Партия янгиликлари
Эзгу амал ва яхшиликларга қалбан хайрихоҳ бўлайлик!
Ойлар султони бўлган Рамазон ойи ҳам якунланиб бормоқда. Ҳар йили бу улуғ кунларни жамоат бўлиб намоз ўқиш, яқинимизни меҳмонга чақириш, кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиш орқали катта байрам қилиб нишонлардик. Бу йил бу муборак кунлар, хусусан, Рамазон ҳайитида карантин сабабли бир қатор тартиб-қоидалар белгиланди...
“Ёшлар келажагимиз - бунёдкорлари”
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда ислоҳотлар ҳақида мутахассислар томонидан янада тўлиқроқ маълумот бериш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Муқумий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри, Тошкент Молия институти билан ўзаро ҳамкорликда онлайн мулоқот ўтказилди...
Улуғ кунларда уйимизда қолайлик!
Рамазон ойи ҳам поёнига етиб қолди. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга биноан Рамазон ҳайити юртимизда жорий йил 24 май куни нишонланади...
Оналарнинг меҳнат стажидан кесиш қачонгача давом этади? Мақсуда Ворисова қатъий таклиф билан чиқди
Менинг фикримча, ана шу қонунни бола туғиш ва уни парваришлаш ҳақида, умуман, тушунчаси бўлмаган эркаклар тузган ва қабул қилган. Акс ҳолда, фарзандни дунёга келтириш уни гўдаклигида тарбиялаш қанчалар оғир меҳнат эканлигини билар эдилар ва ноҳақликка йўл қўйилмаган бўлар эди...
Ҳурматли ва азиз ватандошлар!
Меҳр-оқибат, ғамхўрлик, эзгулик ва саховат каби юксак инсоний фазилатлар улуғланадиган айём – Рамазон ҳайити муносабати билан чин юракдан муборакбод этамиз...
Иш ҳажми ва самараси ошса бу ташкилотга ҳам, ходимга ҳам фойда келтиради
Бугунги тезкор ривожланиш жамиятида ҳаётнинг турли жабҳаларидаги (ахборот, ишлаб чиқариш, тижорат, ижтимоий-маданий ва ҳатто сиёсий соҳаларда) жараёнларнинг ўзгариш суръати ушбу ўзгаришларни бошқаришда янгича ёки замонавий ёндашувни талаб қилади. Илгариги мавжуд ёндашувлар ва бошқарув шакллари самарадорлиги паст бўлиб, ҳозирда ўз долзарблигини йўқотиб бормоқда. Сабаб, бошқарувдаги эски ёндашувлар мослашувчан эмаслиги, бюрократия билан чегараланганлиги ва бошқарув стратегияси қатъий амал қилиниши лозим бўлган белгиланган режа сифатида фаолият олиб боришидадир...
ЎзХДП рақамли тизимга мослашяпти
Яна бир аҳамиятли томони, бундай тадбирлар кенг аудиторияни қамраб олиши билан ҳам аҳамиятга эга. Битта мажлислар залида қатнашувчилар сони чекланган бўлади, албатта. Видеоселектор шаклидаги йиғилишларда студиялардан кўплаб хоҳловчилар иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириш имкониятига эга бўлмоқда...
Депутатлар, партиядошларимиз умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашмоқда
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини амалга оширишда Халқ демократик партияси депутатлари, аъзолари ва хайрихоҳларидан тузилган кўнгиллилар жамоаси фаол иштирок этяпти.
Сайлов ва ислоҳот: Энг муҳимини унутмаслигимиз лозим
“Сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқотини молиялаштиришда давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан кўп бўлмаган миқдорда хусусий маблағларни жалб қилишга рухсат бериш...” Яхши масала қўйилган, бу амалиёт кўпчилик хориж мамлакатларида ҳам мавжуд.
Барқарор ривожланиш бўйича Миллий мақсадларга эришилмоқдами?
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ҳамкорлигида ташкил этилган онлайн видеоконференцияда Барқарор Ривожланиш мақсадлари амалга оширилиши бўйича биринчи мониторинг шарҳи кўриб чиқилди...
Вазир депутат мурожаатига қандай жавоб берди?
Тошкент тумани Кўксарой қишлоғи “Олтин тепа” ва “Бештерак” маҳаллалари аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш ниятида Тошкент тумани Кенгашининг фаол депутатлари Мирислом Усмонов, Саъдулла Матёқубов Уй-жой коммунал хўжалиги вазири Музаффар Солиевга мурожаат билан чиққан эди...
Ҳақиқий фидойилар!
Онлайн дарсларни сифатли ташкил этишда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ўқитувчи ва педагогларга ўқувчилар ва ота-оналар номидан миннатдорлик билдирамиз!
Аҳолини иш билан таъминлаш масаласи танқидий кўриб чиқилди
Йиғилишда парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари, спикер ўринбосари У.Иноятов иштирок этиб, кун тартибидаги долзарб масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамада
Қонун лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бугунги кун талаблари, халқаро стандартлар энг муҳими максимал даражада ушбу шахсларнинг манфаатларини акс эттириш ҳисобланади.
Аслида ҳар биримизга боғлиқ
Таъмагирлик, порахўрлик жамият тараққиётига ғов бўладиган, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт ривожига тўсқинлик қиладиган энг ёмон иллатлардан биридир. Юриспрудицияда бу иллат коррупция деб юритилади...
Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун фарзандларимиз, халқимиз келажагини белгилайди
Ўқитувчи мақоми ошса, таълимда ҳам юксалиш бўлади. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Қонунда педагог ходимларнинг ҳуқуқий мақоми ва улар фаолиятининг кафолатлари белгиланган. Педагог ходимларга ўз касбий фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратилади, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўрилади, шунингдек, уларнинг ижтимоий мақомини ҳамда обрўсини оширишга доир ҳуқуқ ва эркинликлар берилади...
Хизматингиз эътиборга лойиқ, ҳурматли депутат!
Ўзбекистон ХДП Касби туман Кенгаши раиси, 26-Қорақўнғирот сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Султон Ҳамроев ҳудудда аҳолининг уй-жой муаммоларини ҳал этишга, “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғинида янги замонавий 530 ўринли мактаб қурилишига, кўча йўлларини таъмирлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фермер хўжаликларининг иқтисодий холатини кўтаришга, кўплаб кичик бизнес ва тадбиркорлик субъеклари иш бошлашига ташаббус кўрсатди...
Аниқ режа бўлмас экан, натижа бўлмайди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг депутатларидан иборат ишчи гуруҳ Зарбдор ҳамда Зомин туманларидаги камбағалликни қисқартириш ҳамда ишсизликни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди...
КАРАНТИН ПАЙТИДА МУАММОЛАР ЯНАДА АНИҚРОҚ КЎРИНДИ
Икки ойлик фаолиятимни қисқача сарҳисоб қилдим.
Биз барча қийинчиликларни биргаликда, ҳамжиҳатликда енгамиз!
Пандемия даврида ижтимоий ҳаётни тартибга солувчи қонунларимизда ҳам бўшлиқ борлиги яққол юзага чиқди. Шу боисдан, айни вақтгача битта қонун, бир нечта фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бу пандемия шароитида давлат аҳолини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, аҳолининг турмуш тарзини мустаҳкамлаш каби масалаларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этмоқда...