Партия янгиликлари
У.Иноятов Сирдарё вилоятида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари У.Иноятов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқолтин ҳамда Сардоба туманларида барпо этилган кўп қаватли уйлардаги хонадонларни фуқароларга эгалик хуқуқи асосида бериш жараёнлари билан яқиндан танишди...
ЎзХДПнинг фаол ёшлари вазирликлар вакиллари билан бевосита мулоқот қилди
Ўзбекистон Халқ демократик партиясида “Ёшлар бандлигини таъминлаш, илм-фан соҳасига жалб этиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш: амалий натижалар ва истиқболдаги режалар” мавзусида республика онлайн конференцияси ўтказилди.
ҲАМДАРДМИЗ!
Ўзбекистонда социологияни ривожлантириш йўлида фидокорона меҳнат қилган олима, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш республика марказига кўп йиллар бошчилик қилган етук раҳбар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги РАЪНО УБАЙДУЛЛАЕВА вафоти муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси марҳуманинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҲАМДАРДЛИК билдиради...
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати: ҳаётда инсондан меҳр-мурувват ва яхшилик қолади
Халқ депутатлари Янгиариқ туман кенгаши депутати Барно Қўчқорова томонидан 10 та ижтимоий химояга муҳтож, этиёжманд ва ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олинди, уларга ногиронлик аравачалари, ортопедик ёрдам воситалари, эшитиш мосламалари ва бошқа совғалар улашилди...
Урганч туманида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбирлар бўлиб ўтди(видео)
ЎзХДП фракцияси қонун лойиҳаларини электорат манфаатларидан келиб чиқиб муҳокама қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг йиғлишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди...
Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида сайёр қабул бўлиб ўтди(видео)
Конституция – халқимизнинг фаровон ҳаёти кафолатидир
Албатта, амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот халқимиз ҳаётида муҳим ўзгаришларга олиб келмоқда. Бу ўзгаришларни нафақат биз, бутун халқимиз ҳис қиляпти, балки “Янги Ўзбекистон” деган ибора асосида чет элликлар ҳам эътироф этмоқда. Бу шубҳасиз, барчамизни қувонтиради. Энг асосийси, фуқороларимизнинг дунёқараши ўзгариб, улар ҳам бу ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланди...
“Мен уни бахт ва озодлик қўшиғи, деб айта оламан”
Ўзбек халқи қадимдан қўлни қўлга бериб, овозини баралла қилиб, юраги жўшиб, кўзлари чақнаб, ғурур ва ифтихор билан куйлайдиган ўз қўшиғи бўлишини орзу қилган.
Ана шу истак бундан 28 йил муқаддам руёбга чиқди ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида халқ муҳокамаси асосида қабул қилинди...
Аёллар бандлигини таъминлаш муҳим вазифа
Халқ демократик партияси Навоий шаҳар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги тадбир ҳам хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилди.
Навоий шаҳар аҳоли бандликка кўмаклашиши марказида «Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги» лойиҳаси доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди...
Ўзбекистон ҳеч қачон фарзандларини ташлаб қўймайди
Кечиримлилик, бағрикенглик, инсонпарварлик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган фазилатлардан. Ҳар бир кунимизнинг, турмушимизнинг олий қадриятига айланган бу тамойил бугун ҳам эзгулик, яхшиликка йўғрилган ишлар билан минглаб одамларнинг кўнглига малҳам бўлмоқда...
Қонунларда халқимизнинг хоҳиш-иродасини тўлиқ ифодалашимиз керак
Ҳар бир қонун, аввало, жамият ҳамда давлат тараққиёти, халқ фаровонлиги ва бахт-саодатини кўзлаб қабул қилинади. Биз депутатлар қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш, унга партия позициясидан келиб чиқиб муносабат билдиришда расмиятчиликка асосланган ёндашувдан қочишимиз керак. Кўпроқ ҳаётга кириб боришимиз, сайловчилар билан мулоқот қилишимиз, ечимини кутаётган масалаларнинг ҳуқуқий томонларини янада мустаҳкамлашимиз, бир сўз билан айтганда, қонунларда халқимизнинг хоҳиш-иродасини тўлиқ ифодалашимиз талаб этилади. Халқ фикри билан яратилган қонунлар халқчил бўлади...
Конституция олдида барчамиз бурчлимиз
Биз Конституция ҳақида гапирганда доимо уни “асосий қонун”, “бош ҳуқуқий ҳужжат” сифатида эътироф этамиз. Ҳар биримиз Конституциямизнинг мустақил Ўзбекистон давлатчилиги тикланиши ва ривожланишидаги беқиёс ўрни, аҳамиятини юксак қадрлаймиз...
ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан “Меҳр улашинг” лойиҳаси доирасида саховат ва кўмак акцияси ўтказилмоқда
Айни кунларда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Меҳр улашинг” лойиҳаси доирасида саховат ва кўмак акцияси изчил ўтказилмоқда...
Конституция – бу эрк демакдир
Бош қомусимиз қабул қилинганлигига 28 йил тўлди. Ушбу даврни бир ёшга тенглаштирсак, у ҳозир ўзини англаган, тетик шахс, жамиятнинг буғини бўлмиш бир оиланинг бошчиси ва етук кадр салоҳиятига етган ҳисобланади...
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ижтимоий ҳимоя бўйича халқаро стандартлар жорий этилмоқда
Ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти алоҳида аҳамиятга эга, деб ўйлаймиз. Бу борадаги ишларни тўрт йўналишда кўрсатиш мумкин...
ХДП депутати Умархон Отабоев ташаббуси билан 152 та оиланинг ичимлик суви борасидаги муаммоси ҳал бўлди
Уйчи туманидаги 56 та маҳаллаларнинг 52 таси ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, аҳолининг ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 82 фоизни ташкил этади. Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашидаги ЎзХДП депутати Умархон Отабоев туманнинг чекка ҳудудидаги «Дўстлик» маҳалласида яшовчи аҳолининг ичимлик суви бўйича муаммосини ҳал этишга жиддий киришди...
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрамига Президент табригида қандай масалаларга урғу берилди? (видео)
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Вафоев "Ўзбекистон 24" телеканали орқали муносабат билдирди.
Конституция: халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи
Ҳозир барча даражадаги раҳбарлар, маъсул ходимлар жойларга чиқиб, халқимиз билан елкама-елка туриб, уларнинг муаммоларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Эътибор берсак, бу Конституциямизда белгилаб берилган меъёрларнинг амалда таъминланаётганини ҳам билдиради...
ЯНГИОБОДДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Янгиобод тумани “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди. Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар вакиллари аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказишди.