши депутати Лайис Баянасов ҳам пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз кексалар ва кам таъминлаган оилалар холидан хабар олди...
Бандлик дастури ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди (видео)
Давлатимиз раҳбарининг “2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида”ги қарорининг Бухоро ва Навоий вилоятларидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган видеоконференц алоқа тарзида йиғилиш бўлиб ўтди...
Саховатпеша инсонлар ҳам кўкрак нишон билан тақдирланади
Юртбошимизнинг “Меҳр ва саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармонида саховатпеша инсонлар қадрланадиган бўлди, улар эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат кўрсатгани учун муносиб тақдирланади. Эътиборли жиҳати, ушбу фармонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшгани учун тақдирлаш назрда тутилмоқда...
Уйчи туманида бандлик масаласи қандай ҳал этиляпти?
“Дахякота” МФЙ ҳудудида яшовчи, кам таъминланган фуқаролар рўйхатида турувчи 38 та оилада яшайдиган хотин-қизлар ишсиз. Депутат фаоллиги билан “Баландариқ Водий ипаги МЧЖ” нинг тикувчилик цехига 14 нафар аёллар ишга жойлаштирилган...
Фракция 2019 йил Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижросини кўриб чиқди (видео)
Фракция аъзолари ҳисоботни қўллаб-қувватлаган ҳолда, бу йилги бюджет ижроси юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди...
Имтиёз эгасига етиб борадими?
Таъкидлаш керакки, кейинги икки ойда пандемиянинг аҳоли турмуш тарзи ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш бўйича Президентнинг 12 та фармон ва қарори қабул қилинди. Бунинг натижасида 500000 зиёд тадбиркорлик субъекти ва 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилибди...
Замонавий қишлоқ хўжалиги халқимизнинг ризқини зиёда қилади
Серқуёш ўлкамизда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари жаҳон бозорида харидоргир, бироқ биз уларни зарур ҳужжатлари билан чиройли қадоқлаб тақдим қилишни яхши ўргана олмаяпмиз. Лекин бу жуда муҳим масала. Замонавий қишлоқ хўжалигини йўлга қўя олсак, қишлоқлардаги ҳазрати деҳқонларнинг даромади ошган бўларди.
Иқлим ўзгариши, ерларнинг чўллашиши, турли юқумли касалликларнинг авж олиши дунё аҳолисининг табиий усулда етиштирилган, сифатли озиқ-овқатга талабини жуда оширмоқда. Бундай вазиятда халқаро стандартларга тез мослашиш талаб этилади...
Матлубахон Тўйчиева – фидойи депутат
Кимлардир аёл киши раҳбар ёки масъулиятли вазифада бўлишининг нимаси яхши, дейиши мумкин. Бундай саволга жавоб аниқ: нозик хилқат соҳибалари ижтимоий масалаларни кўпроқ юракдан ҳис қилиб ёндашади, дилидан ўтказиб қарорлар қабул қилади. Ижтимоий масалалар эса одамларни шу кеча-кундузда ўйлантираётган муаммолардир...
Давлат бюджети ижроси билан боғлиқ камчиликлар танқид қилинди
Парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракцияси йиғилишида 2019 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси ҳақида ҳисобот атрофлича кўриб чиқилди...
Синовли кунларни енгиш фақат ўз қўлимизда
Халқимиз ушбу касалликни енгиб ўтишида якдил бўлиши, шифокорлар тавсияларига амал қилиб, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига ҳар биримиз ўз оиламиз, фарзандларимиз билан уйимизда, ишхонада ва жамоат жойларида қатъий амал қилишимиз зарур. Бу албатта ўзининг ижобий натижасини кўрсатиб, олтин водий деб ном чиқарган шаҳримиз хавфсиз ҳолдаги “яшил” ҳудудга айланади...
Давлат фуқаролик хизмати жиддий ислоҳотларга муҳтож
Давлат идораларининг мутахассислар билан етарли даражада таъминланмаслигига, кадрлар малакасининг олдинга қўйилган вазифалар ва замонавий талабларга мос эмаслигига ҳамда қабул қилинаётган қарорлар сифатининг паст бўлишига олиб келаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд.
Давлат хизматига ишга қабул қилишда номзодларни танлашнинг, бу жараёнда барча фуқароларнинг тенг иштирок этишининг шаффоф механизмлари яратилиши муҳим аҳамиятга эга...
“Кўп болали оила” деб қандай оилага айтилади?
Ўтказилган таҳлилларга кўра, қонун ҳужжатларида “кўп болали оила” тушунчасига турлича мезонлар белгиланган. Жумладан, “кўп болали оила” тушунчаси 21 та қонун ҳужжатида, хусусан, 5 та қонунда қўлланилган. Мисол учун, ёш мезони бўйича – максимал ёш чегараси 16 ва 18 ёшгача, бола сони бўйича эса – учтадан еттитагача баён этилган.
Бу нимага олиб келмоқда?..
Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда кўп нарса парламентга ҳам боғлиқ
Барқарор ривожланиш мақсадларининг биринчиси камбағалликни камайтиришга қаратилган. Халқ демократик партиясининг электорати айнан кам таьминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардир. Партиямизнинг сайловолди дастурида – кам таьминланган оилалар аъзолари, жумладан, ишсизлар, меҳнатга лаёқатли ногиронлар, аёлларнинг тадбиркорлик соҳасидаги фаоллиги ҳамда касаначиликни давлат ва хусусий шериклик асосида рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мамлакат маданий ва ижтимоий ҳаётида иштирок этиши учун муносиб шароит яратиш масалалари белгиланган...
Ногиронлиги бор юртдошларимизга махсус аравачалар олиб берилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Сафар Остонов партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши мутасаддилари билан биргаликда пойтахтнинг Учтепа, Чилонзор ва Яккасарой туманидаги ногиронлиги бор юртдошларимиз ҳолидан хабар олди...
Ёшлар парламенти расмиятчиликдан ҳоли бўлиши зарур
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракциясининг видеомулоқот шаклида ўтказилаётган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти тўғрисидаги масала кўриб чиқилди...
ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов фидокор устозларга миннатдорлик билдирди (видео)
Пандемия сабаб телевидение орқали тезкор ташкил этилган онлайн мактаб дарслари ва ўқув йили якунланиши муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида Халқ таълими вазирлигининг яқин ҳамкори Халқ демократик партияси вакиллари ҳам қатнашди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, ЎзХДП фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов фидокор устозларга миннатдорлик билдирди...
Камбағалликни қисқартириш – давлатимиз сиёсатида янги йўналиш
Бугун барча соҳадаги ишларни тизимли амалга ошириш, муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб, таҳлил қилиш асосида чоралар кўриш долзарб аҳамиятга эга. Ресурслар самарали йўналтирилмаса, муаммолар охиригача ҳал этилмай қолади, бу эса давлат идоралари фаолиятига ҳам, одамлар турмушига ҳам зиён етказади...